Автомобиль йўлларининг темир йўллари ва бошқа алоқа йўллари билан кесишмалари
5.15. Автомобиль йўлларининг темир йўллар билан кесишмалари бекатлар ва ҳаракат маневри чегарасидан ташқарида, кўпинча кесишаётган йўлларнинг тўғри қисмларида лойиҳаланиши керак. Бир сатҳда кесишувчи йўллар орасидаги ўткир бурчак 60° дан кам бўлмаслиги керак.
5.16. I-III тоифали автомобиль йўлларининг темир йўллар билан кесишмалари турли сатҳларда лойиҳаланиши лозим.
IV-V тоифали автомобиль йўлларининг темир йўллар билан турли сатҳда кесишмалари ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи қуйидаги шароитларда лойиҳаланади:
уч ва ундан ортиқ асосий темир йўллар билан кесишганда, ёки кесишма тезюрар (120 км/соат дан юқори) поездлар ҳаракатланадиган темир йўл қисмларида жойлашса, ёки ҳаракат жадаллиги суткасига 100 поезддан ортиқ бўлганда;
кесишмадаги темир йўл ўймада жойлашган бўлса, шунингдек 5.17-бандга асосан кўриниш меъёри таъминланмаган бўлса;
автомобиль йўлларида троллейбуслар ҳаракати бўлса ёки унда биргаликдаги трамвай йўллари қурилганда.
5.17. Автомобиль йўлларининг темир йўллар билан бир сатҳдаги қўриқланмайдиган кесишмаларида кўриниш таъминланган бўлиши керак, бунда кесиб ўтиш жойида тўхташ учун кўриш масофасидан кам бўлмаган масофада турган автомобиль ҳайдовчиси (14-жадвалга асосан) ўтиш жойига яқинлашиб келаётган поездни камида 400 м, яқинлашаётган поезд ҳайдовчиси эса ўтиш жойи ўртасини камида 1000 м дан кўра олсин.
5.18. Темир йўллар билан бир сатҳда кесишаётган автомобиль йўллари қатнов қисми кенглигини кесишмаларга киришдаги йўл қатнов қисми кенглигига тенг қийматда, V тоифали автомобиль йўлларида эса ўтиш жойидан икки томонга 200 м да камида 6 м га тенг қабул қилинади.
Автомобиль йўли бўйлама кесимда энг четки рельсдан камида 2,0 м масофада горизонтал майдончага, катта радиусли эгриликка, кесишма темир йўл бурилиш жойларида жойлашганда бир рельсни бошқасига нисбатдан кўтарилишидан ҳосил бўлган нишабликка эга бўлиши керак.
Автомобиль йўлларининг кесишмага келиш қисмлари 50 м масофада 30 ‰ дан ошмайдиган бўйлама нишабликда лойиҳаланади.
Кесишмалар қатнов қисми чеккасидан тўсувчи ва шлагбаум устунлари 0,75 м дан кам бўлмаган, ўлчам дарвозалари устунини эса 1,75 м дан кам бўлмаган масофаларда жойлаштириш лозим.
Темир йўллар бўйлаб 100 м дан кам бўлган масофада жойлашган II-III тоифали автомобиль йўлларининг темир йўллар билан кесишмаларида ҳаракат жадаллиги 26-жадвалда келтирилган қийматдан ошган тақдирда қўшимча тасма қуриш лозим бўлади.
26-жадвал
Темир йўлларидаги ҳаракат жадаллиги, поездлар/соат
|
Темир йўл излари сони
|
1
|
2
|
3
|
4
|
Ҳаракат жадаллиги, келт.дона/соат
|
5
10
15
20
|
720
-
-
-
|
540
420
300
-
|
420 390 210 160
|
360
270
180
140
|
Йўлларнинг темир йўллар билан кесишмаларида қўшимча тасма узунлиги ҳаракат жадаллигига қараб 2-жадвал бўйича олинади.
Қўшимча тасманинг кенглиги 3,5 м қабул қилинади.
27-жадвал
Ҳаракат жадаллиги, келт.дона/соат
|
800
|
700
|
550
|
400
|
300
|
200
|
150
|
Қўшимча тасма узунлиги темир йўл ўтиш жойидан олдин (суратда) ва кейин (маҳражда)
|
180
300
|
150
280
|
120
220
|
90
170
|
80
150
|
50
90
|
30
50
|
5.19. Темир йўллар устидан йўлўтказгичлар лойиҳаланганда темир йўлларга қурилмаларнинг яқинлашиш ўлчамларини таъминлаш билан бир қаторда:
поездлар ҳаракати хавфсизлиги шароитлари бўйича талаб қилинадиган сигналлар ва излар кўринишини таъминлаш;
темир йўлларининг йўл пойи мустаҳкамлигини ҳисобга олган ҳолда сувни четлатишни кўзда тутиш керак.
5.20. Автомобиль йўлларининг қувурли ўтказгичлар (сувўтказгич, газўтказгич, канализация, нефтўтказгич, иссиқлик қувурлари ўтказгич ва бошқалар), алоқа ва электр узатиш тармоқлари кабеллари билан кесишмаларини мазкур коммуникацияларни лойиҳалашга тегишли меъёрий ҳужжатлар талабларига асосан кўзда тутиш лозим.
Турли ер ости коммуникацияларининг автомобиль йўллари билан кесишмасини тўғри бурчак остида лойиҳалаш лозим, бундай коммуникацияларини (кесишма жойларидан бошка ерларда) йўл кўтармаси тагидан ўтказиш ман этилади.
5.21. Автомобиль йўллари ҳаводан ўтган телефон ва телеграф тармоклари билан кесишган жойларда симлардан йўл қатнов қисмигача бўлган тик масофа (йилнинг илиқ вақтида) камида 5,5 м бўлиши керак. Электр узатиш тармоқлари билан кесишганда, симларнинг йўл қатнов қисмидан баландлиги камида қуйидагича бўлиши лозим:
6,0 м - кучланиш 1 кВ гача бўлганда;
7,0 м - кучланиш 110 кВ гача бўлганда;
7,5 м - кучланиш 150 кВ гача бўлганда;
8,0 м - кучланиш 220 кВ гача бўлганда;
8,5 м - кучланиш 330 кВ гача бўлганда;
9,0 м - кучланиш 500 кВ гача бўлганда;
16,0 м - кучланиш 750 кВ гача бўлганда.
Изоҳ: Масофа ҳавонинг энг юқори ҳароратида, симларнинг электр токидан қизишини ҳисобга олмаган ҳолда ёки шамолсиз музламада аниқланади.
Автомобиль йўллари билан кесишаётганда ҳаводаги телефон ва телеграф, ҳамда юқори кучланишли электр узатиш тармоқларининг таянчлари асосидан йўл пойи қошигача бўлган масофа камида таянч баландлигига тенг бўлиши лозим.
Автомобиль йўллари бўйлаб параллел жойлашган юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари таянчларидан йўл пойи қошигача бўлган энг кичик масофани таянч баландлигига яна 5,0 м қўшиб қабул қилиш керак.
Тор шароитларда, аҳоли зич жойлашган ҳудудларда, дара ва ҳокозоларда ҳаводан ўтган электр узатиш, ҳамда телефон ва телеграф тармоқлари таянчларининг йўлларга яқин жойлашишига рухсат этилади, бунда юқори кучланишли электр узатиш тармоқларининг горизонтал бўйича масофаси қуйидагича бўлиши керак:
а) кесишмада таянчнинг хоҳлаган қисмидан йўл кўтармаси асосигача ёки ёнариқнинг ташқи қошигача:
I ва II тоифали йўллар учун кучланиш 220 кВ гача бўлса - 5 м ва 330-500 кВ бўлса - 10 м;
қолган тоифали йўллар учун кучланиш 20 кВ гача бўлса 1,5 м, 35-220 кВ - 2,5 м ва 330-500 кВ - 5,0 м;
б) йўл бўйлаб параллел ўтганда ва чекка симнинг ҳолати йўл пойи қошига нисбатан ўзгармаганда кучланиш 20 кВ гача бўлса - 2 м, 35-110 кВ - 4 м, 150 кВ - 5 м, 220 кВ - 6 м, 330 кВ - 8 м ва 500 кВ - 10 м.
Кучланиши 500 кВ ва юқори бўлган электр узатиш тармоқларининг автомобиль йўллари билан кесишмаларидаги тармоқларни қўриқлаш минтақаларида транспорт воситаларининг тўхташини таъқиқловчи йўл белгилари жойлаштирилиши зарур.
1,0 кВ дан юқори кучланишли электр тармокларини ҳимоя қилиш минтақаси қуйидагича белгиланади:
а) электр узатиш тармоқлари бўйлаб икки томондаги четки симлар билан чегараланган тик текисликлар орасидаги ер майдони ёки ҳаво бўшлиғи уларнинг ўзгармаган ҳолатидаги масофа, м:
10 м - кучланиш 20 кВ гача бўлганда;
15 м - кучланиш 35 кВ гача бўлганда;
20 м - кучланиш 110 кВ гача бўлганда;
25 м - кучланиш 150, 220 кВ гача бўлганда;
30 м - кучланиш 330, 500, ± 400 кВ гача бўлганда;
40 м - кучланиш 750, ± 750 кВ гача бўлганда;
55 м - кучланиш 1150 кВ гача бўлганда.
б) ер остидан ўтган кабелли электр узатиш тармоқлари бўйлаб чекка кабелларнинг икки томонидан 1 м масофада тик текислик билан чегараланган ер майдонлари кўринишида.
Қўриқлаш минтақаларида қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари мазкур тармоқлар ихтиёрида бўлган корхоналарнинг (ташкилотларнинг) ёзма розилигига асосан бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |