Шаҳрихон туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган йиғилиш
БАЁННОМАСИ
21.01.2019-йил Дўстлик МФЙ
Иштирок этди: Мактаб директори М. Мамадалиев,
ЎИБДЎ, ММИБДЎ, мактаб ота-оналар қўмитаси раиси Ў.Тўланов, 65 нафар ота-оналар.
Йиғилиш раиси: Мактаб ота-оналар қўмитаси раиси Ў.Тўланов.
Котиб: М. Акбаров
КУН ТАРТИБИДА:
Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги низом билан таништириш.
Мактаб кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш ҳақида.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан ота-оналар қўмитаси раиси Ў.Тўланов ахбороти эшитилди. У ўз сўзида қуйидаги фикрларни билдирди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 5-сентябрдаги ПФ-5538-сон “Ҳалқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018-йил 26-декабрдаги16-мҳ-сонли буйруғи билан “Умумий ўрта таълим мауссасасининг кузатув кенгашини ҳақидаги Низоми” тасдиқланди. Кенгашнинг асосий мақсади таълим муассасасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, халқ таълими бўлими томонидан тавсия этилган номзодлар таркибидан мактаб раҳбарини сайлаш, мактабда олиб борилаётган ишларни назорат қилиб боришдан иборат. Мактаб кузатув кенгашининг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва унинг худудий бошқармалари томонидан тавсия этилган номзодлардан таълим муассасаси раҳбарини сайлаш, уни эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш ҳақида таклиф киритиш, таълим муассасасини ривожлантиришнинг устивор йўналишларини белгилаш, мактабда бюджет ва бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш бўйича хисоботларни тинглаш, ўқувчилар учун яратилган шароитлар устидан мониторинг ўрнатиш, ўқувчилар ва улар ота-оналарининг мурожаатларини ўрганиш, мактаб педагог ва раҳбар ҳодимлари фаолияти тўғрисида ижтимоий сўровномалар ўтказиб боришдан иборат. Низомга асосан кенгаш аъзолари энг ками 7 кишидан иборат бўлиб, унинг таркибига ўқувчилар ота-оналаридан 2 нафар, собиқ битирувчилар орасидан 2 нафар, нафақадаги собиқ педагоглардан 1 нафар, ҳамда ҳомийлар орасидан 2 нафар аъзолар киритилади. Кенгаш таркиби 3 йил муддатга сайланади. Кенгаш таркиби ўқув йили бошидан кўриб чиқилиши мумкин.
Шунингдек, ахборотчи низомда Белгиланган кузатув кенгашининг вазифалари, кенгаш фаолиятини ташкил этиш ва таркибини шакллантириш, кенгаш йиғилишларини ташкил қилиш ва ўтказиш, кенгашнинг ҳуқуқ ва ваколатлари тўғрисида атрофлича тушунчалар бериб ўтди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан мактаб ота-оналар қўмитаси раиси ўринбосари М. Акбаров сўзга чиқиб, мактаб кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича фикр билдириб, азъоликка мактаб ўқувчиларининг ота-оналарини фикрларини билдиришларини сўради. Мактаб кузатув кенгаши аъзоларига ўқувчиларнинг ота-оналаридан Солиев Баҳодир, Собиқ битирувчилардан Ҳакимов Аҳмадзоир, Тожибоев Дилмурод, нафақадаги педагоглардан Жўраев Мухторжон, Жумаев Аҳмаджон, ҳамда ҳомийлардан Қўлдашев Бахтиёр номзодлари киритилганлигини айтиб, ота-оналардан ушбу номзодлар учун овоз беришларини таклиф қилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш қарор қилади:
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан мактаб ота-оанлар қўмитаси раиси Ў.Тўланов ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 5-сентябрдаги ПФ-5538-сон “Ҳалқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018-йил 26-декабрдаги16-мҳ-сонли буйруғи билан “Умумий ўрта таълим мауссасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги Низоми” мактабнинг барча ота-оналарига етказилсин.
Мактабда кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги тартибда тасдиқлансин:
Маҳалла фаоли - Тўланов Ўлмасбек - раис.
Нафақадаги педагог - Жўраев Мухторжон - аъзо.
Нафақадаги педагог - Жумаев Аҳмаджон - аъзо.
Ҳомий ташкилот - Қўлдашев Бахтиёр - аъзо.
Ота-оналар - Солиев Баҳодир - аъзо.
Ота-оналар - Набиев Ҳабибулло - аъзо.
Собиқ битирувчи - Ҳакимов Аҳмадзоир - аъзо.
Do'stlaringiz bilan baham: |