Разделител
|
1
|
16ГС
|
Тозаланган газ, конденсат, НДЭГ 70%
|
Ишчи ҳажми
10 м3
|
20
|
3.0
|
|
6.0
|
37263
|
14
|
В-301
|
Виветривател
|
1
|
Ст.20
ЮЧ
|
Тозаланган газ, НДЭГ
|
Ишчи ҳажми
2.5 м3
|
20
|
0.3
|
2.4
|
|
34732
|
15
|
ОР-301
|
Оловли регенератор
|
1
|
|
НДЭГ, буғгаз аралашмаси
|
|
|
0.3
|
|
|
|
16
|
КХ-301/1
|
Конденсатор-холодилник
|
1
|
|
Буғгаз аралашмаси
|
Майдо юзаси
Ф=160 м2
|
|
0.01
|
|
|
|
17
|
КХ-301/2
|
Конденсатор холодилник
|
1
|
|
РДЭГ
|
Майдон юзаси
Ф=160 м2
|
|
0.3
|
|
|
|
18
|
С-301
|
Суюқлик тўплагич
|
1
|
Ст.20
|
Буғгаз аралашмаси
|
Ишчи ҳажми
1.0 м3
|
|
Атм.
|
0.8
|
2.835
|
40725
|
19
|
Е-301
|
Дренаж ер ости сиғими
|
1
|
16ГС
|
НДЭГ
|
Ишчи ҳажми
16 м3
|
|
|
2.0
|
|
|
20
|
Е-302
|
РДЕГ сиғими
|
1
|
16ГС
|
РДЭГ
|
Ишчи ҳажми
5 м3
|
|
0.7
|
2.0
|
|
27796
|
Факел майдони
|
21
|
С-401
|
Факел сепаратори
|
1
|
|
Конденсат
|
Ишчи ҳажми
6.5 м3
|
|
|
1.8
|
|
|
22
|
Е-401
|
Дренаж ер ости сиғими
|
1
|
|
Конденсат
|
Ишчи ҳажми
8 м3
|
|
|
2.0
|
|
|
Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасида табиий газ таркибидан конденсатни ажратиб олиш технологияси
Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасида технологик жараён қўйидагича бўлади.
Табиий газ 325 мм ли умумий коллектордан 273 мм ли тўртта параллел коллекторлар бўйича тармоқланади ва С-1 / (1-4) сепараторларига келиб тушади.
Кўринишидан газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси - 1 нинг И - навбати технологик қаторлари бир-бирига ўхшаш бўлганлигидан технологик схема тасвири битта қатор учун баён этилади.
Газ 6,0 – 6,6 МПа гача босимда ва 65 – 70 °С ҳароратда йўналтиргич (завихрител) орқали газ оқими юқори қисмидаги горизонтал цилиндрик аппарат – С – 1/1 газ сепараторига келиб тушади. Йўналтиргичда газ оқими, кўчма цилиндрнинг йўналтирувчи парраклари ҳисобидан айланма ҳаракат содир бўлади. Суюқлик томчилари ва механик аралашмалар марказдан қочма кучлар ҳисобига найчанинг деворига урилиб, аппаратнинг горизонтал қисмига оқиб келади. Газ эса оқимнинг марказида жойлашган штуцер орқали, 5,5 – 5,4 МПа босимда сепаратордан чиқади ва 426 мм ли коллекторга узатилади.
С – 1 аппаратининг горизонтал қисмидаги қатлам сувининг солиштирма оғирликлари ҳар – хиллиги учун углеводородли конденсатдан ажратилади. (5-расм).
Углеводородли конденсат коритасимон ванначада йиғилади ва 108 мм ли умумий коллекторга чиқарилади. Шундан 273 мм ли конденсат ўтказгич билан бош иншоатга узатилади. [5, 10, 14,15а, 19, 21, 29].
Ишчи ва ўлчов сепараторларидан газли конденсат конденсат ўтказгичга ва шундан кейин Янги сиқув компрессор станиясига узатилади.
6 – расм. С -1 сепараторининг тузилиши.
Паст ҳароратли ажратиш қурилмасида табиий газ таркибидан конденсатни ажратиб олиш технологияси
Табиий газ кириш қаторлари блоки – И дан Ø 300 мм қувур ўтказгичи бўйича С – 1 биринчи поғона сепараторига жўнатилади. С – 1 сепаратори, газ оқими вертикал завихрител (йўналтиргич) орқали кирадиган горизонтал, цилиндрик аппаратдан иборатдир. Завихрител (йўналтиргич) да газ оқими кўчма цилиндрнинг йўналтирувчи парраклари ҳисобидан айланувчи ҳаракатга келади.
Завихрител (йўналтиргич) да оқим тезлиги кўчма цилиндр тирқишларидаги зазор ўлчамининг ўзгаришига қараб тартиблаштирилади. Томчили суюқлик ва механик аралашмалар марказдан қочма кучлар ҳисобидан кирувчи найча деворларига тегиб, аппаратнинг горизонтал қисмига оқиб келади, газ эса оқим марказида жойлашган штуцер орқали, сепаратордан Т – 1 иссиқлик алмаштиргичига йўналтирилади.
С – 1 аппаратининг горизонтал қисмида, газ оқимидан солиштирма оғирликларининг фарқига кўра ажралган суюқлик, қатлам сувига ва углеродли конденсатга ажратилади.
Томчили суюқлик ва механик аралашмалардан ажратилган газ С – 1 сепараторидан Т – 1 қўшалоқ иссиқлик алмаштиргичининг қувурли ҳудудига йўналтирилади, бу ерда эса қувураро ҳудуд бўйича ўтувчи қуритилган газнинг айланма оқимида 30 - 45 °С ҳароратгача совутилади.
Т – 1 иссиқлик алмаштиргичида 30 - 45 °С ҳароратгача совутилган газнинг оқими 7,0-10,0 МПа босимда тўғридан – тўғри С –2 иккинчи поғона сепараторига жўнатилади. С – 2 сепараторининг тузилиши ва ишлаш тамойили С – 1 биринчи поғона сепараторига ўхшашдир.
Томчили суюқлик ва механик аралашмалардан ажратилган табиий газ Т– 2 қўшалоқ иссиқлик алмаштиргичининг қувурли ҳудудига йўналтирилади, бу ерда эса иссиқлик алмаштиргичининг қувураро ҳудудида С – 3 учинчи поғона сепараторидан келадиган совуқ газнинг айланма оқимида 0 – 15 °С ҳароратгача совутилади.
Т – 2 иссиқлик алмаштиргичида гидрат ҳосил бўлишининг олдини олиш учун, пурковчи мослама (форсунка) орқали иссиқлик алмаштиригичнинг қувурли ҳудудига 80 %-лик ДЭГ аралашмасини узатиш кўзда тутилган. Т – 2 да гидрат ҳосил бўлиши ингибиторини узатиш, тўртта оқим билан ПРГ-3 тақсимлаш панели орқали амалга оширилади. 0 - 15 °С ҳароратгача совутилган табиий газ 7,0 - 10,0 МПа босимда Т – 2 иссиқлик алмаштиргичидан редукциялаш боғламига узатилади ва бу ерда 7,0 - 10,0 МПа дан 4,9 – 5,5 МПа гача босимда редукцияланади ва Джоул - Томпсон дроссел - самара ҳисобидан минус 10 дан 5 °С ҳароратгача совутилади.
Табиий газ, редукциялаш ва эжектрлашдан сўнг 4,9 - 5,5 МПа босим ва минус 10 дан 5 °С гача ҳароратда С – 3 учинчи поғона паст ҳароратли сепараторига йўналтирилади (6 – расм) ва бу ерда дроссел – самара ҳисобига ҳарорат пасайиши натижасида ҳосил бўлган суюқ фазаларнинг ажралиши, оқим йўналиши ва тезлигининг ўзгариши ҳисобидан содир бўлади.
С – 3 сепаратори, кириш жойида газ оқимидан суюқ фазаларнинг асосий оқимини ажратиш учун тўрсимон отбойник ўрнатилган цилиндрик вертикал аппаратни ўз ичига олади. Газ оқимидан томчили суюқликни ушлаб қолиш, аппаратнинг кириш штуцери олдида ўрнатилган горизонтал тўрда амалга оширилади.
Қуритилган табиий газ, С – 3 сепараторидан Т – 2 қўшалоқ иссиқлик алмаштиргичининг қувураро ҳудудига жўнатилади ва бу ерда хом-ашё газининг тўғридан – тўғри оқими билан 15 – 30 °С ҳароратгача қиздирилади. Т – 2 иссиқлик алмаштиргичидан табиий газ Т– 1 қўшалоқ иссиқлик алмаштиргичининг қувураро ҳудудига келади ва бу ерда хом-ашё газининг тўғридан – тўғри оқими билан 30 – 45 °С ҳароратгача қиздирилади, ҳамда Т – 1 иссиқлик алмаштиригичидан газнинг тўғридан – тўғри оқими чиқишида жойлашган тезкор ўлчаш боғламига йўналтирилади. (7 – расм..)
П ҲС-И, ИИ технологик қаторларида қуритилган табиий газ, тезкор ўлчаш боғламларидан Ø 1000 мм ли умумий коллекторига йўналтирилади, у ердан эса магистрал газ қувурига
7 – расм. Паст ҳароратда ажратиш қурилмаси С – 3 сепараторининг тузилиши.
8 – расм. Паст ҳароратда ажратиш қурилмаси схемаси
Do'stlaringiz bilan baham: |