Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

нутқий акт ижроси 
жараѐнида яратилиши ва қўлланишидир
(таъкид меники- 
Ш.С.). …Янада аниқроғи, гап белгисининг маълум 
шароитда яратилиш ва қўлланиши нутқий актдир ва 
нутқий актлар лисоний мулоқотнинг асосий ва энг кичик 
(минимал) бирлигидир» (Searle 1969: 16). Демак, нутқий 
акт назарияси учун гап таянч бирлик эмас, ундан тайѐр « 
материал» сифатида фойдаланилмайди. Аксинча, гап айнан 
нутқий мулоқот жараѐнида яратиладиган ҳодиса. Шундай 
экан, нутқий акт мазмуни тўлиғича сўзловчининг мулоқот 
мақсади (communicative intention) билан боғлиқ бўлиб 
қолади. 


80 
Ж.Сѐрлнинг нутқий актни мулоқот тизимининг 
асосий, таянч бирлиги сифатида қараш кераклиги ҳақидаги 
фикрини тўлиғича қувватлаш мумкин. Аммо нутқий 
актнинг дискурсни (мулоқот матни) таркиб топтирувчи, 
тузувчи эмас, балки уни қисмларга ажратувчи ҳодиса деб 
талқин қилинишига эътирозимиз бор. Ҳолбуки, лисоний 
ҳодисалар 
талқинида 
уларнинг 
яратувчанлик 
имкониятларига алоҳида эътибор қаратмоқ даркор. Нутқий 
акт ҳам бундан мустасно эмас, у ҳам матн тузиш, мураккаб 
мулоқот бирлиги бўлмиш дискурсни таркиб топтириш 
вазифаларини бажаради. 
Нутқий актнинг бу турдаги вазифаларини аниқлаш 
учун интенсия таҳлилига, яъни нутқий ҳаракат мақсадини 
аниқлашга йўналтирилган таҳлилга мурожаат қилмоқ 
керак. 
Интенционал таҳлил
да коммуникатив жараѐнда 
воқеланадиган нутқий фаолиятнинг сўзловчи мақсади, 
истаги билан боғлиқ томонлари ўрганилади. Одатда, ушбу 
таҳлил услуби асосчилари (Searl 1983) ҳар бир нутқий 
ҳаракатга ягона бир мақсадга (ягона интенцияга) эга бўлган 
бирлик сифатида қараш тарафдоридирлар. Аммо мен бу 
дунѐни жуда эрта тарк этган марҳум дўстим, Киев 
университетининг профессори Олег Георгеевич Почепцов
фикрига қўшилиш истагидаман. Унинг талқинича, «нутқий 
ҳаракат ва бу ҳаракат воситасида воқеланадиган мақсад 
сўзловчи кўзлаган асосий мақсадга эришишнинг фақатгина 
бир босқичидир» (Почепцов 1986: 75). Шунинг учун ҳам 
олим умумий интенцияни икки қисмга яъни 
«бошланғич 
интенция (мақсад)»
ва 
«натижавий интенция»
га 
ажратишни таклиф қилади. Интенционал таҳлилнинг бу 
тури ҳақиқатдан ҳам нутқий актнинг мазмунини тўлиқроқ 
тасаввур қилиш имконини беради. Масалан, «
Вокзалга 
қандай борса бўлади
?» гапи талаффуз этилганда, 
сўзловчининг бошланғич мақсади тингловчидан керакли 
ахборотни олиш, яъни вокзалга қандай боришни билиб 


81 
олишдир. Лекин асл ният бошқачароқ: вокзалга етиб олиш. 
Худди шу ният охирги ѐки натижавий мақсаддир. Демак, 
нутқий ҳаракат бажарилишини икки босқичли жараѐн 
сифатида қараш мумкин: биринчисида бошланғич мақсад 
ифодаланса, иккинчисида натижавий мақсад ҳосил бўлади. 
О.Г.Почепцов бошланғич мақсад ҳаракати гапнинг 
структуравий семантик хусусиятларига асосан мос 
келишини қайд этади. Бинобарин, «
Вокзалга қандай борса 
бўлади
?» нутқий тузилмасининг бошланғич интенция акти 
сўровдир, 
«
Бугун 
университетда 
учрашув 
бўлди
» 
тузилмасиники – дарак, хабар бериш бўлса, «
Китобимни 
қайтар
!» тузилмасида бошланғич интенция сўзсиз, буйруқ, 
талаб қилишдир. Аммо натижавий мақсад ҳаракатлари 
биринчидан, сон жиҳатидан кўп, иккинчидан, улар учун 
гапнинг 
структур-семантик 
тузилиши 
ҳеч 
қандай 
аҳамиятга эга эмас. Натижавий интенциянинг шаклланиши 
гапларнинг нафақат маъно хусусиятлари, балки уларнинг 
фаоллашув муҳити, нутқ контексти билан ҳам боғлиқдир. 
Бошқача айтганда, натижавий мақсад акти, лисоний 
ҳаракатлар билан бир қаторда, нолисоний ҳаракатларни 
ҳам қамраб олади. 
Нутқий акт мазмуни лисоний ва нолисоний 
хусусиятлар умумлашмасидан ташкил топишини барча 
прагмалингвистлар эътироф этишади. Уларнинг кўпчилиги 
нутқий актга уч босқичли фаолият сифатида қараш 
тарафдорларидир. Бу босқичларда уч хил ҳаракат 
бажарилади. Улар – 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish