Педагогика кенгаши биринчи масала юзасидан қарор қилади.
3-чорак якуни қониқарли деб топилсин,чорак давомида таълим-тарбия соҳасида кўрсатиб ўтилган камчиликлар 4-чоракда бартараф этилсин..
Кимё ва физика фанларидан лобаратория машғулотларини талаб даражасида ўтиш фан ўқитувчиларига кўрсатиб ўтилсин,лаборатория хоналарида санитария-гигиеник талабларни бажарилишини таъминлаб бориш учун мактаб лаборанти масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
3.Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли қарорининг 1-иловаси "Умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандарти асосида мактабда ишлар ташкил этилсин,ҳар бир ўқитувчи Давлат таълим стандарти талабларини бажаришга мажбур эканлиги кўрсатиб ўтилсин
Кун тартибидаги 2-масала юзасидан мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Холлиев сўзга чиқиб,Фан ойликлари ,фан олимпиадаси ва Билимлар беллашувининг туман босқичи натижаларига батафсил тўхталиб,январ ойида тарих ва Давлат ва ҳуқуқ асослари,феврал ойида математика ва информатика,март ойида физика, кимё,биология,жисмоний тарбия фанлари ойлиги ўтказилганлигини,ойликлар давомида очиқ дарслар,тадбирлар ўтказилганлигига батафсил тўхтаб ўтди, 2019- йил 23-24 март кунлари тумандаги 5- мактабда ўтказилган “Билимлар беллашуви”нинг туман босқичида она тили ва адабиёт фанидан 7- синф ўқувчиси Раимжонова Рухшона 78 балл,инглиз тили фанидан 7 -синф ўқувчиси Илҳомова Мадина 94 балл,инглиз тили фанидан 8- синф ўқувчиси Қаюмова Азиза 73 балл,тарих фанидан 7- синф ўқувчиси Намозова Зарина 95 балл,физика фанидан 7 синф ўқувчиси Қувондиқов Ёқуб 61 балл,физика фанидан 8 -синф ўқувчиси Шерхонов Хуршид 73 балл,тарих фанидан 6- синф ўқувчиси Низомова Қурбоной 95 балл,математика фанидан 5 -синф ўқувчиси Раимжонова Райҳона 82 балл тўплаган бир вақтда айрим фанлардан ўқувчилар паст балл тўплаганликларини,жумладан,рустили фанидан 7- синф ўқувчиси Валентинов Алишер 24 балл,рустили фанидан 8- синф ўқувчиси Валентинов Азизбек 37 балл,информатика фанидан 8- синф ўқувчиси Шодиев Самандар 28 балл,биология фанидан 7 синф ўқувчиси Турсунова Севинч 33 балл ,география фанидан 7- синф ўқувчиси Файзуллаева Азиза 35 балл ,география фанидан 8 синф ўқувчиси Бўриева Нафиса 31балл,география фанидан 6-синф ўқувчиси ШерхоновҲусниддин 33 балл олганлигини,бу ўқувчилар билан фан ўқитувчилари тайёргарлик ишларини яхши олиб бормаганликларини айтиб ўтди.
Фан олимпиадасининг вилоят босқичида 10-синф ўқувчиси Тошмуродова Сарвиноз тарих фанидан иштирок этиб, 71 балл тўплаганлигини,11-синф ўқувчиси Хуррамова Зарина информатика фанидан иштирок этиб 54 балл тўплаганлигини,Бердиназаров Ихтиёрбек 90 балл тўплаб фахрли 3-ўринни олганлигини айтиб ўтди.
Холлиев сўзида давом этиб,Вазирлар Маҳкамасининг2017 йил 15 мартдаги140-сонли қарорининг 1-иловаси "Умумий ўрта таълим тўғрисида"ги Низомгабатафсил тўхталиб,мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш ва умумий ўрта таълим муассасаларинингфаолиятини амалга ошириш тартибини белгилашини,мазкур Низом талаблари барча умумтаълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилишини,умумий ўрта таълимнинг муддати 9 йил бўлиб, узлуксиз таълим тизимининг мажбурий мустақил тури ҳисобланишини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларига ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилишини айтиб ўтди.Умумий ўрта таълимнинг мақсадига тўхталиб, Давлат таълим стандартларига мувофиқ ҳар бир шахснинг таълим ва тарбия олишдаги конституциявий ҳуқуқини рўёбга чиқариш умумий ўрта таълимнинг мақсади ҳисобланишини, Умумий ўрта таълим бошланғич таълим (I — IV синфлар) ҳамда умумий ўрта таълим (I — IX синфлар) босқичларидан иборат бўлиб, кундузги таълим шаклида амалга оширилишини таъкидлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |