КЎНИКМАЛАР
Осонига чопманг. Ўзингизни яхшилашга ўрганинг.
Муаммолардан қочманг. Малакангизни оширинг. Синов-
лардан қочманг. Донишмандликка ўрганинг.
59
Сиз ё ўз истакларингизни ўлдиришингиз, ё ўзингизда
яхши кўникма ҳосил қилишингиз керак. Сиз дарахтни бо-
лға билан ҳам чопиб ташлашингиз мумкин. Лекин бунга ]
30 кун керак. Агар болғани болта билан алмаштирсангиз,
дарахтни 30 дақиқада чопиб ташлайсиз. 30 кун билан 30
дақиқа оралиғидаги фарқ кўникма ёки маҳоратдир.
Ҳаётда арзигулик ишлар қилиш қобилиятига эга бўлиш
учун катта малака керак бўлади. Бу ҳаёт тақозоси. Ма-
ҳоратингизни кўрсатишга, эҳтиёжларингизни яширишга
ўрганинг: Савдода омадли бўлиш учун сиз ҳар куни одам-
лар билан гаплашишингиз шарт. Атрофингизда одамлар
керагидан ортиқ. Амалиётда оширилган малака савдо-
нинг ўзидек ҳурматли. Кўпчиликка савдо яшашга ёрдам
берса, маҳорат, кўникма ва ўрганиш сизни бой-бадавлат
қилади. Савдо - бу одамларнинг бир-бири билан муло-
қоти. Сиз одамларга савдо маълумотномасини бериб то-
варингизни сота олмайсиз. Чунки маълумотноманинг тили
ёки овози ё оёғи йўқ. Савдо ходимининг асосий иши
товарни сотганидан кейин бошланади. Савдо-сотиқ би-
лан шуғулланадиган одамлар болалардан кўп нарсани
ўрганишлари керак. Болалар учун "йўқ" сўзи нимани ан-
глатади? Қарийб ҳеч нарсани. Агарда савдода энди иш
олиб бораётган бўлсангиз, мижозлар сонини ҳисоблаб
боринг, маҳоратингизни эмас. Ишингиздан фақат фойда
олишни кўзламанг. Ишингиз сизни ўзгартиришга хизмат
қилсин. Ундан ўзингизни ўзгартиришда фойдаланинг.
ЯХШИ ИШЛАРНИ
қилиш
Агар.сиз молиявий эркин бўлишни истасангиз, даро-
мадингизнинг бир қисмини капиталга айлантиришингиз '
керак. Капитални ишлаб чиқаришга, ишлаб чиқаришни
фойдага, фойдани инэестиъияга, инвестиъияни молиявий
эркинликка айлантириш керак.
60
Йўлингизда тўсиқлар пайдо бўлса, у қийинчиликлар
билан курашиш керак. Ўзингизга шундай саволлар бе-
ринг: вазиятни ўзгартириш учун нима қилишим керак?
Иқгисодий тартибсизликлар авж олган пайтда қандай йўл
тутиш керак? Ишлар айтгандек кетмаса, нима қилиш ке-
рак? Инқирозга учрасам, нима қилиш керак? Ўзимни ёмон
ҳис қилсам, нима қилиш керак?
Жавобини сизларга мен айтаман. Барча содир бўла-
диган воқеаларга қарамасдан, сиз ажойиб ишларни қила
оласиз. Баъзида одамлар ҳаттоки энг қўрқинчли, ваҳи-
мали ҳолатлардан ҳам ажойиб, ҳеч нарса билан тенг-
лаштириб бўлмайдиган қобилияти билан осонгина чи-
қиб кетадилар. Нега одамлар шунақа хусусиятларга эга?
Негаки улар ўзгача ва олийжанобдирлар. Инсон ер юзи-
даги ҳар бир жонзотдан фарқ қилади. Ит ўз йўлида бего-
на итга дуч келса, ғажиб ташлаб кетаверади. СабДби
шундаки, у ит. Одамзод бошқача йўл тутади. У чўлни
чаманга айлантира олади. Фақат инсонгина йўқ жойдан
нимадир қилиши, қулликни бойликка, камбағалликни
тўкин-сочинликка, кулфатни омадга айлантириши мум-
кин. Нега улар бунақа ажойиб ишларни қиладилар? Не-
гаки улар ажойиб ва ўзгачадирлар. Ўзингизга бир қаранг,
табиат сизга бебаҳо инсонийлик фазилатларини ато эт-
ган. У фазилатларингизни қачон очишингизни ва ундан
фойдаланишингизни кутиб турибди. Шунақанги буюк
неъматга эга экансиз, хоҳлаган нарсангизни ўзгартира
оласиз. Мен сизни шунга чақираман. Ҳаётингиз сизга
ёқмаса, уни ўзгартиринг. Сизга бирор нарса ёқса, уни
топиб олинг. Бирор нарса сизга тўғри келмаса, уни ўзин-
гизга ёқадиганига апмаштиринг. Сиз бир умр бир хилда
қолиб кетмаслигингиз керак. Агар яшаётган уйингиз ёқма-
са, бошқасини олинг. Сиз дарахт эмассиз-ку! Энг муҳи-
ми сиз керакли ишларни қилишга қодирсиз. Хоҳлаган
натижага эришиш, эътирозни муваффақиятга ўзгартириш
- бу ҳақиқатдан ҳам ўта ажойиб!
Do'stlaringiz bilan baham: |