3.8. Автомобиль йўллари қурилиши жараёнида бузилган ерлар қайта тикланиши лозим.
3.9. I ва II тоифали йўллар ёввойи ҳайвонлар, паррандалар ва сувда яшовчиларнинг ҳаёти ва кўпайишига салбий таъсир кўрсатмаслигини ҳисобга олиб лойиҳаланиши керак.
3.10. Боғланмаган тупроқли (саҳролар) ва тез-тез шамол бўлиб турадиган жойларда тупроқ юзасининг барқарор ҳолати бузилишига йўл қўймаслик керак.
ОВОС тадбирларини амалга ошириш, шунингдек ЗВОС лойиҳасини тузишдаги ҳисоб, баҳолаш ва башорат қилиш маълумотлари ”Ўзбекистон Республикаси Давлат табиат қўмитаси тизимида амал қилувчи ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар кўрсаткичи”да берилган Ўзбекистон Республикаси Давлат табиат қўмитаси тизимида амал қилувчи меъёрий ва услубий ҳужжатларга асосланиши зарур. Қўшимча тарзда энциклопедик ва тарихий ҳарактердаги материаллар, турли вазирликлар, муассасалар ва ташкилотларнинг экология соҳасидаги илмий-техник ишланмалари ва статистик маълумотларидан фойдаланиш тавсия этилади.
IV. АСОСИЙ ТЕХНИК МЕЪЁРЛАР ВА ТРАНСПОРТ-ФОЙДАЛАНИШ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳисобий тезлик ва оғирликлар
4.1. Ҳисобий тезлик деб об-ҳаво ва автомобиль шинасининг йўл қатнов қисми юзаси билан тишлашишнинг одатдаги шароитларида йўл элементларининг рухсат этилган чегаравий қийматлари мос келадиган энг ноқулай бўлакларида якка автомобилларнинг мумкин бўлган энг катта (хавфсиз ва барқарорлик шарти бўйича) ҳаракат тезлиги га айтилади.
Изоҳ: Автомобиль шинасининг қатнов қисми юзаси билан меъёрий тишлашиш шарти қурук ёки намланган тоза юза учун 60 км/соат тезликдаги бўйлама тишлашиш коэффициенти қуруқ ҳолат учун 0,6, намланган ҳолат учун камида 0,45 - ҳаво ҳарорати 20 0С бўлган йилнинг ёз фаслида, нисбий намлик 50 %, метереологик кўриниш масофаси 500 м дан ортиқ, атмосфера босими 760 мм симоб устунига тенг бўлган шамолсиз шароитда таъминланади.
Режа ва бўйлама кесим элементларини лойиҳалаш учун ҳисобий ҳаракат тезликларини йўлнинг тоифасига кўра 4-жадвал бўйича қабул қилиш керак.
Паст-баланд ва тоғли жойнинг мураккаб қисмлари учун 4-жадвалда белгиланган ҳисобий тезликларни лойиҳаланаётган йўлнинг ҳар бир аниқ қисми учун маҳаллий шароитни ҳисобга олган тегишли техник-иқтисодий асослаш натижасида қабул қилишга рухсат этилади.
4-жадвал
Йўлнинг тоифааси
|
Ҳисобий тезлик, км/соат
|
асосийлари
|
жойнинг мураккаб қисмларида рухсат этилганлари:
|
паст-баланд
|
тоғли
|
Iа
|
150
|
120
|
80
|
Iб
|
120
|
100
|
60
|
II
|
120
|
100
|
60
|
III
|
100
|
80
|
50
|
IV
|
80
|
60
|
40
|
V
|
60
|
40
|
30
|
Изоҳ: 1. Паст-баланд жойнинг мураккаб қисмларига ён бағирлари мустаҳкам бўлмаган чуқур дара ва жарликлари мавжуд, 0,5 км дан узун бўлмаган масофадаги баландлик белгиси фарқи 50 м дан катта бўлган, тез-тез такрорланиб турадиган чуқур водий ва сув айиргичлар билан кесилган рельеф киради. Тоғли жойнинг мураккаб қисмларига тоғ чўққиларидан ўтган довон қисмлар ва мураккаб, эгри-бугри ёки мустаҳкам бўлмаган ён бағирли тоғ даралари киради.
2. Шаҳарга кириш йўлларини лойиҳалашда автомобиль йўли трассаси бўйида қимматли капитал иншоотлар, ўрмон массивлари, шунингдек қимматбаҳо қишлок хўжалик экинлари ва боғлар мавжуд бўлган ҳолларда, тегишли техник-иқтисодий асосларга мувофиқ (1.8-бандга асосан) 4-жадвалда паст-баланд жойлар учун белгиланган ҳисобий тезликларни қабул қилишга рухсат этилади.
Автомобиль йўлларининг ёнма-ён қисмларида ҳисобий тезликлар 20 % дан кўпга фарқ қилмаслиги керак.
4.2. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари йўл тўшамасининг мустаҳкамлигини ҳисоблашда автомобилнинг энг кўп юкланган якка ўқидаги оғирлик I-II тоифа учун 130 кН (13 тс), III-V тоифа учун 100 кН (10 тс) қабул қилинади.
4.3. Йўл тўшамаси мустаҳкамлигининг 4.2-бандда кўрсатилган оғирликларга ҳисоблаш йўл тўшамаси тузилмасини белгилаш ва ҳисоблаш бўйича қўлланмаларга биноан ва 7-бўлим кўрсатмалари бўйича амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |