VII.2. АСОСИЙ ФАОЛИЯТНИНГ ДАРОМАДЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ.
Корхонанинг якуний молиявий натижаси ҳисобот даврида корхона бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олинган ҳамма муомалалар асосида аниқланади. Корхона балансида кўрсатиладиган молиявий натижа яъни соф фойда уч қисмдан иборат бўлади:
1. Асосий маҳсулот иш ва хизматлар реализациясидан олинадиган молиявий натижа;
2. Асосий воситалар ва бошқа активлар реализациясидан олинадиган молиявий натижа;
3. Реализация билан боғлиқ бўлмаган муаммолардан олинадиган молиявий натижа;
Ишлаб чиқариш корхоналари ялпи фойдаси таркибида асосий ўринни маҳсулот, иш ва хизматлар реализациясидан олинадиган фойда ташкил қилади.
Тайёр маҳсулот, товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларни сотишдан олинган даромадлар, шунингдек, сотилган товарларни қайтариш, сотувлар ва нархлардаги чегирмалар тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги ҳисобварақларда умумлаштиришади:
9010 - «Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар»
9020 - «Товарларни сотишдан олинган даромадлар»
9030 - «Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларни сотишдан олинган даромадлар»
9040 - «Сотилган товарларни қайтарилиши»
9050 - «Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар»
Корхоналарнинг асосий фаолиятидан (тайёр маҳсулотларни ва товарларни сотиш, ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) олинган даромадлар 9010 - «Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар», 9020 - «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» ҳисобварақларининг кредити бўйича суммалар олиш учун тўловлар (4010), бўлинмалардан олиш учун тўловлар, (4110), пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети бўйича корреспонденцияланган ҳолда акс эттирилади.
Ўтган даврда олинган, аммо ҳисобот даврига тааллуқли бўлган даромадларнинг суммалари мос равишда «Муддати узайтирилган даромадлар», «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» ни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети бўйича акс эттирилади.
Саноат корхоналари харидорлар ва буюртмачиларга юклаб жўнатилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун ҳисоблашиш хужжатларини тақдим этишига қараб, харидорларга тақдим этилган хужжат суммасидан қўшилган қиймат солиғи, акциз ва бошқа ажратмаларнинг суммасини айириб ташлагач қолган суммани юқорида кўрсатилган ҳисобваракларининг кредити ва олиш учун тўловлари ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети бўйича акс эттирилади.
қишлок хўжалиги корхоналарида 9010, 9020, 9030 – ҳисобварақларнинг кредити бўйича маҳсулотларни сотиш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатишдан олинган тушум, олиш учун ҳисоб тўловлари билан корреспонденциялаштирилган ҳолда акс эттирилади.
Савдо, таъминот ва мол етказиб берувчи корхоналарда 9020 - «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» ҳисобварағининг кредити бўйича сотилган товарларнинг ққС, акциз суммалари айириб ташланган шартномавий қиймати (4010) олиш учун тўловлар ҳисобварақлари билан корреспонденциялаштирилган ҳолда акс эттирилади.
9010 - «Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар», 9020 - «Товарларни сотишдан олинган даромадлар», 9030 - «Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларни сотишдан олинган даромадлар» ҳисобварақларининг кредитида ҳисобда бўлган айланмалар ҳисобот даврининг охирида 9910 - «Якуний молиявий натижа» ҳисобварағининг кредитига ўтказиб қўйилади:
Д-т - 9010, 9020, 9030 - «Тайёр маҳсулот, товар, хизматларни сотишдан олинган даромадлар» ҳисобварақлари
К-т - 9910 - «Якуний молиявий натижа» ҳисобварағи
9040 - «Сотилган товарларнинг қайтарилиши», 9050 - «Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» ҳисобварақлари сотилган товарларни қайтаришнинг, шартнома шартларига мувофиқ тақдим этилган сотув чегирмалари, шунингдек, сотилган маҳсулотларнинг чиқитлари аниқланиши билан боғлиқ равишда тақдим этилган нарх чегирмаларининг ҳисоби учун мўлжалланган. Бу ҳисобварақ асосий муомалавий фаолиятдан олинган даромадларни ҳисобга олувчи гурухига тескари ҳисобварақ бўлади ва унинг дебет айланмаси молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда ялпи сотиш суммасидан айириб ташланади. 9040 - «Сотилган товарларнинг қайтарилиши», 9050 - «Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» ҳисобварақларнинг дебети бўйича қайтарилган товарлар қиймати ёки сотувлар ва нархларга тақдим этилган чегирмаларнинг суммаси, тегишли ҳисобварақлар, яъни харидорлар ва буюртмачиларга берилган товарларнинг қиймати қайтарилганда - пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар, қайтарилган товарлар бўйича бекор қилинган дебиторлик қарзлари суммасига олиш учун тўловлар ҳисобварақлари, харидорлар ва буюртмачилардан мазкур товарлар учун олинган тўловлар ва бўнаклар бўйича вужудга келган қарз суммасига - турли кредиторларга қарзлар ҳамда бошқа қўшиб ҳисобланган мажбуриятлар ҳисобварақлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда акс эттирилади.
Бунда олдинроқ ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи бўйича ёзув, бюджет тўловлари бўйича қарзларнинг тегишли 6410 - «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» ҳисобварағининг дебетига ва мос равишда пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар, олиш учун тўловлар ҳисобварақлари (4010), бўлинмалардан олиш учун тўлов ҳисобварақларининг кредитига киритилади. қайтарилган маҳсулот ва товарларнинг таннархи қизил сторно усули билан тегишли товарларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредити бўйича ва мос равишда сотилган маҳсулотларнинг таннархини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети бўйича акс эттирилади. Асосий фаолиятдан олинган даромадларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар бўйича аналитик ҳисоб, сотиладиган маҳсулотлар, товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг ҳар бир тури ва истеъмолчи бўйича алоҳида юритилади.
1-мисол. Нақд пулга маҳсулотларнинг сотилишини акс эттирилиши:
Д-т 5010 - «Миллий валютадаги пул маблағлари» ҳисобварағи
К-т 9010 - «Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар» ҳисобварағи
2-мисол. Воситачилик муомалалари бўйича мижозлардан олиниши лозим бўлган суммаларнинг акс эттирилиши (тайёр маҳсулотлар юзасидан):
Д-т 4890 - «Бошқа дебиторларнинг қарзлари» ҳисобварағи
К-т 9010 - «Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар» ҳисобварағи
Do'stlaringiz bilan baham: |