Рангли ва рангсиз симли ойна тахталар саноат корхоналари, завод ва зарб билан иш юритувчи цех деразалари учун ишлатилади. Шунингдек, бино ва иншоотларнинг ички хоналарида тўсиқ сифатида ҳам фойдаланилади. Бундай ойна тахталарнинг икки ёки бир томони текис ёки безакли штампланган бўлади.
Иссиқ нурларни қайтарувчи ойна тахта юзасига қалинлиги 0,3– 1 мкм. га тенг бўлган юпқа пардалар қопланади. Бундай ойнали ромлар билан тўсилган бино хоналарига тушадиган қуёш нури 30– 70 % қайтарилади. Бу эса қуруқ-иссиқ муҳит учун катта аҳамиятга эга. Нур қайтарувчи ойналарнинг ташқи юзаси ҳар хил рангларда бўлиши мумкин. Ойна тахталар сиртига қопланадиган темир ёки оксидларнинг ранги сариқ, тилла ва ҳаво рангларда бўлиши мумкин.
2-расм. «Қайиқ» усули билан шиша бўтқасини узлуксиз сўриб ойнабоп тахталар олиш схемаси: 1–эриган шиша бўтқа; 2– «қайиқ»; 3– шиша бўтқасини сўриш схемаси; 4– ойнабоп шиша тахта; 5–қисқич; 6–совиткич.
Радиоактив нурларга чидамли ойна ишлаб чиқаришда махсус шиша таркиби ишлатилади. Шишабоп хом ашёни тайёрлашда ренъген нурларини ютувчи қўрғошин ва бор миқдори кўп бўлган оптик шиша қўшилади. Ойнанинг радиоактив нурларни ютишини ошириш мақсадида шиша таркибига 0,25–1,5 % церий оксиди қўшилади. Бундай ойнанинг чидамлилиги ва нур ютувчанлиги унинг зичлигига боғлиқ. Масалан, қўрғошин қўшилган ойна тахтанинг зичлиги 6300 кг/м3. га тенг. Унда қўрғошин оксиди 80 %ни ташкил этади. Бу ойнанинг радиоактив нур ютувчанлиги пўлат билан баравардир. Секин юрувчан нейтронларни ютиши учун, ойна таркибига бор, литий ёки кадмий оксидлари қўшилади. Радиоактив нурлар йўлини тўсувчи ойналар атом электр станциялари ва изотоплар тайёрлайдиган корхоналар қурилишида кенг ишлатилади.
Ситалли
Ситалли – неорганик материал бўлиб, шишани йўналтириб кристаллаш усули билан олинади. Ситалли махсулотлари икки хил усулда олинади: порошокли усулда пишириш ва махсулотни кристаллаш (шишасозлик саноати технологияси бўйича). Ситалли махсулотларнинг кўпини уни олингандан сўнг аниқ геометрик шакл бериш учун механик ишлов берилади.
Энг яхши ишлов бериш усули – бабиий ва синтетик олмосда жилвирлаш ҳисобланади. Олмосли асбоблар ёрдамида ГОСТ2789-73 бўйича 10-12 класс тозалигигача ишлов бериш мумкин.
Машинасозлик ва металлга ишлов беришда емирилишга ва химиявий мухитга чидамли ситаллилар синфи кенг қўлланилади. Улар таркибида асосий кристалли фаза сифатида кордиерит ва пироксен ишлатилади.
Ситаллидан тайёрланган деталларни ўзаро ва бошқа материаллар, масалан, металл ёки керамика билан шиша кристал цемент ёрдамида бириктириш мумкин (ёки эпоксид смола ва суюқ шиша асоси клей ва сургичлар ёрдамида). Шиша кристалли цемент ёрдамида бириктирилган, 400-600 С да термик ишлов берилади. Эпоксид клей хона температураси ёки бир оз қиздирилиб қотгандан сўнг, бирикмани 180 С гача бўлган температурада ишлатиш мумкин, ситалли металл билан металлизациялаб, сўнгра кавшарлаб бириктирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |