Шошилинч педиатрия экстремал тиббиёт асослари билан


ББҚМБга мойиллик келтирувчи омиллар



Download 6,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/194
Sana03.10.2022
Hajmi6,9 Mb.
#851240
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   194
Bog'liq
Шошилинч педиатрия

ББҚМБга мойиллик келтирувчи омиллар:

Ота – онанинг ижтимоий ва маданий даражаси пастлиги

Оиладаги ѐмон муҳит 
ББҚМБ одатда кутилмаган вазиятда, ота оналарнинг ўз фарзандларига шикаст 
етказмаслик ҳохиши билан аффектив ҳолатда содир бўлади. Боланинг атроф муҳит 
билан ўзаро алоқада бўлиш хусусиятларига қараб турли ҳилдаги зиддиятлар келиб 


193 
чиқади. Бола билан ўзаро муносабатнинг қийинлашуви натижасида меҳрдан маҳрум 
қилиш, имкониятларини чеклаш, маън қилиш, етарлича эътибор бермаслик, бола 
хақида қайғуришнинг камлиги, болани камситиш каби жазоларга тортилишга олиб 
келади. ББҚМБнинг қайталаниш эҳтимоли жуда юқори бўлиб, шифокор 
аралашувидан мақсад болани ҳимоя қилиш ва унга давогар сифатида ББҚМБни 
бартараф қилишдир. 
Ҳар қандай тиббиѐт ходимининг ББҚМБ га шубха бўлганда асосий вазифаси – болани 
ҳимоя қилиш ва ота она билан муомалани тўғри йўлга қўйиш, уларга оиладаги 
танглик пайтида ѐрдам кўрсатишдан иборатдир. 
Муҳит ѐмон бўлган оилалар билан ишлаш жараѐнида юзага келадиган 
қийинчиликлар. 

Аксарият ота-оналар болалар билан қўпол муомалада бўлиб буни тан олмайди 

Кўпинча шифокорлар ва милиция ходимларининг ўзаро ҳамкорлигисиз 
аралашуви ваҳимани кучайтиради, боланинг қариндошлари аралашувига сабаб 
бўлади 

Бундай оилаларда ишсизлар ва гиѐҳвандлар кўпчиликни ташкил қилади 

Бошқа қийинчиликлар: оила аъзоларининг қабулга келмаслиги, уларнинг ўзаро 
адовати, тиббий хизматга алоқаси бўлмаган ходимлар билан иш юритишга 
вақтини бесамар кетказиши, оилага ѐрдам кўрсатишга ҳаракат қилаѐтганлар 
ўртасидаги жанжаллар 
ББҚМБ ѐки ѐмон парваришга шубҳани физикал текширув асосидаги қуйидаги 
белгилар натижасида аниқлаб олиш мумкин: 

Йиқилиш билан тушунтириш мумкин бўлмаган синишлар 
1.
турли муддатдаги кўпламчи синишлар 
2.
метафиз соҳасидаги синишлар 
3.
эпифизни узилиб тушиши
4.
суяк усти пардаси остидаги кальцификатлар 

таѐқ ѐки қамчи зарбидан кейинги чизиқли қонталашлар

қовузлоқ кўринишидаги қон талашлар-сим, камар, арқон зарбидан кейинги 
излар 

бармоқ изларидан қолган қонталашлар 

арқон ѐки камар билан қисиш натижасидаги излар 

тамаки чўғини излари 

қўлқопсимон, пайпоқсимон, тилсимон кўринишидаги қайноқ сув билан куйиш 


194 

кесилган ѐки тишланган яралар 

чайқалиш кўринишидаги шикастланишлар ( тил кертмагининг узилиб тушиши, 
тўр парданинг кўчиши) 

субдурал гематома 

геморагик тошмани эслатувчи кўпламчи қонталашлар 

ҳар ҳил муддатли кўпламчи қонталашлар.Уларнинг муддати рангига қараб 
аниқланади 
1.
0-2 кун – шиш, босганда оғриқ. 
2.
0-5 кун - қизил ѐки кўк рангда. 
3.
5-7 кун – яшил рангда. 
4.
7-10 кун сариқ ранг. 
5.
10-14 кун жигар ранг 
6.
2 ҳафта бутунлай йўқолади. 

ичаклар жароҳати, ички аъзолар ѐрилиши 

куйишлар, асосан кўкрак ѐшидаги болаларда

ғалати бахтсиз ҳолатлар, қайта заҳарланишлар 
Болани доимий равишда камситилишини кўрсатувчи белгилар:

ўзига паст баҳо бериш

йиғловчанлик, бефарқлик, хаѐл паришонлик 

ўзини доимо бошқалардан олиб қочиш 

ваҳимага тушиш 

нутқини бузилиши 

амалий кўникмаларини йўқолиши 

бошқа болалар ва катталар билан мулоқотга киришишга қийналиш 
Болани ѐмон парваришини белгилари: 

боланинг эгнидаги кийим бошларини тоза эмаслиги

кичик вазн ва паст бўйлик (кўкрак ѐшидаги болаларда вазн йиғмаслик) 

озиб кетиш, тез чарчаш 

мавсумга мос бўлмаган кийимларни кийдириш 

ота-она ѐки боланинг чекиши, спиртли ичимликларни ва наркотикларни қабул 
қилиши 

овқатни ўғирлаш


195 

дарсдан кейин доимий равишда мактабда ушланиб қолиш 

хулқининг ѐмонлиги 

ўз тенгдошларидан бегонасираш 
Тиббиѐт ходими агар ББҚМБга шубҳа қилса анамнез йиғиш жараѐнида 
қуйидаги саволларни бериши лозим: 

физикал текширув натижаларига жароҳат механизми мосми? 

жароҳат механизми боланинг ѐшига ѐки бўлиши мумкин бўлган жароҳатга 
мосми? 

бола олдин ҳам жароҳат олганми?

ота-оналар тиббий ѐрдам учун ўз вақтида мурожаат қилганми? 

Download 6,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish