Шикоят бериш муддатини тиклаш хакида



Download 20,56 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi20,56 Kb.
#79093
Bog'liq
SUD

Олтинсой туман маъмурий суди


раиси К.Туранов Олтинсой туман
Курама-1 махалласида яшовчи
Бобомуродов Бахтиёр Очилдиевич
томонидан

Шикоят бериш муддатини тиклаш хакида

Олтинсой туман маъмурий судининг 2019 йил 16 июл кунидаги карорига асосан мени Уз.Р.МЖтКнинг 40 моддасига асосан айбдор деб топилиб, жарима жазоси кулланилган. Мен карор кабул килинган куни суднинг карорини олган булмасамда суд котибига карорни олдим деб тилхатга имзо куйдим.


2020 йил 28 июл куни Фукаролик ишлари буйича Денов туманлараро суди мени жавобгар сифатида судга чакиртирди.Мен хайрон булиб судга бордим ва судда аникланишича А.Турдиев 714.975 сум моддий зарар, 10.000.000 сум маънавий зарарни ундириш хакида даъво ариза киритган экан.Даъво аризага Олтинсой туман судининг 2019 йил 16 июл кунидаги карорини асос килиб олган. Суддан кейин яъни, 2020 йил 30 июл куни Олтинсой туман маъмурий судидан менга нисбатан чикарилган карор нусхасини олдим.
Мен туман судидан аслида карорни 2020 йил 30 июл куни олдим.Мени Уз.Р.МЖтКнинг 40 моддаси билан айбдор деб топган булсада,мен А.Турдиевга тухмат килмаганман, А.Турдиев хакикатдан хам 2017 йил 4 июл куни Шурчи туман жиноят судининг хукми билан Уз.Р.ЖКнинг 167 моддаси 2 кисми «Г» банди билан айбдор деб топилган ва суд хукми конуний кучда.
Мен уз вактида суд карорини олмаганлигимни узрли деб топишингизни карорга нисбатан шикоят килиш хукукимни тиклаб беришингизни илтимос киламан.
Б.Бобомуродов имзо:
Фукаролик ишлари буйича Сурхондарё вилоят суди судлов хайъатига Фукаролик ишлари буйича Денов туманлараро судининг 2020 йил 20 август кунидаги Даъвогар А.Турдиевнинг жавобгари Б.Бобомуродовдан моддий ва маънавий зарарни ундириш хакидаги хал килув карорига нисбатан

А П Е Л Л Я Ц И Я Ш И К О Я Т И



Даъвогар А.Турдиев судга даъво ариза билан мурожаат килиб, Олтинсой туман маъмурий судининг 2019 йил 16 июлдаги карорига кура А.Турдиевга тухмат килганликда Уз.Р.МЖтКнинг 41 моддаси билан айбдор деб топиб, жарима жазоси тайинланганлигини, шу карорни асос килиб, фукаролик судига моддий ва маънавий зарарни ундириш хакида даъво ариаза киритган.
Фукаролик суди ишни 2020 йил 20 август куни куриб чикиб, даъво аризани кисман каноатлантириб, мендан жами булиб 2.383.975 сум ундириш хакида карор кабул килди.
Куйидаги асосларга кура суд ишни бир томонлама адолатсиз ва конунсиз куриб карар кабул килди. Суд карор кабул килишда Олтинсой туман маъмурий судининг карорини ва Олий суднинг 2007 йил 2 октябрдаги Пленум карорини 4 бандини асос килиб олган.
Суд ишни куришда хакикий холатни текширмади, мен судга такдим этган далилларни мухокама килмади.А.Турдиевнинг мукаддам 14 сон мактабда директор булиб ишлаган даврида давлат мулкини касддан талон-торож килиб судланганлигини туман халк таълими булимида укитувчилар уртасида мухокама килинлигини бутун жамоа билади.Мен А.Турдиевнинг судланганлиги хакидаги хукм нусхасини Олтинсой туман маъмурий судига ва Денов фукаролик судига такдим этганман.Шурчи туман судининг А.Турдиевни Уз.Р.ЖКнинг 167 моддаси 2 кисми «Г» банди билан айбдор деб топиш хакидаги хукми конуний кучда.А.Турдиев мукаддам судланган булса кандай килиб мени тухмат килди дейишга асос булиши мумкин. Судланганлик муддатининг утганлигии ёки олиб ташланганлиги фукаронинг муайян бир ишга тайинланишида, шунингдек Жиноят Кодекси махсус кисмининг баъзи моддаларида судланганлик огирлаштирувчи холат булиб, квалификацияга таъсир этиши мумкин.Судланганлик мудданинг утган ёки утмаганлиги мухокама килиниб, жиноий жавобгарлик белгиланиши жиноят кодексида мустахкамланган. Гарчи Олтинсой туман маъмурий суди томонида мени Уз.Р.МЖтКнинг 41 моддаси билан айбдор деб топиб, купол хатога йул куйганлиги очик-ойдин куриниб турсада, Денов фукаролик суди конунсиз карорни хал килув карорига асос килиб олган. Мен даъвогар А.Турдиевни уриб тан жарохати етказган булмасам,мени суд фукароларнинг соглигига тан жарохати етказганликда айбдор деб топмаган булса кандай килиб А.Турдиев 714975 сум моддий зарар етказганликда айбдор деб топиши мумкин. Денов туман фукаролик суди А.Турдиевга 53 сонли оилавий поликлиника мудирининг 2020 йил 18 август кунидаги маълумотномасини асос килиб олган. А. Турдиев билан келишмовчилик ҳолати 2019 йил май ойида булган булса орадан бир йилдан кейин канака дори дармон олиб даволаниши мумкин. Мен суд мажлисида А.Турдиевнинг туман поликлиникада даволанмаганлигини, 53 ҚВП да кичик ҳамширалардан рўйхатида йўқлигини етарли асос ва далалларни такдим этсамда суд бу холатларни текширмади. Мен судга А.Турдиев мукаддам бир неча марта маст холда узига тегишли Дамас автомашинасини бошкариб, фукароларга турли даражада танжарохати етказиб вокеа жойида кочиб кетиб узи хам турли даражада тан жарохати олганлиги хакидаги фукароларнинг тушунтириш хатлари нотариал тасдикланган хужжатларни фукаролик судига такдим эдим, айнан шу автоавария натижасида олган жарохатлари туфайли даволанганлигини баён килсамда лекин фукаролик суди конунсиз маъмурий карорни далил деб олди.
Хурматли судлов хайъати юкоридаги холатларни иноботга олиб,ушбу апелляция шикоятини иш материаллари билан бирга кушиб куришингизни ва суд карорини бекор килишингизни сурайман.

Б.Бобомуродов имзо

Сурхондарё вилоят маъмурий суди судлов хайъати раисига Олтинсой туман маъмурий судининг 2019 йил 16 июль кунидаги карорига нисбатан Олтинсой туман Курама-1 махалласида яшовчи Бобомуродов Бахтиёр Очилдиевич томонидан

КАССАЦИЯ ТАРТИБИДА Ш И К О Я Т И

Олтинсой туман маъмурий судининг 2019 йил 16 июль кунидаги карорига асосан мени Уз.Р.МЖтКнинг 40 моддасига асосан айбдор деб топиб, жарима жазоси тайинлаган.


Иш холатига кура 2019 йил 8 май Олтинсой туман Халк таълими булимига карашли 13-сонли умумий урта таълим мактаб жамоасига «Турдиев Абдувохид мукаддам судланган»-деб А.Турдиевга тухмат килиб, уни шахсини шарманда килувчи уйдирма гаплпрни таркатиб,узининг бу хатти харакати билан Уз.Р.МЖтКнинг 40 моддасида назарда тутилган хукукбузарликни содир килган деб мени айбдор деб топган.
Хакикатдан хам 2019 йил 2 май куни А.Турдиевни Олтинсой туман ХТБ маъсул ходимлари томонидан 13-сонли мактабга вактинча директор вазифасини бажарувчи килиб тайинлаб кетади.Бундан норози булган 13 сонли мактаб жамоаси ва ота-оналар Олтинсой туман ХТБ бошлиги У.Курбоновга мурожаат килиб, А.Турдиев илгари 14 сонли мактабда директор вазифасида ишлаган даврида давлат мулкини талон-торож килганликда судланганлигини, шу боис мактаб жамоаси аъзоларидан бирини мактаб даректори лавозимига тайинлашни сураб муржаат килади.
2019 йил 8 май куни А,Турдиев мактаб жамоасига босим утказиш максадида хожи,эшон ва обрули фукароларни йигиб ота-оналар йигилиши утказиб, йигилишга туман ХТБ мудири ва туман прокурори катнашди.Йигилишда катнашган хожи, эшон ва обрули одамлар А.Турдиев «муносиб директор» эканлигини халк олдида тасдикламокчи булишди.Аммо укитувчилар Призидент фармони билан «Кузатув кенгаши асосида директор сайлаб беришни талаб килишди.Шундан кейин мактаб жамоаси А.Турдиевнинг илгари килган килмишларини, 14 мактабда доимий равишда укитувчилар уртасида зиддиятлар булиб келганлигини, укитувчилар жамоаси олдида иззат хурматини йукотганлигини, 13-мактаб касаба уюшмасираиси Х.Жуммаев А.Турдиевнинг 14 мактабда диретор булиб ишлаган даврида давлат мол-мулкини талон-тарож килганлиги айтиб кулидаги суд хукмини курсатди,шун мен судланган директор бизнинг жамоага керак эмас деб айтдим.Туман прокурори ёрдамчиси барча фукароларнинг А.Турдиевга карши билдирилган фикр ва мулохазаларни жамлаб, директорни шу мактаб жамоаси ичидан кузатув кенгаши асосида сайлаб олиш лозимлигини таъкидлаб йигилишни тугатди.Директор лавозимига икки укитувчи ва менинг хам номзодим бор эди.Кейинчалик мен ва яна икки номзод вилоят ХТБ бориб аттестациядан утдик ва мени номзодимни маъкул топишди.
А.Турдиевнинг асл максади кандай булмасин менинг директор булишимга каттик каршилик килиб келди ва айнан йигилишда купчиллик уни судланганлигини айтган булсада мени маъмурий жавобгарликка тортишга мавафак булди.
А.Турдиев мукаддам судлангамахсусн Шурчи туман жиноий ишлар буйича судининг хукми билан Уз.Р.ЖКнинг 167 моддаси 2 кисми «Г» банди билан айбдор деб топилган. Унга нисбатан Уз.Р.ЖКнинг 71 моддаси кулланилиб, жазодан озод килинган. ЖКнинг 71 моддасини кулл бирон-ашга етказилган зарарни коплаш ва айбини буйнига олиш асос булган.
Биринчи боскич суди А.Турдиевнинг судланганлигини утган ёки судланмаган деб хисобланишини, назарда тутиб, мени Уз.МЖтКнинг 40 моддаси билан жавобгар деб топган. Судланганлик муддатининг утганлиги ёки олиб ташланганлиги фукаронинг майян бир ишга тайинланишида, шунингдек жиноят кодексининг махсус кисмининг моддаларида мукаддам судланганлик огирлаштирувчи холат ва квалификация белгиси эканлиги кайд этилган.Шундай холда судланганлик утган ёки утмаганлиги мухокама килиниб, жавобгарлик белгиланиши амалдаги жиноят кодексида мустахкамланган.Мен айбланган МЖтКнинг 40 моддасида тухмат учун жавобгарлик касддан била туриб уйдирма таркатиб тухмат килиш учун жавобгарлик белгиланган.Мен А.Турдиевни «А.Турдиев судланган» деб айтганлигимни МЖтКнинг 40 моддаси билан квалификация килиб булмайди, А.Турдиев хакикатдан хам судланган, Шурчи туман жиноят судининг хукми конуний кучда.
Хурматли судлов хайъати мен А.Турдиевга тухмат килмаганман Шурчи туман жиноят судининг хукми булганлиги, уни суд айбдор деб топганлиги, хукм конуний кучда эканлигини назарда тутиб айтганман, шундай холда кандай килиб мени Уз.Р.МЖтКнинг 40 моддаси билан айбдор деб топиши мумкин. Мен унинг директор булишига карши булганман, чунки А.Турдиев 14-сон мактабда носоглом мухит яратди, мактаб жамоаси бир-бирини юкори турувчи идораларга ёзиб, шикоятбозлик купайиб кетган.Бундан ташкари давлат мулкини талон-торож килиб судланган шахс яна биз ишлаётган мактабга директор булиб ишлаши бирон-бир конунга тугри келмайди.
Хурматли судлов хайъати А.Турдиев кандай булмасин мендан уч олиш максадида Олтинсой туман маъмурий судининг 2019 йил 16 июльдаги мени Уз.Р.МЖтКнинг 40 моддаси билан айбдор деб топган карорини асос килиб, Денов туманлараро судига даъво ариза киритиб, мендан 714.975 сум моддий зарар ва 10.000.000 сум маънавий зарар ундиришни максад килиб олган.
Юкоридагиларга асосан Олтинсой туман маъмурий судининг 2019 йил 16 июль кунидаги карорини бекор килиб, адолатни тиклаб беришингини илтимос килиб сурайман.


Б.Бобомуродов имзо:
Download 20,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish