Изоҳ: Виражлар кўндаланг нишабликларнинг кичик қийматлари эгриликнинг катга радиусига мос келади ва аксинча.
I тоифали йўлларда виражларни турли йўналишдаги қатнов қисмлар учун алоҳида кўндаланг нишабликлар билан ва ажратувчи тасмаларнинг кўндаланг нишаблигини зарурий ўзгартиришлар киритган ҳолда лойиҳалаш зарур.
Виражда йўл ёқасининг кўндаланг нишаблиги йўлнинг қатнов қисми нишаблиги билан бир хил қабул қилиниши лозим. Икки нишаблиги кесимдаги йўл ёқасининг меъёрий нишаблигидан қатнов қисм нишаблигига ўтиш виражга ўтиш бошланишигача 10 м масофада амалга оширилади.
Қатнов қисми ташқи четининг қўшимча бўйлама нишаблиги виражга ўтиш қисмининг лойҳавий бўйлама нишаблигига нисбатан қуйидаги қийматлардан ошмаслиги керак:
I-II тоифали йўллар учун - 5 ‰;
III-V тоифали, текис жойда - 10 ‰;
III-V тоифали, тоғли жойда - 20 ‰.
4.22. Режадаги эгрилик радиуси 1000 м ва ундан кам бўлганда қатнов қисмининг ички томонини йўл ёқаси ҳисобидан кенгайтиришни, бунда йўл ёқасининг кенглиги I ва II тоифали йўллар учун камида 1,5 м ни ва қолган йўллар учун камида 1,0 м ни ташкил қилиши кераклигини кўзда тутиш зарур.
Эгриликлардаги икки тасмали йўлнинг қатнов қисмини тўла кенгайтириш қиймати 13-жадвал бўйича қабул қилиниши лозим.
Йўл ёқаси кенглиги қатнов қисмини кенгайтириш учун етарли бўлмаган ҳолларда йўл пойини тегишлича кенгайтириш кўзда тутилиши лозим. Қатнов қисмини кенгайтириш ўтиш эгрилиги бошидан унинг узунлигига пропорционал ҳолда бажарилиб, айланма эгрилик бошланишида тўлиқ кенгайтириш қийматига эришилиши керак.
Тўртта ва ундан ортик ҳаракат тасмаси бўлган йўллар қатнов қисмини тўлиқ кенгайтириш қиймати тасмалар сонига мувофиқ 13-жадвалдаги меъёрга нисбатан оширилиши керак, бир тасмалиги учун эса меъёрга нисбатан икки марта камайтирилади.
Тоғли жойларда, истисно, тариқасида режадаги эгриликда қатнов қисмини кенгайтириш қисман эгриликнинг ташқи томонида бажарилиши мумкин.
13-жадвал
Режадаги
эгрилик радиуслари,
м
|
Автомобиль ва автопоездларнинг олди бамперидан орқа ўқигача бўлган масофадаги, м, кенгайтириш қиймати, м
|
автомобиллар - 7 ва кичик,
автопоездлар -11 ва кичик
|
13
|
15
|
18
|
1000
850
650
575
425
325
225
140
95
80
70
60
50
40
30
|
-
-
0,4
0,5
0,5
0,6
0,8
0,9
1,1
1,2
1,3
1,4
1,5
1,8
2,2
|
-
0,4
0,5
0,6
0,7
0,8
1,0
1,4
1,8
2,0
2,2
2,8
3,0
3,5
-
|
-
0,4
0,5
0,6
0,7
0,9
1,0
1,5
2,0
2,3
2,5
3,0
3,5
-
-
|
0,4
0,5
0,7
0,8
0,9
1,1
1,5
2,2
3,0
3,5
-
-
-
-
-
|
Изоҳ: Агар транспорт оқимидаги қишлоқ хўжалиги машиналари ва трактор поездлари 5 % дан кўп ва эгрилик радиуслари 650-250 м бўлганда 2-устунда кўрсатилган қийматларни 0,1-0,7 м га ошириш лозим. Режадаги эгриликнинг радиуси 250 м ва ундан кичик бўлса, эгрилик ҳудудида йўл ёқасини бутун кенглиги бўйича мустаҳкамлаш керак.
Қатнов қисми 2-3 м дан кўпроқ кенгайтириладиган эгриликларни қабул қилиш мақсадга мувофиқлигини, бундай кенгайтиришлар талаб қилинмайдиган оширилган режадаги эгрилик радиуслари билан солиштириб лойиҳада асослаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |