фикр!».
Дейксиснинг тил луғат ва грамматик тизимларида акс
топишини махсус таҳлил қилган тилшунослардан бири
Ю.Д.Апресян борлиқдаги объектлар ва уларнинг лисоний
тафаккур идрокида боғлиқлик доимо бир хилда
бўлмаслигини сезиб, сўзловчининг «шахсий ҳудуди»
тушунчасидан фойдаланишни маслаҳат берган эди
(Апресян 1986). Бу тушунчанинг мазмуни шундан
иборатки, инсон ташқи дунѐдаги объект, воқеаларни ҳис ва
идрок этаркан, уларга дахлдорлигини аниқламоқчи бўлади.
Объект ва субъект муносабати эса, ўз навбатида, икки хил
кўринишда намоѐн бўлади. Биринчисида, объект субъектга
тобе ҳолатни олади, яъни субъект воқеанинг ташаббускори
ва унинг кечишини ўз назоратига олади, бундан шахснинг
назорат ҳудуди ҳосил бўлади. Иккинчи ҳолатда эса, шахс
воқеликни бевосита назорат қилмайди, аммо унга ўзини
205
дахлдор деб ҳисоблайди. Бунда субъект-объект муносабати
кучсиз, воқеа шахснинг дахлдорлик ҳудуди доирасида
кечади.
Объектнинг бу икки турдаги идроки концептуал
тузилмаларнинг лисоний воқеланишида ўз аксини топиши
муқаррар. Мисол тариқасида турли тилларда шахссиз
гапларнинг нутқий фаоллашуви даражасини келтириш
мумкин. Маълумки, эгаси ифодаланмаган гапларда иш-
ҳаракат субъекти ноаниқ, мантиқан умумлашган бўлиб
қолади. Бу эса айнан субъект томонидан назоратнинг
йўқлигидан, унинг воқеага фақатгина дахлдор, оддийгина
муносабат билдирувчи шахс бўлиб қолишидан дарак
беради.
Субъектнинг
идрок
объектига
бўлган
муносабатининг бу шаклда турли кўринишларда кечиши
эмоциянинг модаллиги белгиларида ва ушбу модалликнинг
лисоний ифодаланишида намоѐн бўлади. Эмоциянинг
даражаланиши (градуаллиги) унинг сифат кўрсаткичидир,
шунинг учун ҳам модаллик инсон ҳиссиѐтининг алоҳида
турларини (масалан, қўрқув, эҳтиѐткорлик, ваҳима, даҳшат
кабилар) лисоний белгилайди. Бундай даражаланишнинг
нутқий фаолиятда акс этиши эса нутқий тузилма таркибида
сўзловчи-субъектнинг объектга ва узатилаѐтган ахборотга
нисбатан фикри, нуқтаи назарининг «соя»сидан бошқа
нарса эмас. Умуман, нутқий ҳаракатда дейксис ва
модаллик муносабати муҳим рол ўйнайди (Яковлева 1990).
Даражаланиш ҳодисасининг мантиқий ва лисоний
босқичлари ўртасида мавжуд бўлиши мумкин бўлган
фарқларни биринчилардан бўлиб ажратишга ҳаракат
қилган Э.Сепир ҳар иккала ҳолатда ҳам даража миқѐсини
белгилаш
истаги
маълум
бир
меъѐрга,
нормага
асосланишини қайд қилган эди (Сепир 1985: 59). Меъѐр –
баҳо бериш ўлчови, асосидир. Ҳар қандай меъѐр бирор бир
эталон - намунага нисбатан белгиланади ва объектларни
206
қиѐслаш учун хизмат қилади. Даражаланишнинг лисоний
ифодаси турлича, турли сатҳларга оид бирликлар
воситасида кечиши маълум (Бозоров 1995; Bolinger 1972;
Bierwisch 1984; Vakhidova 2007), аммо ушбу воситаларнинг
эмоция модаллигини таъминлашдаги ўрни масаласига
унчалик эътибор берилганича йўқ. Холбуки, Э.Сепир ўтган
асрнинг
биринчи
ярмидаѐқ
(муаллифнинг
ҳавола
қилинаѐтган мақоласи 1944 йилда чоп қилинган: Sapir
1944) барча турдаги градуаторларнинг (даражалаш
воситаларининг)
ҳукмни,
билдирилаѐтган
фикрни
маъқуллаш ѐки маъқулламаслик мазмунини юзага
келтириш
яширин
имкониятига
эга
эканлигини
таъкидлаган эди (Сепир 1985: 66).
Маълумки, тил оламни билиш воситасидир. Унинг
воситасида инсон ижтимоий-маданий воқеликда ўз ўрнини
топади, фаолият мўлжалини олади. Мўлжални топиш учун
меъѐрий ўлчов белгиси, яъни эталонни аниқлаш лозим.
Ушбу эталон – намуна асосида идрок қилинаѐтган
воқеликнинг идрок этувчи шахс учун муҳим, «қадрли»
томонлари аниқланади. Объектнинг муҳим томонлари уни
баҳолаш учун асосдир. Нутқ ва матн фаолияти инсоннинг
мўлжал олиш фаолияти сифатида қаралиши мумкин ва бу
фаолият жараѐнида воқелик «қийматли» қисмларга
ажратилади. Бу қисмларнинг ажратилиши, биринчидан,
лисоний меъѐрга эга бўлса. иккинчидан, сўзловчи –
субъектнинг шахсий эҳтиѐжи, танлови талабларига жавоб
бериши керак (Борьботко 2007: 55). Худди шу фаолият
асосида яна бир мантиқий жараѐн, яъни қадриятга
нисбатан қиѐслаш ҳаракати юзага келади. Қиѐслаш ҳам
турли кўринишни олади ва баҳолаш, меъѐрлаштириш
ҳаракатлари билан ҳамроҳлик қилади. Қиѐслаш асосида
юзага келадиган баҳо даражаси эса доимий равишда
прагматик омиллар таъсирида бўлади. Прагматиканинг
таъсир доираси шу қадар кучлики, ҳатто қиѐслаш намунаси
207
(эталони) танлови ҳам ихтиѐрий тус олиб, эркин кечади.
Шу сабабли бўлса керакки, даражаланиш муаммосига кўп
вақти ва куч-қувватини сарфлаган олимлардан бири
Д.Болинжер «Градация (даражаланиш) сўзлари тилни
қатъий ва мажбурий тизим сифатида тасаввур қилиш
нотўғри эканлигидан гувоҳлик беради» даъвосида ўзини
ҳақли деб ҳисоблайди (Bolinger 1972: 19).
Умуман олганда, ҳар қандай ҳиссиѐтли ҳаракат
когнитив асосга эга эканлигини унутмаслик керак. Борлиқ
идроки билимсиз кечмайди, идрокнинг ҳар қандай босқичи
онгли равишда, шахснинг билими доирасида кечади.
Демак, қиѐслаш ва баҳолаш ҳаракатлари қанчалик
эмоционал хусусиятга эга бўлмасин, охир оқибатда
когнитив фаолиятнинг бир қисми бўлиб қолишади.
Қиѐслаш ва баҳолаш инсоннинг қайси намунани ва қандай
даражаланиш меъѐрини танлаши билан боғлиқ. Когнитив
психологияда идрокнинг эпистемологик (билиш) фаолияти
билан доимий алоқадорлиги алоҳида таъкидланади. Инсон
идрок
қилинаѐтган
объектнинг
қайси
томонига,
жиҳатларига кўпроқ эътибор бериши уни идрок
фаолиятига ундаѐтган вазият ва мақсад билан ҳамда унинг
шахсий коммуникатив «дастури» билан боғлиқдир. Бу
«дастур» танловга ундайди ва шахс, ҳар қандай фаолият
турида бўлганидек, танлов фаолиятида ҳам ўз ижтимоий
тажрибасига таянади.
Инглиз файласуфи П.Ноуэлл-Смитнинг «дунѐда
танлов имкони бўлмаган тақдирда қадриятларни баҳолаш
(appraising) ва даражалаш (grading) тушунчалари ҳам
туғилмас эди» деган фикрини давом эттирган Н.Арутюнова
«Баҳо предикатларининг барча вазифалари ва қўлланиш
усуллари танлов тушунчаси доирасида бирикадилар» деб
таъкидлайди (Арутюнова 1988: 50; қиѐсланг: Nowell-Smith
1957; Ноуэлл-Смит 1985). Ҳақиқатдан ҳам нутқий фаолият
ташаббускори, яъни сўзловчи шахс объект ҳақидаги
208
маълумотни тингловчига етказиш учун ушбу объектнинг
«қандайдир» хислатларини танлайди ва шу хислат асосида
объектга баҳо беради ҳамда баҳо маълумотини адресатга
узатади. Бундай баҳо бериш ахбороти эса, ўз навбатида,
тингловчига таъсир ўтказиш ва уни бирор бир хатти-
ҳаракат, фаолиятга ундаш мақсади учун хизмат қилади.
Оксфорд мактабига мансуб яна бир инглиз мантиқшуноси
Р.Хэарнинг ѐзишича, баҳо – нутқда тавсия, маслаҳат,
кўрсатма ва ҳатто амр мазмунларини ифодалаш
қобилиятига эга. Масалан, «қизил машина» ва «яхши
машина» ибораларини солиштирсак, улардан биринчисида
объектнинг тавсифий, яъни
дескрептив
(descreptive)
хусусияти ифодаланади, иккинчисида эса, объектнинг
таърифий хусусияти аниқланиб, баҳо (evaluative) белгисига
ишора қилинмоқда. Натижада «Бу яхши машина» нутқий
ҳаракати нутқий адресатга шу русумли машинани сотиб
олиш тавсиясини бериши мумкин. Бундай ҳолларда баҳо
предикатининг тавсия, маслаҳат мазмуни ва вазифаси
(recommendatory function) фаоллашади (Хэар 1085: 187;
қиѐсланг: Стивинсон 1985).
Нутқий бирликларнинг эволюатив, яъни баҳолаш
вазифасини кенг маънода тушуниш лозим. Зеро, тафаккур
фаолияти қийматларга таянади ва баҳо мезони бўлган
қиймат табиий ва маданий асосга эга бўлишдан ташқари,
этик, эстетик ҳамда лисоний хусусиятга эга бўлиши ҳам
мумкин. Ўтган асрнинг 20-йилларида рус филологи
М.М.Бахтин (Волошинов) «ҳар қандай нутқий бирлик
баҳолаш мўлжалидир» деб хитоб қилган эди. Бундай
хитобнинг
сабаби
бор,
чунки
инсон
дискурсив
фаолиятининг ўзи баҳолаш ҳаракатларининг босқичма-
боқич муносабатини юзага келтиради. Фаранг тилшуноси
Жан Пейтарнинг таъбирича, баҳолаш фаолияти қийматлар
қиѐси сифатида ижтимоий хусусиятга эга ва у «социал
баҳолаш ҳаракати бирор бир нутқий ҳаракатни
209
бошқаларига нисбатан вазиятга мослаштириш истаги
натижасида пайдо бўлади» (Peytrad 1990:21), деб
ҳисоблайди.
Демак,
баҳолаш
фаолияти
инсон
лингвокогнитив фаолиятининг маҳсулидир. Баҳолаш
ҳаракатининг ҳар қандай кўриниши идрок ва нутқ субъекти
фаолияти билан боғлиқ ҳолда тавсифланиши сабабли бу
ҳаракатларни эмоционал дейксис ҳодисасининг ажралмас
қисми сифатида таърифлаш маъқулроқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |