Электротехника қурилмалари
9.47. Турар жой бинолари электр лампалар билан ёритилиши ва кучли электр ускуналар ўрнатилиши лозим.
Турар-жой бинолари электроприёмникларнинг ишонч-лилик даражасига қараб қуйидаги туркумларга киритилиши лозим:
- электр плиталар ҳамда иссиқ суш билан таъминлаш мақсадида фойдаланиладиган электр сув иситгичлар ўрнатилган, баландлиги 16 қаватгача бўлган уй-жой бинолари (бир-саккиз квартирали уйлар бу хисобга кирмайди), газ плиталар ва ўтин-кўмир ёқиладиган плиталар ўрнатилган, баландлиги 5 дан 10 қаватгача бўлган уй-жойлар, 50 кишига мўлжалланган умумий ётоқхоналар II туркумга мавсуб;
- газ плиталар ва ўтин-кўмир ёқиладиган плиталар ўрна-тилган, баландлига 5 қават-дан ошмайдиган уй-жой бино-лари, электр плиталар ҳамда иссиқ сув билан таъминлаш мақсадида иш-латиладиган электр сув исит-гичлар ўрнатилган бир - саккиз квартирали уйлар, 50 кишига мўл-жалланган умумий ётоқхоналар бинолари-III туркумга мансуб.
9.48. Электр ускуналар тузилиши, тайёрланиши, ўрнати-лиш усули, изоляциясининг тури ва химояланганлик даражаси жихатидан электр тармоғидаги кучланишга ҳамда атрофдаги муҳит-шароитга мос келиши зарур.
9.49. Квартирадаги ва турар-жой ячейкаларидаги электр тармоқлари туркумига тегишли симларяширин булиши, бунинг учун улар девор ичига ётқизилган найлардан ўтказилиши выключа-теллар ва розеткалар деворни уйиб, шу уйиққа жойланиши зарур.
Деворга яширин ўтказил-ган симлар тармоғига тегишли 2 та выключател ёки розеткани турли квартиралар орасидаги деворларда ҳам, бадастирлиги-шинамлиги жиҳатдан яхши ва юқори даражали ҳисобланадиган биноларда эса бир квартира доирасида ҳам бир ўқда ёнма-ён ўрнатишга йўл қўйилмайди.
9.50. Квартираларнинг ҳам-да умумий ётоқхоналарнинг кишилар истиқомат қиладигаи хоналарига розеткаларни хона-нииг тулиқ ва тўлиқмас 6м2 майдонига битгадан тўғри келади-ган миқдорда ўрнатиш керак, бу розеткалар 6А токка мўлжал-ланган бўлиши шарт. I ва II зоналарда квартирадаги умумий хонага 10(16) А токка мўлжаллан-ган ва ерга уланадиган қисми (контакти) бўлган розетка ўрнати-лади.
Квартира (уй) ларнинг йулакларида йулакнинг тўлиқ ва тўлиқмас 10м2 майдонига камида биттадан тўғри келадиган қилиб ўрнатилган 6А токка мўлжаллан-ган розеткалар бўлиши зарур. Ошхоналарга 6А токка мўлжал-ланган учта розетка, ошхона майдони 8м2 дан катта бўлганида эса тўртга розетка ва бундан ташқари, ерга улайдиган қисми (контакта) бўлган, 10(16)А токка мўлжалланган битта розетка ўрна-тилиши лозим. Электр плита-ларидан фойдаланиладиган бўлса, 23А токка мўлжалланган ва ерга улайдиган қисми (контакти) бўл-ган розетка ўрнатилиши зарур.
Бадастирлиги-шинамлиги жиҳатдан яхши ва юқори дара-жали объектлар жумласига кира-диган биноларда кондиционери бор хоналарнинг ҳаммасига 10(16)А токка мўлжалланган ва ерга улайдиган қисми бўлган розеткалар ўрнатилади.
9.51. Истиқомат хоналари-даги штепсель розеткалари вилка чиқариб олингандан кейин улар-нинг тешикларини бекитиб қўйишга имкон берадиган химоя мосламалари ёки пластмасса қопқоқлар билан таъмин-ланган бўлиши лозим.
Санузелларга (ҳожатхона-ларга), ваннахона ва душхона-ларга, юз-қўл ювиладиган хона-ларга, душхонага киравериш-даги жойга, омборхоналарга розеткалар ўрнатиш мумкин эмас, юз-қул ювиладиган хоналар ҳамда ванна-хоналардаги тақсимловчи (ажра-тувчи) трансформатор орқа-ли уланган розеткалар бундан мус-тасно.
9.52.Квартира дахлизига-электр қўнғироқ квартирага кири-ладиган эшик ёнига эса қўнғироқ тугмачаси (кнопкаси) ўрнатилиши лозим.
9.53. Истиқомат хона-ларида, ошхоналарда, дахлиз ва осма айвон (балкон)ларда, шунинг-дек, майдони 5м 2 дан катта пешайвонларда зарур бўлганида шипга ҳамма ёққа ёруғлик сочадиган ёритгичлар-электр лам-палар осишга ёки бирик-тиришга имкон берадиган клеммали колод-калар ўрнати-лиши, улар пешай-вонларда деворга бириктирилиши лозим. Истиқомат хоналарига, агар уларнинг майдони 10м 2 ва бундан катта бўлса, электр тармоғига лампалар икки қисм билан уланадиган кўп лампали ёритгич-лар ўрнатиш имкониятларини кўзда тутиш зарур.
Квартиралардаги ҳожатхоналарда эшик тепасида деворга патрон, ваннахоналарда эса умивалник тепасига электр лампа (ёритгич) ўрнатилиши керак.
9.54. 6 қаватли ва бундан баландроқ турар жой биноларида, шунингдек, 50 нафар ва бундан кўпроқ киши истиқомат қиладиган умумий ётоқхоналарда хавфли пайтларда фойдаланиладиган электp лампалар ўрнатиш кўзда тутилиши лозим.
9.55. Бадастирлиги-шинам-лиги жиҳатдан юқори даражали уй-жой биноларида кўчага лампалар, зинахоналарни, дахлиз (вестибюль) ларни, лифт - хоналарни, лифт олдидаги табиий ёруғлик тушиб турадиган майдончани, бинога кирилдадиган эшик (подъезд)ни ва уйга кириладиган эшикни ёритади-ган электр лампалар (ёритгичлар) коронғи тушгач электр тармоғига автоматик равишда уланадиган (ўз-ўзидан ёнадиган) ёки диспетчерлик манзилидан туриб (масовадан) ёқиладиган ва кун ёриши билан шу тариқа ўчадиган бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |