Савол ва топшириқлар 1. Амалий дастурий тъминот таркибига кирувчи дастурлар қандай таснифлалади?
2. Умумий мақсадли АДТтаркибига кандай дастурлар киради?
3. Офис АДТ таркибига кирувчи дастурлар ҳақида нималарии биласиз?
Уларини санаб беринг.
2.2. ДАСТУРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ УСКУНАВИЙ ВОСИТАЛАРИ Ҳозирги пайтда дастурлаш технологиясининг ускунавий воситаларини яратиш билан боғлиқ йўналиш тсз суръатлар билан ривожланмокда. Бундай ускунавий воситалар дастурлар яратиш ва созлаш учун қувватли ва қулай воси-таларни ташкил этади. Уларга дастурлар яратиш воситалари ва Саsе-технологиялар киради.
Дастурлар яратиш воситадарц. Ушбу воситалар дастурлар яратишда айрим ишларни автоматик равишда бажаришни таъминловчи дастурий тизимларни ўз ичига олади. Уларга қуйидагилар киради:
— компилятор ва интерпретаторлар;
— дастурлар кутубхонаси;
— турли ёрдамчи дастурлар.
Компилятор дастурлаш тилидаги дастурни машииа ко-дидаги дастурга айлантириб беради. Интерпретатор юқори даражадаги дастурлаш тилида ёзилгаи дастурнинг бевосита бажарилишини ҳам таъминлайди.
Дастурлар кутубхонаси олдиндан тайёрланган дастурлар тўпламидан иборат.
Дастурлар яратиш воситаларига Макроассемблер MASM, Visual Cutt for Windows Professional Edition комплятори,Visual Basic for Windows ва бошқалар киради.
САSЕ-технологияси информатиканинг ҳозирги пайтда энг тсзкор ривожланаётган соҳфларидан биридир. CASE-Computer Aided Sistem Engineering — ахборотлар тизимини автоматлаштирилган усулда лойиҳалаш дегани бўлиб. САSЕ -технологияси турли мутахассислар. жумладан, тизимли таҳлилчилар, лоиҳачилар ва дастурчилар иштирок этадиган кўпчиликнинг қатнашиши талаб этилалиган ахборот тизимларини яратишда қўлланилади.
САSЕ -технологиялари воситалари нисбатан янги, 80-йиллар охирида шаклланган йўналишдир. Улардан кенг кўламда фойдаланиш қимматлиги туфайли чегаралангандир.
САSЕ -технологияси — мураккаб дастурий тизимларни тахлил этиш, лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва кузатиб туриш технологик жараёнини автоматлаштирувчи дастурий таъминотдир. САSЕ -технологиясинииг асосий ютуғи — компьютерларнинг маҳаллий тармоғида ишлаётган мутахассисларни биргаликда, ҳамкорликда лойиҳа устида ишлашини ташкил эта олиши, лойиҳанинг ихтиёрий фрагмснтини эспорт-импорт қила олишлиги ва лойиҳани ташкилий бошқара билишлигидадир.