Шамоллатиш ва уларнинг турлари. Режа



Download 336,54 Kb.
bet2/4
Sana02.07.2022
Hajmi336,54 Kb.
#729572
1   2   3   4
Bog'liq
shamollatish va ularning turlari.

Ҳаво алмашувини аниқлаш. Шамоллатишни лойиҳалаш хоналарда ёки иш жойларида ҳаво алмашувини аниқлашдан бошланади. Бунда климатик зона, йилнинг фасли, ҳаво муҳитидаги ортиқча иссиқлик, намлик, газлар, чанглар ва бошқалар ҳисобга олинади.
Агар хонадан бир вақтда бир неча зарарли моддалар ажралиб бир йўналишга йўналаётган булса умумалмашинув шамоллатиш ҳисоби ҳар бир моддани хавфсиз концентрациягача тушириш учун зарур ҳаво ҳажмларини умумлаштириш йўли билан амалга оширилади.
Агар бир вақтда хонадан ҳар томонга йўналган бир неча зарарли моддалар ажралаётган булса, ҳаво алмашинуви уларни ҳар бири учун алоҳида ҳисобланади ва сўнг шамоллатишни ҳисоблашда юқорида бажарилган ҳисобларни энг катта қиймати қабул қилинади.
Нормал микроиқлимли хоналар ва зарарли моддалар булмаган ёки зарарли моддаларни ҳаводаги миқдори рухсат этилган нормада булган хоналарда, ҳаво алмашинуви ишловчилар сонини пи бир ишчига норма буйича тўғри келадиган ҳаво миқдорига Wм кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Яъни
W=nиWм м3 /соат (9.1.)
Хонадан газ ва чанг кўринишидаги зарарлиликларни чиқариш учун ҳаво алмашинуви Wгч

Wгчгч/(Вхххк) (9.2.)




бу ерда Вгч-хонадан ажралаётган зарарли моддани миқдори, мг/соат;
Вхх -хона ҳавосидаги зарарли моддаларни рухсат этилган миқдори, мг/м3; Вхк-хонага кираётган ҳаво таркибидаги зарарли модданинг миқдори, мг/м3.
Бўёқ ишларида ажралаётган зарарли буғ ва эритувчиларнинг Вб.эр миқдори( г/соат)
Bб.эр=0,01Smэр qc , (9.3.)

бу ерда S-буюмнинг бўяладиган юзаси майдони, м2; mэр -бўёқдаги учувчи эритмаларнинг ҳиссаси, % ; qc-1 м2 бўяладиган юзага лак, бўёқ материалларини сарфи (пуркашда qc =60 - 90 г/м2 ёки шётка билан бўяшда qc =100 - 180 г/м2),


Ички ёнув двигателлари ишлаганда ҳавога ажралиб чиқадиган зарарли моддаларнинг Вдв (углерод оқсиди, азот ва альдегид оқсидлари) миқдори ( кг/соат).


Вдв =(A1+B1Vдв) qх t/6000, (9.4.)


бу ерда А1 ва Б1 тенг коэффициентлар: карбюраторли двигателлар учун А1=9, Б1=12; дизел двигателлар учун А1=160, Б1=13,5; Vдв-двигател цилиндрларининг ишчи ҳажми, л; qх-ишланган газлардаги зарарли моддаларни ҳажмий ҳиссаси (карбюраторли двигателлар учун-углерод оқсиди – 4…6 %, дизел двигателлари учун углерод оқсиди 0,05…0,07 %, азот оқсиди 0,007…0,009 %, алдегид оқсиди 0,035…0,050 % қабул қилинади); t-двигателнинг иш вақти.
Айрим қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш хоналарида, масалан темирчилик хонасида, озиқа цехларида, иссиқхоналарда ва шунга ўхшашларда ортиқча иссиқлик ажралиши кўзатилади.
Ортиқча иссиқликни чиқариш учун ҳаво алмашинуви Wи 3/соат)


Wи =3,6Qopт/C рBH(tBB-tBH), (9.5.)


бу ерда Qoрт-хонадаги манбалардан ажралган ортиқча иссиқликнинг умумий миқдори, Вт; С-қуруқ ҳавонинг иссиқлик сиғими (тахминан 1 ж/кг каллорияга тенг); рвн-хонага кирадиган ҳаво зичлиги кг/м3, tвв-давлат стандартига мос ҳолда хона ҳарорати, °С; tвн-ташқи ҳавонинг ҳисобий ҳарорати,°С.


Табиий шамоллатиш. Санитар нормаларга мос ҳолда барча хоналар табиий шамоллатиш мўлжалланган булиши керак. Хонада ҳавонинг табиий ҳаракатланиши ҳаводаги зичликларнинг фарқига кўра ва ташқи ҳаво билан ички ҳаво босими фарқлари ҳисобига юз беради (9.3.-расм).
Табиий шамоллатиш хоналарнинг чиқариш каналлари, шахталари ва дарчалари орқали амалга оширилади. Булар ўз навбатида, хонадан ката ҳажмдаги ҳавони чиқариш ва унга киритишни механик шамоллаткичларсиз амалга оширади ва бундай ташқари у механик шамоллатиш системасидан арзондир. Табиий шамоллатиш иссиқ цехлардан ортиқча иссиқликни чиқаришнинг энг яхши воситаси ҳисобланади.
Бу шамоллатишнинг камчилиги ҳароратига, шамолнинг кучи ва йўналишига, табиий ҳаво алмашиниши қурилмаларини ишлаш характерига кўра ташкиллаштирилган ва ташкиллаштирилмаган турларга бўлинади. Агар шамоллатиш қурилмаларида ҳаво оқими йўналишини миқдорини ростловчи мосламалар ўрнатилган булса, бундай шамоллатиш системаси ташкиллаштирилган деб аталади.

3.-расм. Ҳаво зичлиги ҳар хиллиги ҳисобига амалга ошадиган ҳаво алмашиш схемаси.



4.-расм. Шамол ён томондан бўлганда бино аэрацияси.

Ҳавонинг тортиш кучини ошириш мақсадида дефлекторлардан фойдаланилади. У шамоллатиш каналларининг юқори қисмига ўрнатилади. Ҳаво оқими дефлектор орқали ўтиши натижасида ҳаво каналларида сийракланиш ҳосил булади ва бунинг таъсирида каналда ҳавонинг тезлиги ошади.
Дефлекторнинг диаметри қуйидагича аниқланади:


Д=0,0188 ,
бу ерда Wд-дефлекторнинг иш унумдорлиги, м3/с; -ҳавонинг дефлектордаги тезлиги, м/с. Ҳисоб ишларида =(0,2-0,4) х қабул қилиниши мумкин. Бу ерда х -ҳавонинг тезлиги, м/с.
Табиий ҳаво алмашиниш қурилмаларининг ишлаши самарадорлиги улардан қанчалик тўғри фойдаланиш даражасига боғлиқ. Шунинг учун табиий ҳаво алмашиниш қурилмаларининг элементлари ўрнатилиб булингач, улар синовдан ўтказилиши лозим. Бунинг учун ҳаво алмашиниши кўзда тутилган каналлар ва туйнуклар очиб қўйилади ҳамда уларнинг юзаси аниқланади. Ҳаво ўтиш йўлининг ўртасига анемометр ўрнатилиб, ҳавонинг тезлиги ўлчанади. Шамоллатиш қурилмасининг иш унумдорлиги олинган натижалар асосида қуйидагича топилади:


WT=3600 ан.х SXT ,


бу ерда ан.х-анемометр кўрсатиши буйича ҳавонинг тезлиги, м/с; SXT –ҳаво ўтиш туйнукларининг умумий юзаси, м2.
Синашнинг умумий давомийлиги цехдаги турғун технологик жараёнида 1,5…2,0 соатни ташкил этиши керак.
Ҳавонинг намлиги туйнукда ўрнатилган психрометрлар ёрдамида аниқланади. Хонага ҳар хил туйнукдан кираётган ҳавонинг намлиги бир хил булганлиги сабабли у битта психрометр билан ўлчанади, хонадан чиқаётган ҳавонинг намлиги эса бир нечта психрометр билан ўлчанади.
Хонага кираётган ва чиқаётган ҳавонинг массаси Gх (кг/соат) текширишлар натижаси асосида қуйидагига аниқланади:
Gх=W1 ,
бу ерда рх-хонага киритилаётган ёки чиқарилаётган ҳавонинг зичлиги.


6.-расм. Циклон.

5.- расм. Эжектор:
1-найчи қувури. 2-ҳавони енгиллашти-риш камераси. 3-ҳавони аралаштирувчи камераси.




Download 336,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish