ЎЗ ОРЗУЛАРИНГИЗНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИНГ
Кўпчйлик одамлар тирикчилик қилиш учун бор куч-
ларини ишга солиб пул топадилар.
Жуда озчилик одам-
ларда хоҳлаган ҳамма нарсаси бор. Қийинчилик билан
пул топиш ўрнига озчилик одам фаол ишлаб ўз бойлик-
ларини кўпайтирадилар. Худди ҳамма улар учун ишла-
ётгандек. Кўпчилик одамлар ўзларининг бахтсизлигидан,
ҳаётлари жуда мураккаблигидан нолиб юрадилар.
Бирор нарса ягона бир қобилиятдек
бизнинг келажа-
гимизга таъсир қила олмайди. У ҳам бўлса, орзу қилиш
қобилиятидир.
Орзу - биз истаган ҳаётни тасвирловчи сурат. Орзу
ҳар қандай тўсиқларни енгишда сизга ёрдам беради. У
бу билан сизнинг ижодий кучингизни очиб юборади. Бу-
нинг учун сиз нима хоҳлашингизни аниқ билишингиз ке-
рак. Эртанги кунни равшан кўролмаслик ҳеч қандай ижо-
дий кучга эга эмасликдир. Аниқ келажак катта кучга эга.
Ўз орзуингизга тўлиқ эришишингиз учун режангиз сиз-
ни олдинга олға етаклайди. Орзуингиз аниқ ва тушунар-
ли бўлиши керак. Агар сиз бирор вақт 14 минг фут ба-
ландликдаги қояли тоққа чиқсангиз, албатта каллангизга
"Биринчи бўлганлар қандай бу ерга чиққан эканлар? Шарқ
қирғоғидан ғарб қирғоғигача, мағрибдан машриққача қан-
дай етиб олган экан?" деган фикр келади.
Озиқ-овқат запаслари ва сувни ўзи билан кун бўйи
кўтариб бориш етарлича қийинчилик туғдиради. Шу би-
лан бирга кийим-кечакларни ҳам
бирга олиб, қадамдан
қадамга, кундан кунга, ойдан ойга боришни тасаввур қили-
шингиз мумқин. Бу одамларда катта орзу бўлган. Улар
юқорига - тоққа кўтарилаётганида қийинчилик тўғриси-
да ўйламаганлар. Улар ақлан ўзларини чўққида деб ҳис
қилганлар. Фақат олий мақсади бор бўлганларгина йўлла-
ридаги кураш ва оғриқларга, туғилиш ё ўлишига қара-
масдан чўққига чиққанлар ёки тугалмас қуёш нури барқ
78
урган ўзгача бойликка эга қирғоққа етиб борганлар. Ни-
мага деганда уларнинг йўлларида учраган тўсиқлардан
кўра орзулари кучлироқ бўлган.
Сиз орзуманд бўлишингиз керак. Сиз эртанги кунни
кўра билишингиз даркор. Сиз 14 минг фут баландликдан
Калифорнияни кўришингиз лозим. Сиз югураётганингиз-
да марра чизиғига қарашингиз ва сизни олқишлаётганла-
рини эшитиб, шу буюк лойиҳа ўртасида ўзингизни та-
саввур этишингиз шарт. Фақат мана шу орзуни рўёбга
чиқариш мумкин.
МАҚСАД
Мақсад қўйишда биз асосан бир нарсани аниқлаб оли-
шимиз керак. У ҳам бўлса, шу мақсад бизга нима учун
керак, нега у биз учун шунчалик қадр-қимматга эга, ҳара-
кат қилиб эришишга арзийдими?
Эндрю Карнеги ўлимидан кейин бир варақ қоғоз топиб
олганлар. Унда у ўз ҳаётининг асосий мақсадидан
бири -
ҳаётининг биринчи ярмини пул топишга, иккинчи ярмини
шу пулларни сарфлашга бағишлаши тўғрисида ёзиб қол-
дирган ва шундай яшаб ўтган. Одамлар борки, улар кун-
далик ҳаёт юмушларига кўмилган.
Чунки уларнинг бор-
лари шу. Улар эртанги кунларини аниқлаб олмаганлар.
Қисқа муддатли муаммоларни ечиш учун бизда узоқ
муддатли кучли мақсадлар бўлиши керак. Мақсадни жуда
ҳам кичик қўйманг. Агар сиз катта, кўп нарсани хоҳла-
масангиз, кўп нарсага эришмайсиз ҳам.
Агар сиз мақсадга эришиш учун ишласангиз, мақса-
дингиз сиз учун ишлайди. Сиз қилаётган яхши ишлар ўз
навбатида сизни шахс сифатида ривожлантиради.
Бизда танлаш ҳуқуқи бор: биз тирикчилик учун иш-
лашимиз мумкин. Эсингизда бўлсин, хасислик ва сабр-
сизлик муваффақият кушандасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: