О йбе гим м е н и н г
* * *
Да дам бир хатида Бийскка яқин
бир манзилда Иброхим
афандининг сургунда яшаётганини ёзди. У жуда содда,
оғир карвон, ғариб бир киши эди. Да дам биздан яхши бир
устара топиб юборишимизни сўрабди — унга сартарошлик
қилиш ни маслаҳат берган экан. Ойбек икковимиз Пиён
бозордан устара олиб жўнатдик. Афсуски, Иброхим афан
ди, кўп ўтмай, вафот этди. Буни эшитиб, кўп ачиндик.
Аклли, соф кўнгилли,
камтарин, камсуқум одам эди, у!
* * *
С овук тушгандан кейин ойим бизнинг хонамизга бир
сандал, бир туника печь куриб берди. Ю пка деворли хона-
миз ниҳоятда совук эди — томи хам иссикни тортса керак.
Биз шу уйда и кки киш ни ўтказдик.
М ен кимё факультетининг,
Ойбек эса иктисод факуль-
тетининг IV курсида ўкиймиз. И кковим из хам мактабларда,
техникум ва рабфакларда дарс берамиз.
Ўша йилнинг январида Тошкентда Пахтачилик институ
ти таш кил этилди. Москвадан бир гур уҳ профессорлар
келиб, таш килий кўмитада ишладилар. Улар янги институт
учун ёш кадрларни танлар эканлар, домлам профессор Алек
сеев мени хам шу институтга тавсия килди.
Ш ундан кейин
мени таш килий қўмитага чакирдилар. М ен хал и кимё фа-
культетини тамом килмаганлигимни айтганимда, улар: «За-
рари й ўқ, я кин да тамом киласиз», — дейишди. Хуллас,
талабалик чоғимдаёк шу институтга ассистент килиб та-
йин этилдим.
1930 йилнинг 1 февралидан бошлаб институтда рус
тилида лекция ўкий бошладим.
О йбекнинг ўртоклари бизникига тез-тез келиб туради-
лар. Гоҳ ўзимиз уларникида меҳмон бўламиз, гоҳ
уларни
уйимизга чакирамиз. К и ч и к хужрамизда калин давра ясаб,
марокли сухбат ила ку в н о к ўтирамиз.
Ёдимда, Ойбек бир куни
Ботуни таклиф килган эди.
Бир марта Чўлпон хам бизникида меҳмон бўлган. Шунда у:
«Шеърларингизни Зарифахон ёддан ўкиш ни ўргансин», —
деган эди Ойбекка.
Ойим азалдан мехмон кутиб ўргангани учун О йбекнинг
123
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
ўртоқларини норин, сомса
каби лаззатли таомлар билан
қаршиларди. Кай нота ва қайноналарим хам: «Куда м из жуда
пазанда», — деб мактаб юрардилар.
Баҳор ўтиб, ёз бошланди... Ойбек ўки ш н и тамомлаб,
курсдошлари билан М аскав, Ленинград ва Кавказ сафарига
борадиган, мен эсам Маскавдаги бирор кимё за води да таж-
риба ўтказадиган бўлдим.
* * *
Мана, Ойбек икковимиз Маскавдамиз... У н и н г кур с
дошлари биздан хийла кейин йўлга чиқмокчилар...
Маскавда тўғри Ўзбекистон ваколатхонасига бордик.
Т урсунхўж аев деган киш и вакилимиз экан.
М ен унинг
ҳузурига кириш ни истамадим. Даҳлизда ўтирдим.
Ойбек
анчагина танилган шоир, мен эсам С А ГУ ни битираётган
биринчи ўзбек қизи, биринчи кимёгар бўлсам хам бизга
жой йўқ. Турсунхўжаев Бухоро амирининг тўнига ўхшаш
ола байроқ тўнга ўралиб, қиё боқмай, ёнимдан ўтиб кетди.
Ш ундан кейин О йбекнинг М ГУда ўқийдиган ўртоқла-
рини излаб топдик. Улар ётоқхона комендантига мурожаат
қилиб, каттагина бир хонани бизнинг ихтиёримизга олиб
бердилар.
М ен (овнархозга бориб, катта бир бўлим бош лиғининг
кабулхонасида бўлдим. Бўлим бошлиғи инқилобнинг би
ринчи йилларида Тошкентда ишлаган экан. У «Ўзбек кизи
олий маълумотга эришиб колибди! Ўзбек кизи рус тилини
эгаллабди!» — деб хам суюнди хам таажжубланди.
Кейин
Иттиф ок электр бирлашмасига телефон килди; у ердан
электротехника заводига б уй р ук берилди; завод эса ўзи-
нинг вольфрам бўлимига, бўлимдан кимё цехига кўнғирок-
лар кетди. Бу яхши одам шу ишларни битириш, менга —
бир талаба кизга ёрдам бериш
учун и кки соат вактини
сарф килди. М ен ташаккурларимни изҳор этиб, заводга
йўл о л дим.
Ойбек мен билан бирга борди. Л е ки н заводга кириш
мумкин бўлмаганидан, кўчада кутиб колди. М ен шунга
кой ил колдимки, заводнинг кайси бир бўлимига кирсам,
хаммаси менинг келишимдан хабардор эди. Демак, теле
фонда сўзлашилган,
б уй р ук берилган, тажриба олишга кел
ган талабаларни кабул килиш га розилик берилган. Ш ун-
Do'stlaringiz bilan baham: