Шеробод туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 2020 йил 29-феврал куни тумандаги 43-сонли умутаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М
Шеробод туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 2020 йил 29-феврал куни тумандаги 43-сонли умутаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида” 2019-йил 19-март куни ўтказилган 12-сонли мажлис баёни ижросини таъминлаш тўғрисида”ги Қ-144-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 13 ноябрдаги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларидаги умумий ўрта таълим ва ўрта махсус таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида “Мен шу азиз Ватан фарзандиман” шиори остида туркум маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича илова қилинган намунавий “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш тўғрисидаги 01-91-сонли чора-тадбирлар ижросини таьминлаш ҳамда туман халқ таълими бўлими маънавий-аҳлоқий тарбия ва болаларнинг ижтимоий химояcи шўъбасининг 2020-йил иш режасида белгиланган бандларнинг ижросини таъминлаш шунингдек «Беш ташаббус амалда» мавзусида худудий семинарлар ўтказиш мақсадида 5 ташаббуснинг биринчи йўналиши "Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш йўналишида ҳамда ўқувчи-ёшларнинг адабиётга қизиқишни янада ошириш мақсадида “Сурхон воҳаси шеърияти кеча ва бугун” мавзусида Сурхондарёдан етишиб чиқан ижодкорлар асарлари юзасидан туманимиз ўқувчи ёшлари воҳамиз ижодкор шоирлари, талаба ёшлар билан учрашув ўтказилди. Ушбу тадбир 2 қисмда ташкил этилди. Дастлаб тумандаги 43-,65-сонли умумтаълим мактаб ўқувчи-ёшлари томонидан саҳналаштирилган "Адабиёт яшаса миллат яшайди" мавзусида мактаб театр жамоаси ижросида саҳналаштирилган кўринишлар намойиш этилди. Тадбирнинг иккинчи қисмида туман халқ таълими тасарруфидаги барча таълим муассасаларидан ташриф буюрган шеърият ва адабиёт йўналишида 80 нафардан ортик ёш ижодкор ўқувчилар билан вилоятимиз ва туманимиздан таклиф қилинган ижодкорлар билан учрашув ташкил этилди. “Сурхон воҳаси шеърияти кеча ва бугун” мавзусидаги адабиёт кечасида таклиф этилган Термиз Давлат Университети профецор этногриф олим С.Н.Турсунов, Термиз Давлат Университети катта ўқитувчиси К.Тошев, туманимиз шоири Тохир Маматқулов, ёзувчи, саънатшунос Раҳим (Фолкин) Искандаров, Маънавият-маърифат туман бўлинмаси раҳабари И.Жўраев ҳамда Шеробод туман халқ таълими бўлими мудири Абдуназар Ҳакимовлар иштирок этишдилар. Дастлаб адабиёт учрашувида сўз олган Термиз Давлат Университети профецор этногриф олим С.Н.Турсунов бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга берилаётган кенг имкониятлар шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, ўқувчи-ёшларга китоб дўст бўлиш кераклигини ҳар қандай зарарли иллатларга кириб кетмаслик учун ҳамда келажакда комил инсон бўлиб, халқимиз фаравонлиги, юртимиз равнақи, энг муҳими тинчлигимиз ва давлатимиз янада ривожлниши йўлида ёшлариизнинг келажакда ўз ўринлларини топиши учун албатта китоб ва адабиётга дўст бўлиши кераклиги ҳақида гапириб ўтдилар. Тадбир давомида туманимз ўқувчи-ёшлари ўзларининг ёзган шеьрларилари, хикоя ва қиссаларидан намуналар ўқиб, ўзларининг қизиқтирган саволларга ижод аҳли бўлган устозлардан жавоблар ва керакли маслаҳатларни олишдилар. “Сурхон воҳаси шеърияти кеча ва бугун” мавзусида ўтказилаган ижодий-адабий кеча давомида фаол иштирок этган ўқувчи-ёшларга туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими ҳамда Термиз Давлат Университетидан ташриф буюрган меҳмонлар бадиий адабиётлар жамланмасини топширдилар. Қизғин ва хис-хаяжонга ўтган адабиёт кечаси ўқувчиларнинг қалбида муҳирланиб қолди.