Социал
дейксис.
Дейксис
категориясини
прагмалингвистиканинг асосий тадқиқ объектларидан бири
сифатида қараган Г.Юл, шахс дейсисининг уч қисмли
эканлигини («мен», «сен», «у») қайд этаѐтиб, эътиборни
дунѐнинг кўпгина тилларида сўзловчи, адресат ва учинчи
(кузатувчи ѐки мулоқот иштирокчиси бўлмаган) шахс
жамиятда
тутган
ижтимоий
мавқеига
нисбатан
номланишларига эътиборни қаратади. Энг асосийси, бу
тилларда шахс ижтимоий мавқеи махсус лисоний
бирликлар, грамматик шакллар воситасида ифодаланади.
«Ҳонорификлар»
(honorific)
деб
аталаѐтган
ушбу
бирликларнинг нутқий мулоқот матнларида қўлланиши
социал дейксис ҳодисасининг намунаси сифатида талқин
қилинади (Yule 1996: 10-11).
Социал дейксисни фақатгина Жанубий-Шарқий Осиѐ
тилларида (масалан, хитой, япон, корейс тиллари)
тарқалган махсус грамматик шакллар – «ҳонорифик»лар
тизими билан боғлаш ушбу ҳодисанинг тор маънодаги
талқинига
сабаб
бўлиши
мумкин.
Менимча,
Ч.Филлморнинг социал дейксисни «гапларнинг нутқий акт
ижро этилаѐтган ижтимоий муҳитнинг амалийлиги билан
шартланган ва ушбу амалийликни аниқлаб, акс эттирувчи
хусусиятларига оид ҳодиса» (Fillmore 1975: 78), деб
қараши анча ҳақиқатга яқиндир. Аммо ушбу таъриф ҳам
тўлиқ даражада қониқарли эмас. Биринчидан, социал
дейксис мазмунини гап доирасида эмас, балки мулоқот
210
матни таркибида ҳосил бўлувчи факт сифатида қараш
лозим.
Иккинчидан,
коммуникантлар
ижтимоий
мавқесининг
қайси
белгилари
қандай
ҳолатларда
коммуникатив муносабатларда акс топиб, матн таркибида
лисоний воқеланиш даражасига етиб келишини эътиборга
олмасдан туриб, социал дейксиснинг мундарижасини ва
моҳиятини ѐритиб бўлмайди.
Фикримни исботлаш учун Г.Юл келтирган бир
мисолга мурожаат қилмоқчиман. Маълумки, ҳозирги замон
испан тилида 2-шахс олмошлари, худди ўзбек тилида
бўлганидек, «сен» ва «сиз» кўринишига эга: «tu»/ «usted».
Аммо ҳозирги пайтда ҳурмат маъносида қўлланилаѐтган
«Usted» тарихан учинчи шахс олмоши бўлган. Мулоқот
жараѐнида
унинг
иштирокчилари
ўртасидаги
коммуникатив масофани ифодалашга бўлган эҳтиѐж
учинчи шахс олмошининг вазифавий кўчишига сабаб
бўлган ва Usted социал дейксиснинг ифода воситасига
айланган. Айнан шундай вазифавий кўчиш ҳолатлари ўзбек
тилида
ҳам
кузатилади:
«
Ўзлари
келдиларми?!»
(«Келдингизми?!
» маъносида) ѐки «
Унга гапираман, сен
эшит
» қабилидаги «
Ўринларини йиғиштириб олсалар,
яхши бўлармиди
?!» билвосита нутқий актларидир.
Лисон борлиқни идрок этиш ва унинг ҳақида ахборот
узатиш воситаси эканлиги ҳақида гапирилди. Аммо лисон
борлиқни айнан акс эттирмайди, у борлиқ билан ўз ички
тузилиши орқали муносабатда бўлади. Тиллар ўз тузилиши
ва грамматик қурилиши билан фарқ қиладилар. Ҳинд-
европа ва туркий тиллар оилаларига мансуб тиллар
грамматик тизимида бирлик ва кўплик (баъзан жуфт) сон
шакллари мавжуд бўлган бир пайтда, Жанубий-Шарқий
Осиѐ тилларида идрок қилинаѐтган хусусиятларнинг
сонини кўрсатиш шарт эмас. Шунингдек, охирги гуруҳдаги
тилларда феъллар шахс категориясига эга эмас, аммо
уларда социал мавқе тизимига ишора қилувчи шакллар
211
мавжуд. Ўзбек тилида ҳам феъл шаклларида ҳурмат
категорияси ўз ифодасини топади («Жаноби олийлари
ташриф буюрдилар»), аммо от тизимида, герман ва роман
тилларида бўлганидек, аниқлик /нониқлик маънолари
грамматик кўринишни олмайди. Масалан, инглиз тилидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |