212
тилларда турлича бўлиши аниқ, ҳар қандай тилда
сўзлашаѐтган шахс ахборот узатиш билан бир қаторда
ушбу
ахборотга
ҳамда
мулоқотдошга
бўлган
муносабатларини ҳам билдиришга мажбур. Суҳбатдошга
нисбатан билдирилаѐтган муносабат яширин ѐки очиқ,
ижобий ѐки салбий, бевосита ѐки билвосита ва бошқа
кўринишларга
эга
бўлиши
мумкин.
Бу
турдаги
муносабатларнинг барчаси социал дейксис ҳодисаси
мундарижасида ўз аксини топади. Социал дейксисга хос
бўлган белги-муносабатларнинг турли ижтимоий гуруҳ ва
мулоқот муҳитларида турлича намоѐн бўлишини ҳам
унутмаслик
керак.
Бундай
фарқ
ҳатто
мулоқот
иштирокчиларининг жинсига ҳам боғлиқдир. Масалан,
ҳонорифик воситаларнинг аѐллар нутқида кўпроқ
учраши
маълум. Япон аѐллари эркаклар фақатгина юқори табақали
шахсларга нисбатан қўллайдиган ҳурмат шаклларини
оддийгина нотаниш шахслар билан танишув вазиятларида
ҳам қўллашлари қайд этилган (Japan 1994: 300).
Ҳар қандай тил ва маданиятда социал дейксиснинг
икки асосий тури ўз белгисига эга. Булар,
ижтимоий
мавқенинг доимийлиги ва ўзгарувчан ѐки нисбийлиги акс
топишига нисбатан, мутлақ социал дейксис (absolute) ва
нисбий (relational) социал дейсис ѐрлиқларини олишган
(Levinson 1983: 90).
Социал дейксис мазмунининг
нисбийлиги ўз навбатида, сўзловчининг референт, адресат,
кузатувчи (3-шахс) ва ижтимоий муҳитга бўлган
муносабатида, нутқий фаолият ҳаракатларининг улар
билан боғлиқ ҳолда кечишида намоѐн бўлади. Бундан
ташқари, бу боғлиқликлар кўпгина ҳолатларда маънавият
ва маданият қадриятларига қарам ҳолда шаклланадилар.
Хусусан, айрим тилларда суҳбатдошлар ижтимоий
мавқеининг грамматик тизимда акс этишини қариндошлик,
уруғчилик каби табақаланишлар муносабатида ҳам кўриш
мумкин.
Барча
маданиятларда
мавжуд
бўлган
213
мурожаатнинг табу шакллари (масалан, эр-хотиннинг бир-
бирига фарзандининг исми билан ѐки «дадаси», «онаси»
шаклларидаги мурожаати) шундай муносабатларнинг
лисоний воқеланишига мисолдир.
Мулоқот шаклларининг ижтимоий муҳит
билан
боғлиқлиги ҳақида рисоланинг олдинги бобида анча
батафсил гапирилди. Бунда мулоқотнинг расмий ва
норасмий руҳда кечаѐтганлиги алоҳида эътиборга лойиқ.
Чунки расмий ва норасмий муносабатларнинг грамматик
ва луғавий бирликлар воситасида белгиланиши қарийб
барча тиллар учун умумий қоидадир.
Аммо баъзи тиллар
учун бу қоида ўта мажбурий хусусиятга эга бўлиб, ушбу
тиллар грамматик тизимидан мустаҳкам ўрин эгаллайди.
Бу борада, айниқса, япон ва корейс феъл тизими алоҳида
ажралиб туради. Биргина «ўқи!» императиви
Do'stlaringiz bilan baham: