Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма


-мавзу. Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқининг вужудга келиши ва ривожланиши



Download 1,09 Mb.
bet25/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

12-мавзу. Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқининг вужудга келиши ва ривожланиши.
Бу мавзуни ўтишда ўқитувчи ўқувчиларга улар қуролли низолардан азият чеккан кишиларни ҳимоя қилишга йўналтирилган халқаро нормалар билан танишишларини айтиб ўтиши лозим. Ўқувчилар халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи (ХИҲ)нинг мазмунини ҳақиқатан ҳам англаб олишлари учун уларга жаҳон цивилизацияси ва инсоният тарихи нафақат ҳаётнинг барча соҳаларидаги ютуқлардан, балки кўплаб табиий офатлар ва улардан ҳам даҳшатлироқ оқибатларга олиб келувчи қуролли низолар ва урушлардан ҳам иборат эканлигини ҳамда улар жаҳон тараққиётини анча орқага суриб юборганлигини эслатиб ўтиш жоиз.
Қуролли можароларнинг энг даҳшатли оқибати шуки, унда кишилар оммавий равишда қирилиб кетади. Урушнинг характерли томони шундаки, у ҳаддан ортиқ вайшийликка имкон беради, аёллар, болалар ва кексалар ўлдириб юборилади ёки улар ўз уйларидан ҳайдаб юборилади, қийноққа солинади, болалар қўлига қурол олишга мажбур қилинади, қўлга киритилган мол-мулк ва моддий бойликлар ўзлаштириб олинади ёки яксон қилинади.
Ҳар бир кишининг, ҳар бир халқнинг орзуси уруш бўлишига, қуролли низо юз беришига йўл қўймаслик, уларнинг олдини олишдир. Борди-ю уларнинг олдини олиш мумкин бўлмаса ва улар юз берса, ҳарбий ҳаракатлар муайян қоидалар доирасида олиб борилиши, улар бошқарилиши зарур. Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқининг меъёрларида уруш олиб боришнинг цивилизациялашган усуллари (бундай сўзни ишлатишнинг ўзи ноқулай), қуролли низога тортилган давлатлар ва одамларнинг ҳуқуқий мавқеини белгиловчи элементар қоида ва нормалар акс этади.
Ўқитувчи одамни уруш даҳшатларидан ҳимоя қилишга қаратилган ғоялар инсоният тарихининг илк босқичларидаёқ пайдо бўлганини ва улар минг йиллар мобайнида тараққий этиб, ўз тарафдорларини кўпайтириб борганини айтиб ўтиши лозим. Шу маънода ХИҲнинг вужудга келиши ва ривожига бағишланган материаллардан баъзи танланган жойларни ўқувчилар эътиборига ҳавола қилиш зарур. Бунда ўқувчиларнинг ХИҲ тарихи ва мазмуни ҳақидаги баъзи маълумотларни "Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик" фанидан бўлган дарслардан ҳам олганини эътиборга олиш керак.
ХИҲ меъёрлари акс этган ҳужжатлар шартли равишда тўрт гуруҳга бўлинишини аниқ ва қатъий айтиб ўтиш керак. Ҳужжатларнинг биринчи гуруҳи кишиларнинг муайян гуруҳларини уруш қийинчиликларидан ҳимоя қилишга йўналтирилган. Шунинг учун у баъзан "инсонпарварлик ҳуқуқи", баъзан эса улар Женева конвенцияларида акс эттирилгани боис "Женева ҳуқуқи" деб ҳам аталади. Бу ҳуқуқ уруш жабрдийдалари манфаатлари учун ишлаб чиқилган бўлиб, ўзаро урушаётган давлатларга алоҳида олинган ҳеч бир кишининг ҳуқуқини поймол қилишга ҳеч қандай ҳуқуқ бермайди (I ЖКда – қуруқликдаги қўшинларнинг ярадор аскарларини, II ЖКда – ярадор матросларни, III ЖКда – ҳарбий асирларни, IV ЖКда – фуқаро шахсларни).
Ҳужжатларнинг иккинчи гуруҳи ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш қоидаларини белгилаб беради. Шунинг учун у баъзан "уруш ҳуқуқи", баъзан эса улар Гаага конвенцияларида акс эттирилгани боис "Гаага ҳуқуқи" деб аталади. Гаага ҳуқуқининг мақсади – ҳарбий ҳаракатларни маданий халқлар ўртасидаги муносабатларда акс этувчи инсонпарварлик тамойилига асосланган ҳолда бошқаришдир.
Учинчи гуруҳ ҳужжатларида эса ўзаро низода бўлган томонларнинг ўз характерига кўра ҳарбий аҳамиятга эга бўлмаган, лекин маданий қадрият обидаси саналувчи ва табиат объектларига муносабатлари қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги қоидалар жамланган.
ХИҲ қоидаларини жиддий бузган ёки бу ҳақда буйруқ берган шахсларнинг жавобгарлиги масалалари халқаро юрисдикция (яъни суд қилиш ҳуқуқи) ҳақидаги ҳужжатлар бўлмиш тўртинчи гуруҳ ҳужжатларда ўз аксини топган. ХИҲ ҳужжатлари Женева конвенциялари ва уларга Қўшимча протоколлар қоидаларининг жиддий бузилишлари учун жазо меъёрларини белгилаб бермайди. Уларда бундай меъёрлар Женева конвенциясига аъзо бўлган ҳар бир мамлакатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ амалга оширилиши айтилади. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг қуролли низолар пайтида амалга оширилган жиноятларни кўриб чиқиш учун халқаро трибуналлар ташкил этиш амалиёти вужудга келди. Бундай трибуналнинг биринчиси ҳарбий жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлари учун асосий нацист жиноятчиларини суд қилиш мақсадида ташкил этилган Халқаро ҳарбий трибунал бўлди. Мазкур масалани кўриб чиқишда ўқитувчига ўқув қўлланмасининг иккинчи бўлимидаги "Шахснинг хатти- ҳаракати ва масъулияти" деб номланган 8-мавзу материалларидан фаол фойдаланишни маслаҳат берамиз.
Айни масалани кўриб чиқишда ХИҲ ва инсон ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқининг асосий қоидаларини қиёсий таҳлил қилиш зарур. Инсон ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқининг асосий қоидалари 1948-йилда қабул қилинган "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси"да акс эттирилган. Халқаро ҳуқуқнинг ушбу икки соҳаси инсоннинг жамиятдаги ҳуқуқий мавқеини бошқариб туради ва шахсни ҳимоя қилади. Аммо улар уни турли вазиятларда ва турли воситалар билан ҳимоя қилади. ХИҲ ва инсон ҳуқуқларининг ўзаро алоқадорлиги 1968 йил 12 майда Теҳронда БМТ томонидан ташкил этилган инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро конференциясида қабул қилинган "Қуролли низолар пайтида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" деб номланган XXIII Резолюцияда расмий жиҳатдан тан олинди.
Барча кишиларга нисбатан ҳар қандай пайтда қўлланилувчи инсон ҳуқуқларидан фарқли равишда ХИҲ фақат фавқулодда ҳолатларда (масалан, уруш, қуролли низолар ёки миллат хавфсизлигига бошқа таҳдидлар хавф солаётганда) ва Женева конвенцияларида кўрсатилган ҳомийлик остидаги шахсларга нисбатангина қўлланилади. Инсон ҳуқуқлари ва ХИҲ бир-бирини тўлдириб туради, бу эса мураккаб вазиятларга тушиб қолган заиф инсоннинг ҳимоясини кучайтиради. Бир-бирини бундай тўлдириб туриш - яшаш ҳуқуқи, камситишга йўл қўйилмаслик, қийноқнинг, ноинсоний ва таҳқирловчи муносабатнинг тақиқланганлиги, қулликнинг ман қилинганлиги, судлов кафолатлари, оилани ва болаларни ҳимоя қилиш, динга ҳурмат ва шу каби асосий нормаларга ҳам ўз таъсирини ўтказади.



Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish