Шахснинг ижтимоийлашуви
Ижтимоийлашув – жараён бўлиб, у асосида индивид билим олади, қадрият орттиради, ижтимоий малака ва сезгирликни, ҳамда мослашувчанликни намоён қилади. Ижтимоийлашув остида бола томонидан ижтимоий тажрибани орттириш, унинг ақлий, психик ва шахсий ривожланиши, таълим-тарбия остида шаклланиш, ижтимоий-ахлоқий қадриятларни ўзлаштириш, ҳулқ-атвор норма ва қоидаларини, дунёқараш ва эътиқодни таркиб топтириш назарда тутилади.
Ўз-ўзини аниқлаш ҳақида гапирадиган бўлсак, шахс ўз ҳаётий йўлини, қадриятларини, ахлоқий нормаларини, касб ва ҳаёт тарзини мустақил аниқлаш имкониятига ҳам эга.
Шахс ўзининг психологик ҳолатини бошқариш, ўз имкониятларини ошириш, ўз фазилатларига баҳо бериш имкониятига эга.
Ўз-ўзини бошқариш – шахснинг ўз психологик ва физиологик ҳолати, ҳулқ-атворини бошқаришидан иборатдир.
Ўз-ўзини актуаллаштириш – шахсни максимал ривожланиши учун лаёқат ва қобилиятларни амалда қўллашидир. Бу шахснинг доимий малака ошириш ва ўз устида ишлашидир. А. Маслоунинг назариясига асосан шахсни ўз-ўзини актуаллашиши ривожланишининг энг юқори чўққисидир, унда шахс потенциали тўла намоён бўлади. Бу А. Маслоунинг шахс эҳтиёжлари иерархиясида ўз аксини топган.
Ўз-ўзини
актуаллашти-
ришда эҳтиёж
Ўз қобилиятларини
намоён қилиш ва шахс
ривожланиши
Эстетик эҳтиёжлар: комиллик,
гармония, симметрия, гўзалликка
интилиш
Билиш эҳтиёжлари: кўп билиш, тушуниш,
тадқиқ қилишга интилиш
Ҳурматга эҳтиёж: муваффақият, ишонч, ҳурмат,
авторитетга интилиш
Жамоага интилиш ва севгига эҳтиёж: жамиятга мансуб
бўлиш, инсонлар олдида бўлиш эҳтиёжи
Хавфсизлик эҳтиёжи: ўзини ҳимояланган ҳис қилиш, қўрқув ва
муваффақиятсизликдан холи бўлиш эҳтиёжи
Физиологик эҳтиёж: оч қолиш, чанқаш, жинсий эҳтиёж ва бошқалар
Инсон эҳтиёжлари иерархияси (зинапояси). (А. Маслоу бўйича)
Шахснинг жамоадаги ўрни
Гуруҳ деганда психологияда инсонлар йиғиндиси тушунилиб, улар маълум умумийлик ёки умумий сифатлар асосида бирлашадилар. Гуруҳда шахс маълум бир ўринни эгаллайди. Инсоннинг ўзгалар кўзи ўнгидаги гуруҳ ички муносабатларида тутган ўрни шахс статуси дейилади. Инсонларни гуруҳда мавжуд бўлиш ижтимоий-психологик ҳодиса бўлиб, бунда шахсларни бир-бири билан ҳамкорлик қилиши, ишчан ва шахсий бир-бирини қўллаб-қувватлаши, психологик мослашувчанликдир. Гуруҳий фаолиятда психологик иқлимнинг аҳамияти катта. Ҳар қандай гуруҳни одатда сардор бошқаради.
Сардор – бу гуруҳнинг шундай аъзосики, унинг обрўси ва имкониятларини гуруҳ аъзолари сўзсиз қабул қиладилар ва бажарадилар.
Аммо, гуруҳда келишмовчиликлар ҳам юз бериб туриши мумкин. Шахслараро келишмовчилик бу кишилар орасида қийин ечимга эга бўлган, бир-бирига мос тушмаслиги туфайли юзага келган муносабатдир.
Шахсни шакллантирувчи омиллар:
а) Ҳаётнинг шарт-шароити билан ўзаро муносабат (маданий, моддий ва ижтимоий);
б) Ёш авлодга ижтимоий-тарихий тажрибаларни ўтказиш, инсон онги ва ҳулқ-атворига уни ҳаёт ва меҳнатга тайёргарлигини ривожлантириш учун керакли шарт-шароитларни таъминловчи тушунча, принцип ва қадриятларни сингдиришдан иборат бўлган тарбия;
в) Шарт-шароитни ўзгариши билан шахс ҳам ўзгаради (ривожланиш юзага келади);
г) Ўз-ўзини тарбиялаш – онгли фаолият бўлиб, инсонни шахс сифатида тўла намоён бўлишини таъминлайди (ўз-ўзини бошқариш, ўз-ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини таҳлил қилиш).
Шахсни ривожланишини ҳаракатга келтирувчи кучлар:
а) Фаолиятда ўзгарувчи эҳтиёжлар орасида қарама-қаршиликлар ва уларни қондириш;
б) Фаолиятдаги фаоллик натижасида қондириладиган эҳтиёжлар асосида янги эҳтиёжларни юзага келиши.
Қарама-қаршиликларни енгиш махсус усуллар, йўллар, ҳаракатлар, билим ва малакалар асосида, таълим жараёнида амалга оширилади.
Шахс шаклланишида етакчи ўрин – тарбияга ажратилади. Тарбия шахс ривожланишини ташкил этади, йўналтиради ва жамият талабларига мослаштирилади. Демокрит айтганидек: «Инсонни инсон қилиб етиштирувчи нарса тарбиядир». Бугунги кунда бизнинг вазифамиз Президентимиз
И. Каримов айтганларидек: «Билимга чанқоқ, истеъдодли ёшларни топиб, уларни Ватанга фидоий инсонлар қилиб тарбиялашдир.»
Do'stlaringiz bilan baham: |