Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари



Download 2,56 Mb.
bet10/33
Sana23.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#148673
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33
Bog'liq
ШНК-2.05.02-07 узб

Режа ва бўйлама кесим


4.23. Йўлнинг режа ва бўйлама кесимини лойиҳалашни тезликнинг ўзгариши ва чекланишини иложи борича камайтириш, ҳаракат хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаш, 1.8-бандга асосан истиқбол давридан кейин йўлни реконструкция қилиш шароитларидан келиб чиққан ҳолда бажариш зарур.
Режа ва бўйлама кесим элементлари белгиланаётганда асосий кўрсаткичлар сифатида қуйидагилар қабул қилиниши керак:
бўйлама нишабликлар - энг кўпи билан 30‰;
автомобилнинг тўхташи учун кўриш масофаси - камида 450 м;
режадаги эгрилик радиуслари - камида 3000 м;
бўйлама кесимдаги эгрилик радиуслари:
қабарикда - камида 70000 м;
ботиқда - камида 8000 м;
бўйлама кесимдаги эгрилик узунлиги:
қабарикда - камида 300 м;
ботиқда - камида 100 м.
Бўйлама кесим лойиҳа чизиғи синган жойида нишабликларнинг алгебраик фарқи I ва II тоифали йўлларда 5 ‰ ва ундан ортиқ, III тоифали йўлларда 10 ‰ ва ундан ортиқ, IV, V тоифали йўлларда 20 ‰ ва ундан ортиқ бўлса бўйлама эгрилик ҳисобланиши ва лойҳаланиши лозим.
Маҳаллий шароитлар сабабли йўл атрофидаги жойлардан йўлга одамлар ва ҳайвонлар чиқиб қолиши мумкин бўлса, йўл катнов қисми четидан I-III тоифали йўлларда 25 м, IV, V тоифали йўлда 15 м ли масофада ён кўринишни таъминлаб бериш лозим.
4.24. Агар жой шароитлари бўйича 4.23-банд талабларини бажаришга имконият бўлмаса, ёки уларни бажариш катта қурилиш харажатларига ва иш ҳажмининг ошишига олиб келса, лойиҳалаш вақтида 1.8-бандда кўрсатилганларни ҳисобга олган ҳолда, техник-иқтисодий таққослаш асосида меъёрларни камайтиришга рухсат этилади. Бунда чегаравий рухсат этилган меъёрларни 4-жадвалда кўрсатилган йўл тоифаси бўйича 14-жадвалдаги ҳисобий ҳаракат тезлигидан келиб чиқиб қабул қилиш лозим.
Изоҳлар: 1. Агар тоғли шароитда II-IV тоифали йўллар йўналишини кескин ўзгартириш зарурияти туғилса, серпантин қурилишига рухсат этилади.
2. Тоғли жойнинг айрим мураккаб шароитларида (абсолют белгиси денгиз сатҳидан 3000 м дан баланд бўлган жойлар бунга кирмайди) узунлиги 500 м гача бўлган қисмлар учун тегишли асослаш натижасида, 1.8- бандни ҳисобга олган ҳолда, 14-жадвалдаги меъёрий энг катта бўйлама нишабликларни кўпи билан 20 ‰ гача оширишга рухсат этилади.
3. I тоифали йўлларнинг қатнов қисми тоғли ва паст-баланд жойларда кўтарилиш ва тушиш йўналишлари учун алоҳида лойиҳаланаётганида тушиш йўналиши учун бўйлама нишабликларни кўтарилиш нишаблигига нисбатан оширишга рухсат этилади, лекин бу ошириш 20 ‰ дан ошмаслиги керак.
4. Тоғли жойларда йўлнинг тоннелларга келиш қисми лойиҳанаётганда тоннел пештоғидан 250 м масофада йўлнинг бўйлама ке­сим нишаблиги энг кўпи билан 45 ‰ дан ош­маслиги керак.
4.25. Режадаги эгрилик радиуси 2000 м ва ундан кам, келиш йўлларининг барча тоифалари учун эса 400 м ва ундан кам бўлса ўтиш эгриликлари кўзда тутилиши лозим. Бунда “Манзаравий лойиҳалаш” бўлими кўрсатмаларини ҳисобга олиш зарур. Ўтиш эгрилигининг энг кичик узунлигини 15-жадвалдан қабул қилиш лозим.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish