О й б е ги м м е н и н г
олар эдилар. Биз кўпинча улар билан бирга вақт ўтказар,
турли-туман мавзуларда кечган суҳбатлардан баҳраманд
бўлар эдик.
Кисловодскнинг ҳавоси салқин, лекин шаҳар
баланд-
ликда жойлашганидан хавфланар эдим. Докторлар хам бу
ерга и кки н чи маротаба келмасликни, пархез килиш ни ва
нарзанли ваннани қабул қилмасликни тавсия қилдилар.
Гулранг ва С уюнбек тоза зерикишди. Болалар уйни
соғингани ва М аскавга боришни
истамагани учун уларни
самолётда Тош кентга ж ўнатм оқчи бўлдим, аммо қўркдим.
«Самолёт бирор фалокатга дуч келса, не бўлади?» дея ва-
химага тушдим. Ш у сабабдан уларнинг иккаласини бир
га юбормай, бошка-бошқа жўнатдим. Бир кун Гулрангни,
эртаси Суюнбекни таниш йўловчиларга қўш иб, Тошкентга
юбордим. Суюнбек ўзи билан
кичкина бир хаворанг арча
кўчатини олиб кетди. Тош кентга етиб олгач, ховлининг
қ о қ ўртасига ўтказибдилар. Ҳозир у жуда катта бўлиб,
ўсиб кетган.
Биз М аскавга боргач, «Маскав» меҳмонхонасида тўхта-
дик. Дўстлар Тошкентда хал и иссиқ пасаймаганлигидан
тағин бир неча вақт
М аскав атрофида, масалан, «Узкий»
санаторийсида истироҳат қилмоқни маслаҳат бердилар, биз-
га.
.
М ен академияга бориб, и кки йўлланма коғозни олди м.
Эртага «Узкий»га жўнайм из, деб турганимизда, кечку-
рун хонамизга бир таржимон кириб келди. У
рус тилини
яхшигина билар, шу сабабли ўзбекчадан русчага ўгирала-
ж а к китобларнинг биринчи хомаки таржимасини тайёрлар
эди. «Олтин водийдан шабадалар» романининг хомаки тар
жимасини хам у тайёрлаган эди.
— Зарифа хоним, менга 1000 сўм жуда зарур бўлиб
колди. Хотинимга бир нарса олган эдим, бериб турсангиз.
Бугун-эрта Тошкентдан акча кутиб турибман, кайтараман,—
деб менга мурожаат қилди у.
Ёнимда факат 1000 сўм пул бор,
эртаси эса и кки хафта-
га Подмосковьега кетишимиз лозим эди. М ен «Нима дей-
сиз?» деган маънода Ойбекка ка ради м:
— Кечки овқат билан эрталабки нонуштага 400 сўм
етар, 600 сўмини беришим мумкин, — дедим секингина.
— Ў зи н г биласан, — алланечук жилмайди Ойбек.
217
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
— Ҳа, майли, — деди таржимон. — 600 сўм бўлса, 600
сўм-да! И кки-уч кунда, албатта, «Узкий»га элтиб бераман.
У пулни олиб чикиб кетгач. Ойбек хахолаб кули б юбор-
ди.
— Нега мунча куласиз? — таажжубландим.
— Бермайди энди! — деди Ойбек саволимга жавобан.
— Нега и н да май ўтирдингиз?
Бирор нарса десангиз,
бўлмасмиди, менга?
Ойбек ҳамон роҳат килиб куларди:
— М ени кўп а л да га н! Сени хам бир дафъа алдасин,
дедим!
— М ен сиздай содда эмасман! Бу ерда кайтармаса,
Тошкентда ундириб оламан! — дедим ишонч билан.
— Ҳечам! — деди Ойбек ҳузур килиб.
Эртаси чойдан сўнг, жомадонларни тайёрлаб, такси ку-
тар эдик, яна таржимон кириб келди.
— Сизни машинага кадар жўнатгали келдим, — деди у.
Биз машинага ўтирганимизда, у хайрлашиб:
— Зарифахоним, икки-уч кундан сўн г олдингизга бора
ман. «Узкий»ни ҳам кўр м о қ керак, — деди ҳовлиқиб.
М ен бу воқеани О йбекнинг боладай соддалигини, юра-
гининг тозалигини, қувлик-шумликдан узоқлигини кўрса-
тиш учунгина ёзаяпман.
Биздан пул кетса-да, майли! Ҳеч
ачинмайман! Зеро, менинг ёнимда пулдан кўра-да кадр л и
бойлик — Ойбекдек соф ва ажойиб инсон бор эди!
Ш у вокеадан кейин бир неча йил ўтди. Таржимон асло
кўринмади. Бир куни нашриётда шу воқеани Холидахон
Сулаймоновага сўйлаб бердим.
— Вой! — деди у. — Нашриётда ундан кўра кўп пул
ишлайдиган одам й ўк! Пулга келганида,
дуч келаман-да,
босиб олиб қоламан!
Бир куни Холидахон касса олдида таржимонни тўхта-
тиб:
— Зарифа опамга карз экансиз. М енга ташлаб кетар
экансиз, — дебди.
— Йўғе, Холидахон! Сиз адашяпсиз, Зарифахонимдан
хеч хам қарзим йўк! — жавоб килибди таржимон.
Буни эшитгач, табиий, жаҳлим чикди. Ҳам пулимизни
олса, хам ёлғончи қилса, деб хуноб бўлдим. Орадан тағин
бир йилча ўтди. Эски шаҳар бозоридан недир кўтариб,
Do'stlaringiz bilan baham: