Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Қўшимча қатламлар, мустаҳкамланган йўл чети тасмалари



Download 2,56 Mb.
bet26/33
Sana23.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#148673
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33
Bog'liq
ШНК-2.05.02-07 узб

Қўшимча қатламлар, мустаҳкамланган йўл чети тасмалари
ва ажратувчи тасмалар.


7.25. Тупроқлар мавсумий музлайдиган ҳудудларда жойлашган қаттиқ ва қаттиқ бўлмаган йўл тўшамали I - IV тоифали йўлларда, талабдаги мустаҳкамликни таъминлаш билан бир қаторда, йўл пойи ва тўшамасини музлашга етарли даражада чидамлилигини кафолатловчи, кўпчишга қарши тадбирлар кўзда тутилиши лозим.
7.26. Кўпчишга қарши тадбирлар қуйидаги ҳолларда талаб қилинмайди:
музлаш чуқурлиги 0,6 м дан кам бўлган туманларда;
ишчи қатлами 6.12 - 6.17–бандлар талабларига жавоб берувчи йўл пойида;
мустаҳкамлик шарти бўйича зарур бўлган йўл тўшамасининг қалинлиги музлаш чуқурлигидан 2/3 га катта бўлган ҳолларда.
7.27. Йўл қисмлари 7.26-банд шартларига жавоб бермаганида 6.28-бандга асосан кўпчишга қарши тадбирлар кўзда тутилиши лозим.
7.28. Турли вазифаларга мўлжалланган, иссиқликдан муҳофаза қилувчи қатламлар қалинлиги (йўл пойининг музлашини тўлиқ олдини олиш учун ёки музлаш чуқурлигини рухсат этилган чегараларида тўхтатиш учун) теплотехникавий ҳисоблар билан аниқланиши керак.
7.29. Лойли ва лессимон тупроқлардан, чангсимон қумлардан ташкил топган йўл пойлари қисмларида ишчи қатлам 3-схема намланишида, одатдаги донадор (ғовак) материалли асослар ва қўшимча қатламларда сувни четлатувчи қурилмалари бўлган сув шимувчи қатлам кўзда тутилиши лозим.
Йўл тўшамасининг асоси ёки қўшимча қатламлари боғловчилар билан ишлов берилган тупроқ ва тош материалларидан бажарилган йўл қисмларида сув шимувчи қатламлар қуриш зарурати уларни қуритишни ҳисоблаб белгиланади.
Сув шимувчи қатлам қалинлиги, уни қуриш учун ишлатиладиган материалларнинг зарурий сув ўтказувчанлик коэффициенти, гранулометрик таркиби ва бошқа талаблар, қатнов қисми асосида йиғиладиган сув миқдорига, уни четлатиш услубига, сувнинг ва бошқа омилларга асосланиб ҳисоблаш йўли билан белгиланади.
7.30. Тўхташ тасмаларидаги йўл тўшамаларини ҳисоблашда жадалликни камида 1/3 қисмини ёки лойиҳада асосланадиган тез йиғиладиган қолдиқ деформацияни истисно қилувчи бошқа юкланишни қабул қилиш лозим.
7.31. Йўл ёқасининг мустаҳкамланган тасмасида (0,5-0,75 м) ажратувчи тасма ва тўхташ тасмасида (2,5 м) аксарият йирик бўлакли (25-45 мм гача) чақиқ тош ишлатилган ранги билан ажралиб турувчи цементбетон ёки асфальтбетондан, шунингдек боғловчилар билан ишлов берилган маҳаллий тош, шағаллар, куюнди ва бошқа минерал материаллардан қопламалар кўзда тутиш тавсия этилади.
Йўл ёқасининг қолган қисми юзасини, ҳаракат жадаллиги ва тавсифига йўл пойи тупроғи ва иқлим хусусиятларига қараб ўт экиб, чақиқ тош, шағал, куюнди ва бошқа арзонроқ йирик донали маҳаллий сочма материаллар ётқизиб мустаҳкамлаш лозим.
Йўл ёқаси ва пойи ён бағирларини бўйлама нишаблиги 30 ‰ дан ортиқ, кўтарма баландлиги 4,0 м дан юқори бўлган қисмларида, бўйлама кесимнинг ботиқ эгриликларида ювилишдан сақлаш учун қатнов қисмидан оқиб тушадиган сувларни йиғиш ва четга чиқариш учун бўйлама нов ва бошқа иншоотлар қуриш кўзда тутилиши лозим.
7.32. Ажратувчи тасмаларни йўлнинг қатнов қисмлари билан, ажратувчи тасмада мустаҳкамланган тасма қуриш йўли билан туташтириш лозим. Ажратувчи тасманинг, қолган қисмини ўт экиш ва маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб, қатнов қисм четидан 1,75 м дан кам бўлмаган масофада буталар экиш (яхлит ёки ҳаракат бўйлаб кўндаланг тасма кўринишида) билан мустаҳкамланиши зарур.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish