Савол ва тоишириқлар
1. Шахсий компьютсрнинг ташкилнй қисмларимини айтиб беринг.
2. Компьютернинг дастурий таъминоти деганда нимаиа тушунилади?
1. Компьютериинг аппаратли таъмииоти деганда нимама тушуиилади?
4. Интерфейс нима? Қандай интерфейсларни биласиз?
5. Қандай дастурлар амалий дастурлар дейилади? Уларга мисоллар келтиринг.
6.Қандай дастурлар систсмавий дастурлар дейилади? Уларга мисол кслтиринг.
2.2. СИСТЕМАВИЙ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТ
Системавий дастурий таьминот (СДТ) қуйидагиларни бажаришга қаратилган:
— компьютернинг ва компьютерлар тармоғининг ишончли ва самарали ишлашини таъминлаш;
— компьютер ва компьютерлар тармоғи аппарат қисминииг ишини ташкил қилиш ва профилактика ишларини бажариш.
Системавий дастурий таъминот иккита таркибий қисмдан — асосий (базавий) дастурий таъминот ва ёрдамчи (хизмат кўрсатувчи) дастурий таьмшотдан иборат. Асосий дастурий таъминот компьютер билан биргаликда етказиб берилса, хизмат кўрсатувчи дастурий таъминот алоҳида, қўшимча тарзда олиниши мумкин.
Асосий дастурий таъминот (baze software) — бу, компьютер ишини таъминловчи дастурларининг минимал тўпламидан иборат.
Уларга қуйидагилар киради:
Ёрдамчи(хизмат кўрсатувчц) дастурий таьминотга асо-сий дастурий таъминот имкониятларини кенгайтирувчи ва фойдалапувчининг иш муҳитини (интерфейсни) қулайроқ ташкил этувчи дастурлар киради. Булар ташхис қилув-чи. компьютернинг ишчанлигини оширувчи, антивирус, тармоқ ишини таъминловчи ва бошқа дастурлардир.
Шунлай қилиб, системавий дастурий таъмннотни схематик равишда қуйидагича тасвирлаш мумкин.
Операцион тизим (ОТ). Компьютернимг ёқилиши билан ишга тушувчи ушбу дастур компьютерни ва унинг ресурсларини (тезкор хотира. дискдаги ўринлар ва хрказо) бошқаради, фойдаланувчи билан мулоқотни ташкил этади, бажариш учун бошқа дастурларни (амалий дастурларни) ишга туширади.
ОТ фойдаланувчи ва амалий дастурлар учун компьютер қурилмалари билан қулай мулоқотни (интерфейсни) таъминлайди.
Драйверлар. Улар ОТ имкониятларини кенгайтирадн. Жумладан, компьютернинг киритиш—чиқариш қурилмалари (клавиатура, сичқонча. принтерлар ва бошқалар)-ни бошқаришда ёрдам беради. Драйверлар ёрдамида компьютерга янги қурилмаларни улаш ёки мавжуд қурилмалардан ностандарт равишда фойдаланиш мумкин.
Ҳозирги даврда кўплаб ОТлар мавжуа:
- UNIХ;
- MSDOS;
- 0S/2;
- Windows 95;
- Windows 98;
- Windows NT;
- Windows 2000;
- Windows 2003;
Биринчи шахсий компьютерлар ОТ га эга эмас эдилар. Компьютер тармоққа уланиши билан процессор доимий хотирага мурожаат этар эди. Уларда мураккаб бўлмаган дастурлаш тили, масалан, Бейсик ёки шунга ўхшаш тилни қўлловчи, яъни уни тушуниб, унда ёзилган дастур билан ишлай олувчи махсус дастур ёзилган бўлар эди. Ушбу тил буйруқларини ўрганиш учун бир неча соат кифоя қилар, сўнгра компьютерга унча мураккаб бўлмаган дастурларни киритиш ва улар билан ишлаш мумкин бўлар эди. Компьютерга магнитофон улангач, чет дастурни ҳам юоклаш имконияти яратилди. Бунинг учун битта, LOAD буйруғи кифоя эди, холос.
Компьютерга диск юритувчилар уланиши билан ОТга бўлган зарурият пайдо бўлди. Диск юритувчи магнитофондан шуниси билан фарқ қиладики, бу қурилмага эркин мурожаат этиш мумкин.
Дискдаги дастурларни фақат номи орқали юклаш имконини берувчи операиион тизим ишлаб чиқилди ва у диск операцион тизими (ДОТ) деб ном олди.
ДОТ нафақат дискдан файлларни юклаш, балки хотирадаги файлларни дискка ёзиш, иккита файлни битта секторга тушишининг олдини олиш, керак бўлган пайтда файлларни ўчириб ташлаш, файлларни бир дискдан иккинчисига кўчириш (нусха олиш) каби ишларни ҳам бажара олади. Умуман олганда, ДОТ фойдаланувчини алоҳида қоғозларда кўплаб ёзувларни сақлашдан халос этди, диск юритувчилар билан ишлашни соддалаштирди ва хатолар сонини сезиларли даражада камайтирди.
ОТларнинг кейинги ривожланиши аппарат таъминотининг ривожланиши билан параллел борди. Эгилувчан дисклар учун янги диск юритувчилар пайдо бўлиши билан ОТлар ҳам ўзгарди. Қаттиқ дискларнинг яратилиши билан, уларда ўнлаб эмас, балки юзлаб, ҳатто минглаб файлларни сақлаш имконияти яратилди. Шу сабабли файллар номида ҳам англашилмовчиликлар пайдо бўла бошлади. Ана шунда ДОТлар ҳам анча мураккаблашди. Уларга дискларни каталогларга бўлувчи ва ушбу каталогларга хизмат кўрсатувчи воситалар (каталоглар орасида файлларни кўчириш на нусха олиш, файлларни саралаш ва бошқалар) киритилди. Шундай қилиб, дискларда файлли структура пайдо бўлди. Уни ташкил этиш ва унга хизмат кўрсатиш вазифаси эса ОТга юкланади. Қаттиқ дисклар янада катта ўлчамларга эга бўлиши билан ОТ уларни бир нечта мантиқий дискларга бўлишни ҳам «ўрганиб» олди.
Ҳар бир янги пайдо бўлаётган ОТ компьютернинг тезкор хотирасидан янада яхши, унумлироқ фойдалана олади ва янада қувватли процессорлар билан ишлай олади.
1981 йилдан 1995 йилгача IВМ РС компьютерларни асосий операцион тизими МS DOS 22 эди. Шу йиллар ичида у МS DOS 22 версиясигача бўлган ривожланиш босқичларини босиб ўтди.
МS DOS фойдаланувчи билан компьютсрнипг аппарат таъминоти ўртасидаги «воситачи» бўлиб хизмат қилди. Шунинг билан бирга у инсонга қараганда компьютерга яқинрокдир. Компьютерни таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича кўпгина ишлар ҳам МS DOS да бажарилар эди.
Windows 95, Windows 98, Windows NT, Windows 2000, Windows 2003лар гра-фик интерфейсли ОТлар ҳисобланади, чунки улар фойдаланувчи билан график тасвирлар (ёрлиқлар, белгилар) ёрдамида мулоқот қилиш имконини берадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |