Тадқиқот вазифалари. Тадқиқотни ташкил қилишда қуйидаги вазифалар белгиланади:
1. Гимнастика машғулотларида шикастланиш сабабларини ўрганиш.
2. Машғулотларда шикастланган шуғулланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини ўрганиш.
Тадқиқот услублари. Илмий-услубий адабиётлар ва статистик маълумотларни таҳлил этиш, анкета сўровномаси ва математик-статистик таҳлил.услублари.
Спортда жарохатланиш эҳтимоллик тавсифига эга. Хатто жуда диққат қилинган ишда ҳам барча ҳавфли вазиятларни бартараф қилиш имконияти бўлмайди. Шунга қарамай, жарохатланишнинг ҳаммага маълум бир қатор сабаблари ва мувофиқ профилактика чоралари мавжуд.
Машғулотларни ташкил этиш қоидаларини бузилиши (залда ҳаддан ортиқ шуғулланувчилар гуруҳи, гуруҳда шуғулланувчилар сонини кўплиги, снарядларни бир-бири ва зал чегарасига, снарядларни ҳавфсизлик зоналарига нисбатан нотўғри жойлашиши ва бошқалар). Шуғулланувчиларни залда зич тўпланиши, уларнинг тартибсиз ҳаракатланиши, югураётган ва қўнаётган гимнастикачи йўлида снаряднинг ҳимоя зонасида гимнастикачиларни назоратсиз пайдо бўлиш ҳавфи, снарядларни бир-бирига жуда яқин жойлашганлиги ва бошқалар – бу барча эҳтимолдаги жароҳатланиш сабабларини мураббий тўлиқ тушуниши керак;
Ўргатиш тамойиллари ва услубиятларини (етарли бўлмаган чигилёзди машқлари, машқларни тўлиқ бўлмаган мураккаблиги, ўзлаштирилаётган машқ кетма-кетлигида ва танловидаги хатолик, такрорлашларнинг нотўғри меъёри, мустақил ижрога вақтидан аввал ўтиш, яққол чарчоқ, кучли ҳаяжон фонида ишлаш ва бошқалар). Мураббий ишга этарли даражада услубий тайёр гимнастикачи билан айнан аниқ машқлар устида ишлашга киришиши шарт;
Гуруҳда зарур масофанинг йўқлиги (гимнастикачиларни этарли даражада тарбияланмаганлиги, ўқувчилар назоратининг сустлиги, мураббий йўқлигида машқларни бажариш ҳавфи ва бошқалар). Интизомнинг бузилиши – мураббийга тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган жарохатланиш сабаби тавсифларидан бири. Мураббий гуруҳ билан ишлашни бошлаши билан одоб-аҳлоқ қоидаларини шуғулланувчиларга тушунтиришга, барча тақиқлашларни аниқ белгилашга, бажариснга мувофиқ қоидаларини ўз обрўси билан сақлаб қолишга мажбур. Зал деворига снарядларни тўғри жойлаштириш режаси, снаряд, магнезия билан ишлаш қоидалари осилган бўлиши керак.Янгилар билан ҳавфсизлик қоидаларини ўрганиш бўйича машғулотлар ўтказиш;
Стандарт бўлмаган жиҳозлар, анжомлар, харажат материалларини қўллаш (махкамлаш қулфлари, осилга конструксиялар, полда кесилган илгаклар, чўзилувчи трослар, арқонлар, блоклар, снарядларни таянч юзалари мустахкамлилигини, матлар, пол, магнезия, накладкалар сифатини текшириш меъёрларини бузилиши). Мураббий машғулотлар олдидан жиҳозлар, анжомлар, магнезиялар ҳолатини текширишга ва ҳаммаси меъёрга мувофиқлигига ишоч ҳосил қилиши керак;
Санитар-гигиеник меъёрларга риоя қилмаслик, экипировкага номувофиқлик (ёритиш, вентилясия, ҳаво ҳарорати ва намлиги, залда тозаликни бузилиши). Мураббийнинг мажбурияти, жиҳоз ҳолатидаги каби залнинг санитар-гигиеник шароитини ва меъёрларга мос экипировкани текшириш. Залдаги доимий ҳарорат 18-20°, ҳаво намлиги 50-60% чегарасида бўлиши керак. Вентилясия 1 соатда уч марталик ҳаво алмашинувини (киши бошига 1 соатда 80 м2 ҳисобидан) таъминлаши лозим. Деразалар зални икки томони, ёруғлик майдони пол майдонининг 1/5дан кам бўлмаслиги керак. Суний ёритгичлар ёруғлиги – пол даражасида 150 лк.дан кам бўлмаслиги лозим. Нам тозалаш ҳар куни амалга оширилиши керак, гиламларни тозалар учун чангютгич қўлланилади;
Шифокар ва педагогик назорат ҳамда ўз-ўзини назорат қилиш меъёрларини бузилиши (журналга маълумотларни қайд қилиш билан мунтазам текширувлар режасини бузилиши, машғулотлар олдидан ва ундан кейин саломатлик ҳолати, кайфияти, ўзини ҳис қилиш назоратининг йўқлиги, шуғулланувчиларни педагогик кузатуви ва сўровларида, гимнастикачиларга ўз-ўзини назорат қилиш услублари ва усулларига ўргатиш сустлиги ва бошқалар). Бундай вазиятларда мураббийнинг биринчи навбатдаги вазифаси – ўқувчиларни жорий кайфияти, чарчоқ даражаси, соғлиғи ва ўзини қандай ҳис қилаётганлигини назорат қилиш. Гимнастикачининг машғулотлардаги ҳавфли вазиятларидан бири – йўқотилган форма, кучли чарчоқ ҳолатида ҳавфли машқлар устида ишлашга уриниши;
Ёрдам ва страховка меъёрларини бузилиши (залда страховкаловчи воситаларнинг: лонж, матларни йўқлиги, уларни нотўғри қўлланилиши, мураббий томонидан страховка жойини нотўғри танлови, машқларнинг аниқ турида страховка ва ёрдамнинг амалий кўникмаларига эга эмаслик, қўл ва осма лонжларни яхши қўллай олмаслик, гимнастикачида мураббий айби билан зарур ўз-ўзини страховка қилиш кўникмаларини йўқлиги ва бошқалар). Ёрдам ва страховка усулларини эгалланганлиги, айниқса мураккаб ҳаракатлар устида ишлашда гимнастика машқларини ўзлаштириш каби ўргатишни талаб қилади. Бунда этарли даражада бўлмаган тайёргарлик нафақат гимнастикачи, балки мураббийга ҳам жароҳатланиш ҳавфини туғдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |