Шахарсозлик нормалари ва қоидалари


Томдаги ёруғлик туйнуги (фонар)



Download 0,73 Mb.
bet25/35
Sana28.03.2023
Hajmi0,73 Mb.
#922699
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35
Bog'liq
ШНК 2.08.01-05 узб

Томдаги ёруғлик туйнуги (фонар) – зина бўлмасини ёки ёпиқ ички ховли-атриумни ёритадиган ойнаванд том конструкцияси.
Тамбур – совуқ ҳаво, тутун, ҳидлар киришидан ҳимояловчи эшиклар орасидаги ўтиладиган бўшлиқ; бинога, хонага, зина бўлмасига киришда ўрнатилади.
Совуқ омбор – уйнинг иситилмайдиган хажмида жойлашган омбор.
Чордоқтом юзаси, ташқи деворлар ва юқори қават ёпмаси орасидаги бўшлиқ.
Қудуқ (шахта) – шамолатиш учун, бинони баландлигига тенг ичи бўш тик бўшлиқ, горизонтал кесимни юзаси квартира умумий майдонини 1/30 дан кам бўлмаслиги керак.
Эркер – қисман ёки тўлиқ ойналанган, фасад текислигидан чиқиб турадиган хонанинг бир қисми, ёритилиши ва инсоляция (қуёш тушиши)ни яхшилаш учун қўлланилади.
Мансард қавати (мансарда)–чордоқ бўшлиғида жойлаштири-ладиган яшаладиган қават.
Ер усти қаватихоналар полини сотхи, текисланган ер сатхидан баланд бўлган қават.
Цокол қавати – хоналар полини сатхи, текисланган ер сатхидан пастлиги хона баландлигини ярмидан кўп бўлмаган қават ва қават ёпмасини сатхи ердан баландлиги камида 2м.
Ертўла (подвал) қават – хоналар полини сатхи текисланган ер сатхидан пастлиги хона баландлигини ярмидан кўп бўлган қават.
Техник қават – мухандислик ускуналарини жойлаштириш ва коммуникацияларни ўтказишга мўлжалланган қават; бинонинг остки (техник ертўла), устки (техник чордоқ), ёки ўрта қисмида жойлашиши мумкин.


2. Илова
Мажбурий


Турар-жой биноларнинг квартира, умумий ва яшаш
майдонлари, хоналар майдони, қурилиш хажми, майдони ва
қаватларини хисоблаш қоидалари.


1. Квартира майдонини пешайвон, осма айвон, равонайвон, терраса, совуқ кладовкалар, тамбурлар хисобсиз, яшаладиган ва ёрдамчи хоналар майдони йиғиндиси деб хисоблаш керак.
2. Квартира ва ётоқхона яшаш ячейкаси яшаш майдонини яшаладиган хоналар майдони йиғиндиси деб ҳисоблаш керак.
3. Квартиранинг умумий майдонини ундаги хоналар, кладовкалар ва ичига қурилган шкафлар, хамда қуйидаги пасайтирувчи коэффициентлар билан ҳисобланадиган совуқ кладовкалар ва ёзги хоналар майдонлари йиғиндиси деб ҳисоблаш керак: совуқ кладовкалар ва ойнаванд ёзги хоналар учун – 1,0; ойналанмаган пешайвон учун – 0,5, осма айвон ва терраса учун – 0,3.
4. Ётоқхона ва уй-интернатларни умумий майдонини яшаш хоналари, ёрдамчи хоналар ва жамоат хоналари майдони, ҳамда 3б. бўйича хисобланадиган ёзги хоналар майдонлари йиғиндиси деб хисоблаш керак.
5. Турар-жой бино квартираларини умумий майдони шу бино квартираларини 3б. бўйича хисобланган умумий майдонлари йиғиндиси деб хисоблаш керак.
6. Турар-жой бинони майдонини, ташқи деворни ички юзалари оралиғида ўлчанган ҳамма қаватлар майдони, хамда ёзги хоналар (пешайвон, осма айвон) майдонлари йиғиндиси деб хисоблаш керак.
Зина бўлмалари, лифт ва бошқа шахталар майдони уларнинг шу қават сатхидаги майдони хисоби билан битта қават майдонига қўшилади.
Чордоқ, хўжалик ва техник ертўла, хамда зина бўлмаси ва лифт шахтаси тамбурлари майдони бино майдонига киритилмайди.
7. Турар-жой бинолар хоналарининг майдонини, пол сатхида (плинтуслар хисобисиз) девор ва пардеворларнинг пардозланган юзалари орасидаги ўлчамлари бўйича ҳисоблаш керак.
Печка ва печка-камин эгаллаган майдон хона майдонига киритилмайди.
Квартира ичидаги зина ости майдони полдан чиқиб турган конструкция остигача бўлган баландлиги 1,6 м ва ундан ортиқ бўлса, ўша зина жойлашган хона юзасига киритилади.
Мансард қаватдаги хонани майдонини хисоблашда, қия шипли шу хонанинг баландлиги 1.6м дан кам бўлмаган қисмини майдони ҳисобга олинади.
8. Ичига ёки ички-туташтириб қурилган жамоат хоналарининг майдони КМК2.08.02 га мувофиқ ҳисобланади.


Баландлиги кўп қаватли (многосветный) хонани майдони бинони умумий майдонига фақат бир қават чегарасида киритилиши керак.
9. Турар-жой бинони қурилиш ҳажми ±0.00 белгидан юқори қисм (ерустки қисми) ва бу белгидан қуйи қисм (ер остки қисми) хажмлари йиғиндиси деб ҳисобланади.
Бинонинг ер устки ва остки қисми қурилиш хажми шу қисмларнинг ҳар биридаги пол сатхидан бошлаб, чегараловчи юзалар, шу жумладан қуршаб олувчи конструкциялар, ойнавон томлар ва бошқалар доирасида аниқланади; бунда туртиб чиқиб турган меъморий қисмлар ва конструкция қисмлари, ертўладаги каналлар, терраса, осма айвон, колонка (портик), ўтиб юриладиган йўллар хажми ва пойдевори таянч (устунча)лардан иборат бўлган бинолар тагидаги бўшлиқлар ҳисобга олинмайди (соф ўлчовда).
Бинонинг қурилиши хажмига иситилмайдиган равонайвон, совуқ чордоқ, техник қават ва ертўлалар киритилади.


10. Бино қуриладиган майдон бинони ташқи томонидан цокол сатхида ўралган горизонтал кесим майдони, шунингдек туртиб чиқиб турган қисмлар, бинонинг устунлар устида жойлашган қисми остидаги майдон, бино остидан автомобил ўтиш жойлари майдони деб ҳисобланади.
11. Бинонинг қаватлар сонини белгилаётганда ер устидаги қаватларнинг ҳаммаси, шу жумладан техник қават, болахона (мансард) қават, пастки (цокол) қават (агар ёпмасининг усти ернинг текисланган сатхидан 2м дан боландроқ бўлса) хисобга киритилади.
Бино остидаги ертўла (подполье) баландлигидан катъий назар, ҳамда баландлиги 1,8м дан кам бўлган қаватлараро ҳар қандай бўшлиқ қаватлар сонига киритилмайди.
Бинонинг турли қисмларида қаватлар сони турлига бўлганда, шунингдек бино нишаб жойда жойлашиши ҳисобига қаватлар сони кўпайса, қаватлар сони бинонинг ҳар бир қисми учун алоҳида ҳисобланади.
Юқори қават устида жойлашган техник қават.

3. Илова
Мажбурий

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish