Шавкат Мирзиёев 1-Маъруза: Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши



Download 356,5 Kb.
bet1/5
Sana25.02.2022
Hajmi356,5 Kb.
#275989
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-maruza


Мамлакатимизда демократик ucлоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга оширишда биз, илгаригидек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари - маҳаллалар, шунингдек, нодавлат, нотижорат ташкилотлар, эркин ва холис оммавий ахборот воситалари фаол ўрин эгаллайди, деб ишонамиз.
Шавкат Мирзиёев


1-Маъруза: Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши
Режа:
1.1.Фуқаролик жамияти инсоният тараққиётининг - юқори босқичи.
1.2.Фуқаролик жамияти қуриш мамлакатимизнинг асосий стратегик пировард мақсади.
1.3.Фуқаролик жамияти тушунчасининг келиб чиқиши ва унинг шаклланишининг асослари.
1.4.Фуқаролик жамияти фанининг предмети, объекти, мақсади, вазифалари ва бошқа ижтимоий фанлар билан ўзаро боғлиқлиги.


Таянч сўзлар:Фуқаро, фуқаролик жамияти, давлат, давлат ҳокимияти, ҳуқуқий давлат, сиёсий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, инсон ҳуқуқлари.

Инсон шахсининг камоли учун фуқаролик жамияти зарур. Фақат шундай жамиятдагина шахс ўзининг барча қобилиятларини тўла амалга оширади. Лекин бундай жамиятни юзага келтиришда, уни барпо этишда, аввало, давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш даркор. Айтиш мумкинки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ўтган 27 йил давомида мамлакатимиз эришган улкан ютуқлар, тарихий тажрибаларни умумлаштириб, ҳозирги кунда даврнинг ўзи олдимизга қўяётган долзарб масалаларни ҳисобга олиб, кейинги беш йилга ва ундан кейинги даврга мўлжалланган тарихий тараққиётнинг янги уфқларини очиб беришга қаратилган бўлиб, у ўзининг моҳият эътибори билан Ўзбекистонни янги ривожланиш босқичига кўтаришни таъминлайдиган стратегик дастурдир.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 22 декабрда мустақил давлатимиз тарихида биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатнома тақдим этилди. Мурожаатнома ўзининг маъно-мазмунига кўра, Ўзбекистон тарақ киётининг мутлақо янги босқичига кўтарилаётганини яна бир бор яққол намоён этди. Чунки унда факат жорий хусусиятга эга бўлган муаммо ва масалалар, бир йил учун мўлжалланган вазифалар эмас, балки узоқ йиллар мобайнида тўпланиб қолган муаммолар ва уларнинг илдизи танқидий руҳда таҳлил қилиниб, улардан қутулиш, ўз умрини ўтаб бўлган эскича ёндашув ва мезонлар ўрнига янги ва самарали, замоннинг ўткир талабларига жавоб берадиган бошкарув механизмларини жорий этиш бўйича якин истиқболга мўлжалланган вазифалар ҳам аниқ кўрсатиб берилди.
1.1. «Фуқаролик жамияти» ва «ҳуқуқий давлат» тушунчаси биргаликда XVIII асрда пайдо бўлган. Одамлар ҳаёти ва фаолиятининг икки томони: уларнинг шахсий манфаатлари, ташаббуси, ихтиёрий фаолияти жабҳаси ва одамлар хулқ-атвори давлатнинг хоҳиш-иродасига бўйсунувчи халқ ҳокимияти жабҳаси шу тушунчалар билан ифодаланди.
Фуқаролик жамияти ҳокимиятнинг оқилоналиги ва одилоналиги, шахс эркинлиги ва фаровонлиги ҳақидаги ғояларнинг ҳуқуқий устунлиги, ҳуқуқ ва қонуннинг бирлиги, давлат ҳокимиятининг турли тармоқлари фаолиятини ҳуқуқий чегаралаш ғоялари билан муштаракдир.
Ҳуқуқий давлатни фуқаролик жамияти ривожланишининг натижаси ва унинг ўзини ўзи янада такомиллаштириши омили деб ҳисоблаш мумкин. Ҳуқуқий давлатчиликнинг шаклланиш жараёни, ҳеч шубҳасиз, анча узоқ вақт давом этади. У фуқаролик жамияти шаклланиши билан бирга такомиллашиб боради. Ҳар бир давлатда бўлганидек, ҳуқуқий давлат ҳокимиятининг суверенлиги ҳам мамлакат ичида унинг барча фуқароларга ва улар ташкил этувчи нодавлат ташкилотларига нисбатан устунлигида ва ундан ташқарида давлатнинг ташқи сиёсатни юритиш, бошқа давлатлар билан муносабатлар ўрнатишда ва мустақиллигида намоён бўлади.
Етук фуқаролик жамиятисиз ҳуқуқий демократик давлат қуриш мумкин эмас, чунки онгли эркин фуқароларгина кишилик жамиятининг энг оқилона шаклларини яратишга қодирдирлар. Шундай қилиб, фуқаролик жамияти эркин индивид ва марказлашган давлат хоҳиш-иродаси ўртасида боғловчи бўғин ҳисобланса, давлатнинг вазифаси парчаланиш, тартибсизлик, танглик, таназзулга қарши иш кўриш, эркин шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.
Ҳуқуқий давлат – бу шундай бир давлат ҳокимиятдирки, у ҳуқуқ нормаларига биноан, ва уларнинг доирасида иш кўради, бу нормаларни бузиш, бекор қилиш ёки чеклашга журъат этмайди, фуқаролар ва уларнинг бирлашмаларининг узвий табиий-тарихий ҳуқуқларини эътироф этади.
Тоталитар давлатда хавфсизликни таъминлаш ҳуқуқий тартиботни муҳофаза қилиш, одамлар хулқ-атвори давлат белгилаган ҳуқуқий қоидаларга мувофиқлигини таъминлаш фаолиятидан иборат бўлади, давлат ҳокимиятига татбиқан хавфсизликни давлат хавфсизлиги ва фуқаролик жамияти хавфсизлигига ажратиш муаммоси юзага келмайди.
Фуқаролик жамиятининг хавфсизлиги (жамоат хавфсизлиги) қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланиши мумкин:
-ижтимоий адолат;
-давлат билан ўзаро муносабатларда фуқароларнинг ва умуман жамиятнинг ҳуқуқлари;

  • қонунийлик тартиби;

  • фуқароларнинг иқтисодий фаровонлиги;

  • демократик плюрализм;

  • жамиятнинг очиқлиги;

  • фуқаролик жамиятининг миллий жиҳатдан муайянлиги.

Фуқаролик жамиятининг асосий қадриятларини оила, мулк, шахс, эркинлик, ҳуқуқ, маънавият, тартиб, давлатчилик ташкил этади. Бунда ҳаммани ва мажбурий тартибда мулкдорларга айлантириш назарда тутилмайди – уларнинг кўпчилиги буни хоҳламайди, бироқ бундай имконият ҳар ким учун сақланиши лозим. Мулк ҳар доим шахс ва бутун жамият эркинлигининг бош омили сифатида амал қилади. Мулкка нисбатан ҳурмат мавжуд бўлмаган жойда шахсга нисбатан ҳурмат ҳам мавжуд бўлмайди.
Фуқаролик жамияти тузилмалари «юқоридан» туриб эмас, балки «қуйидан», фуқароларнинг ташаббуси билан, ихтиёрий асосда, табиийки, муассисларнинг манфаатлари, қизиқишлари ва мойилликларига мувофиқ тузилади. Уларнинг эркинлиги давлат тузилмаларига қарам эмасликда, ички қоидалар билан назарда тутилган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган ўзини ўзи бошқариш фаолиятида намоён бўлади.

Download 356,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish