Таълим олувчининг ота-онаси ҳамда таълим берувчи тарафлар томонидан ўзаро келишув
ШАРТНОМА
“___”___________20____ йил _______сон _________________т.
____________________туман халқ таълими бўлими ______сонли умумтаълим мактаби (бундан буён матнда таълим берувчи деб юритилади) номидан устав асосида фаолият юритувчи рахбари ___________________________ бир тарафдан ва _____________________________________________________ ___________________________________________________ нинг (бундан буён матнда ота-она деб юритилади)
_______________________________________________________________________________________________
(ўқувчининг отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг Ф.И.О)
(бундан буён матнда ота-она деб юритилади) иккинчи тарафдан биргаликда тарафлар деб юритилади, мазкур шартномани куйидагилар хақида туздилар.
ШАРТНОМА МАҚСАДИ
Таълим берувчи мазкур шартнома шартларига асосан ўқувчининг барча хуқуқларини таъминлаган холда унга сифатли таълим – тарбия бериш, соғлиқни мухофаза қилиш ва мустахкамлаш, интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт – шароит яратиб бериш мажбуриятини, ота – оналар эса ўқувчини таълим муассасасига етиб келиши ва кетишини, ўз вақтида дарс машғулотларига қатнашиши ва мактабнинг ички тартиб - қоидаларига риоя қилиш мажбуриятини олади.
ТАРАФЛАРНИНГ ХУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ:
Таълим берувчининг хуқуқ ва мажбуриятлари:
Ташкилот ходимларининг қонуний хуқуқ ва манфаатларини, қадр – қиммати ва қизиқишларини химоя қилиш;
Таълим муассасаларимиздаги устоз-педагогларни дарсларни ўз вақтида, сифатли ва ўқувчи учун қизиқарли бўлган янги педагогик тажрибалар остида ўтишини таъминлаш;
Таълим муассасаларидаги барча жараёнларида коррупцион ҳолатларга умуман йўл қўймаслик ва ноқонуний пул йиғимларини йиғилишини олдини олиш;
Ўқувчилар дунёқарашини янада кенгайтириш мақсадида мактаб кутубхоналарини мунтазам доимий очиқлигини ва уларга ўқувчилар қатновини таъминлаш;
Истеъдодли ва иқтидорли ўқувчиларни кашф этиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида дарсдан ташқари вақтларда Президентимиз томонидан белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббус доирасидаги маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш;
Таълим муассасалари педагог ходимларини Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартиб бўйича кийим ва кўринишда бўлишлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этишлари, ўқувчиларга ҳар томонлама ўрнак бўла оладиган кўринишда бўлишларини таъминлаш;
Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаларини доимий таҳлил этиб бориш ва паст ўзлаштирувчи ўқувчилар сонини камайтириб бориш;
Ўқувчилар давомати ва уларни ўз вақтида дарсларни ўзлаштириш даражаларини баҳолаб бориш;
Қайсидир ўқувчининг руҳий ҳолатида ўзгаришлар сезилган тақдирда унинг ота-онаси ва мактаб психологини хабардор этиш;
Ўқувчиларнинг жисмонан баркамол этиб тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида спорт майдони ва спорт залларида спорт мусобақаларини ташкил этиш;
Вилоят, республика ва халқаро фан олимпиадалари ҳамда тадқиқотларида ўқувчиларнинг муносиб иштирок этишини таъминлаш;
Ўқувчини оилада тарбиялаш бўйича тавсия бериш;
Ташкилотда зарур моддий – техник база ҳамда малакали педагог ходимлар мавжуд бўлган тақдирда, асосий таълим – тарбия жараёнига халақит бермаган ҳолда пуллик таълим – тарбия хизматларини кўрсатиш;
Тиббиёт хамшираси томонидан ўқувчиларни эрталабки фильтрациядан ўтказиш жараёнида боланинг касаллиги аниқланган холларда ташкилотга қабул қилмаслик;
Do'stlaringiz bilan baham: |