Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари



Download 2,56 Mb.
bet15/33
Sana23.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#148673
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33
Bog'liq
ШНК-2.05.02-07 узб

29-жадвал

Секинлашиш тасмаси элементлари

Ҳисобий тезликка кўра, км/соат, секинлашиш тасмалари элементининг энг кичик узунлиги, м:

150

120

80

Тўғрилаш тасмаси, м

120

120

100

Тўлик кенгликдаги тасма, чиқишдаги ҳисобий тезликларга кўра, км/с, камида:
80
60
40

150
230


280

40
120


170

0
0
50



Изоҳ: Секинлашиш тасмаси режадаги эгриликда ёки бўйлама нишабликли қисмларда жойлашганда тўлиқ кенгликдаги секинлашиш тасмаси узунлиги ҳисоблаш йўли билан аниқланиши керак.


VI. ЙЎЛ ПОЙИ


6.1. Йўл пойи йўлнинг тоифаси, йўл тўшамаси тури, кўтарма баландлиги ва ўйма чуқурлиги, йўл пойида фойдаланиладиган тупроқлар хусусияти, йўл пойини қуриш ишларини бажариш шароитлари, қурилиш ҳудудининг иқлим шароитлари ва қурилиш бўлакларидаги муҳандислик-геологик шароитлари, мазкур ҳудудда йўлни эксплуатация қилиш тажрибаларини ҳисобга олиб, қурилиш ва фойдаланиш босқичларида энг кам харажатлар билан йўл пойи билан бирга йўл тўшамасининг ҳам талаб қилинадиган мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш, шунингдек қимматбаҳо ерларни максимал сақлаш ва атроф-муҳитга энг кам зиён етказишдан келиб чиқиб ҳолда лойиҳаланиши зарур.
6.2. Йўл пойи қуйидаги элементларни ўз ичига олади:
йўл пойининг устки қисми (ишчи қатлам);
кўтарма танаси (ёнбағирлар билан);
кўтарма асоси;
ўйма асоси;
ўйма ёнбағирлари;
юза сувларини четлатиш қурилмалари;
ер ости сувлари сатҳини пасайтириш ёки четлатиш қурилмалари (дренаж);
йўл пойини хавфли геологик жараёнлардан (нурашлар, емирилишлар, селлар, кўчкилар, ўпирилишлар ва бошқалардан) ҳимоя қилиш учун мўлжалланган сақловчи ва ҳимояловчи геотехник қурилма ва тузилмалар.
6.3. Қурилиш жойининг табиий шароитлари 30-жадвалга асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудини йўл-иқлим минтақасига бўлинишини ҳисобга олган об-ҳаво-иқлим омиллари мажмуи билан тавсифланади.
Жой ша­роитларининг муҳандислик-геологик хусусиятларини юза оқим тавсифи ва тупроқларнинг устки қатламининг намланиши ша­роитлари бўйича жой тури (2-мажбурий илованинг 1-жадвали), лойиҳалашда эътиборга олинадиган тупроқларнинг хусусиятлари ва уларнинг қатламда жойлашиш шароитлари, геологик, гидрологик ва музлаш, техноген омиллар таъсирини ўз ичига олган шароитлар ва жараёнлар (ҳудудни ўзлаштирилганлигини ҳисобга олиб) геоморфологик хусусиятлар (рельеф) ва бошқалар бўйича аниқланиши лозим.
Тупроқлар устки қатламининг намланиши шароитлари бўйича ҳудудлар икки турга бўлинади:
қуруқ ҳудудлар;
йилнинг айрим даврларида ўта намланадиган зах ҳудудлар.

30-жадвал



Йўл-иқлим минтақалари

Йўл-иқлим минтақасида географик ҳудудларнинг тахминий жойлашиши ва уларнинг қисқача тавсифлари

I

Устюрт, Шимолий Қизилқум, Букантоғ-Етимтоғ, Султонуизтоғ, Жанубий Қизилқум, Қулжуқтоғ-Томдитоғ, Жингилди, Газли ҳудудларини қамраб олади. Қуруқ иқлимли ва кўчувчанлиги турли даражали ҳар хил шаклдаги бархан қумлари кенг тарқалган чўлли ва чўлли дашт географик минтақаларни ўз ичига олади.

II

Қўнғирот, Тахтакўпир, Белтол, Оролбўйи, Тўрткўл, Хоразм, Қоракўл, Бухоро, Когон ҳудудлари, сўнг Зарафшон дарёсининг ўнг ва чап қирғоқлари бўйлаб Навоий чегарасидан Олотгача қамраб олади. Кучли ва ўта шўрланган тупроқлар тарқалган географик минтақани ўз ичига олади.

III

Чирчиқ, Ангрен, Мирзачўл, Зомин, Фориш, Чотқол, Қорадарё, Шарқий ва Fapбий Олой, Туркистон, Нурота, Сангзор, Хатирчи, Самарқанд, Қуйи Қашқадарё, Fузop, Китоб, Шаҳрисабз, Сурхондарё ҳудудларини қамраб олади.Етарлича намланмаган географик текислик, тоғ олди ва тоғли минтақаларни ўз ичига олади.

IV

Қолган ҳудудлар: қуруқ иқлимли, суғориш ва ювиш натижасида маълум даражада намланган тупроқли географик минтақаларни ўз ичига олади.

Изоҳлар: 1. Тоғли туманларда йўл-иқлим минтақаларини аниқлашда лойҳаланаётган объектларнинг жойлашган баландлиги ва мазкур баландликдаги табиий шароитларни ҳисобга олиш лозим.
2. Қумли чўл туманларида йўл-иқлим минтақаларини бархан қумларининг кўчувчанлик даражаси ва рельефи бўйича аниқлаш керак.


6.4. Йўл пойини лойиҳалашда намунавий ёки индивидуал ечимлар, шунингдек индивидуал боғланган намунавий ечимлар қўллаш керак. Тегишли асослашлари бўлган индивидуал ечимлар, ҳамда индивидуал боғланган намунавий ечимлар қуйидаги ҳолларда қўлланилади:
ёнбағри баландлиги 12 м дан юқори бўлган кўтармалар учун;
вақтинча сув босадиган жойларда кўтармалар учун, шунингдек доимий сув оқадиган ва йиғиладиган ҳавзалар билан кесишганда;
бўш асосларда қуриладиган кўтармалар учун;
кўтармалар учун юқори намликдаги тупроқлардан фойдаланилганда;
қоплама юзасининг ҳисобий сув сатҳидан кўтарилиши 6.11-бандда кўрсатилганларга нисбатан кам бўлганда;
геотекстиль материаллардан қатламлар қўлланилганда;
махсус қатламлардан (иссиқдан ҳимояловчи, сувдан ҳимояловчи, сув ўтказувчи, капилляр-тўсувчи, арматураланган ва бошқалар) фойдаланилганда;
йўл пойининг устки қисмида сув-иссиқлик режимини тартибга солиш, ҳамда махсус кўндаланг кесимларда;
кўтармалар чўкувчан тупроқларда қурилганда;
ён бағри баландлиги 12 м дан юқори бўлган тошсиз тупроқлар ва 16 м дан ортиқ бўлган тош тупроқларда жойлашган қулай муҳандислик-геологик шароитлардаги ўймалар учун;
қиялиги қатнов қисмга йўналган серқатлам тупроқларда жойлашган ўймалар учун;
сувли қатламларни очиб юборилган ёки шундай қатлами бўлган, ҳамда консистенция коэффициенти 0,5 бўлган лой тупроқдаги ўймалар учун;
ўта намланган ҳудудларнинг чангсимон тупроқлардаги ён бағри баландлиги 6 м дан ортиқ, шунингдек об-ҳаво-иқлим омиллари таъсирида ёнбағирлар барқарорлиги ва мустаҳкамлигини йўқотувчи лой тупроқлар ва юмшоқ тоғ жинсли тупроқлардаги ўймалар учун;
ноқулай намланиш шароитларида кўпчийдиган тупроқлардаги ўймалар учун;
мураккаб муҳандислик-геологик шароитларида қуриладиган кўгарма ва ўймалар учун: нишаблиги 1:3 дан тик ёнбағирларда, жарлар, сурилишлар, карстлар, ўпирилишлар, селлар, қор кўчкилари, музликлар ва бошқалар ривожланиши мумкин бўлган ёки мавжуд жойларда;
гидромеханизация ёки портлатиш ёрдамида йўл пойини кўтаришда;
сув ҳавзаларни кесиб ўтилганда вақти-вақти билан сув босадиган йўлларни лойиҳалашда;
иссиқдан ҳимояловчи катламларни қўллашда.
Йўл пойини мураккаб шароитларда барқарорлигини таъминловчи сувни четга йўналтирувчи, сув сатҳини пасайтирувчи, мустаҳкамлигини таъминловчи, муҳофаза қилувчи ва бошқа қурилмалар, шунингдек йўл пойининг кўприклap ва йўл ўтказгичлар билан қуриладиган қисмлари индивидуал лойиҳаланиши лозим.



Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish