Юртимизда миллий тараққиёт модели асосида ҳуқуқий демократик давлатнинг институционал заминлари: - давлат ҳокимиятининг тармоқларга бўлиниши принципига асосланиши;
- демократик Конституциянинг қабул қилиниши ва қонун устуворлиги тамойилини рўёбга чиқарувчи механизмларни яратилиши;
- эркин демократик сайлов тизимини кафолатланиши;
- давлат ва жамият бошқарувини амалга оширишда кўппартиявийлик тизимининг яратилиши;
- жамоат бирлашмалари ва нодавлат ва нотижорат ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйилиши;
- фуқаролар ўз-ўзини бошқариш институтларини ривожлантирилиши;
- фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини, манфаатлари ва эхтиёжларини таъминлашнинг самарали заминларини вужудга келтирилиши, фуқаролик жамиятини шакллантириш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда барпо этилди.
Сиёсий партияларнинг маҳаллий вакиллик органларида партия гуруҳлари ролини оширишдан асосий мақсад - муҳим давлат қарорлари қабул қилишни ва давлат ҳокимияти органларини шакллантиришни халқ иродаси ва хоҳиш истаги асосида амалга оширишдан иборатдир. Халқнинг сиёсий манфаатлари ва иродасини ифода этиш, уларни ҳимоя қилишнинг асосий институти, бу – сиёсий партияларни демократик талаблар даражасида ривожлантиришдир. - Сиёсий партияларнинг маҳаллий вакиллик органларида партия гуруҳлари ролини оширишдан асосий мақсад - муҳим давлат қарорлари қабул қилишни ва давлат ҳокимияти органларини шакллантиришни халқ иродаси ва хоҳиш истаги асосида амалга оширишдан иборатдир. Халқнинг сиёсий манфаатлари ва иродасини ифода этиш, уларни ҳимоя қилишнинг асосий институти, бу – сиёсий партияларни демократик талаблар даражасида ривожлантиришдир.
Президент Ш.Мирзиёев давлат ва бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилот мутасаддилари фаолиятига нисбатан таъкидлаганларидек, “Биз кейинги пайтда одамлар билан мулоқот қилишни унутиб қўйдик. Уларнинг ичига кириб, очиқ ва самимий гаплашиш, дардини эшитиш бизнинг фаолиятимизда, афсуски, охирги ўринга тушиб қолди”[1]. Халқ қабулхоналарининг барча ҳудудларда иш бошлагани, халқ билан кенг миқёсда мулоқот олиб борилаётгани давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқди. - Президент Ш.Мирзиёев давлат ва бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилот мутасаддилари фаолиятига нисбатан таъкидлаганларидек, “Биз кейинги пайтда одамлар билан мулоқот қилишни унутиб қўйдик. Уларнинг ичига кириб, очиқ ва самимий гаплашиш, дардини эшитиш бизнинг фаолиятимизда, афсуски, охирги ўринга тушиб қолди”[1]. Халқ қабулхоналарининг барча ҳудудларда иш бошлагани, халқ билан кенг миқёсда мулоқот олиб борилаётгани давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқди.
- [1] Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқ. Ҳалқ сўзи, 8 декабрь, 2016 йил.
Do'stlaringiz bilan baham: |