1.3.3. Ҳаво транспорти
Ҳаво трассасига хизмат кўрсатувчи асосий қурилмалар қуйидагилардир: аэродром, гидроаэродром, аэропорт, гидроаэропорт ва аэровокзал.
Аэродром: самолётларни ҳавфсиз учиши ва қуниши учун мўлжалланган майдон.
Аэропорт: ҳаво трассасини нормал эксплуатация қилиш, самолётларга техник хизмат кўрсатиш, йўловчи, юк, операцияларини бажарувчи ва йўловчиларга хизмат кўрсатувчи барча турдаги иншоотлар, қуриилма ва махсус жиҳозларга эга бўлган аэродром.
Гидроаэродром ва гидроаэропорт. Юқорида кўрсатиб ўтилган вазифаларни бажарувчи, сув ҳавфзаси сиртида ҳосил қилинган акватория.
Аэровокзал. Ҳаво транспорти йўловчиларига хизмат кўрсатувчи иншоотлар мажмуаси. Аэровокзаллар аэропортнинг ўзида, ёки аэропорт билан тезюрар йўллар орқали қулай боғланган улкан шаҳарларнинг марказий туманларида жойлашиши мумкин.
Аэропортларнинг классификацияси бир суткада учадиган самолётлар сонига қараб белгиланади:
Олий тоифали- 1 суткада 100 дан ортиқ самолёт учади;
тоифали - 51-100 та;
тоифали - 21 -50 та;
тоифали - 11 -20 та;
тоифали - 10 тагача.
Аҳоли тураржойларидан аэродром чегарасигача бўлган масофа аэропортларнинг тоифасига қараб белгиланади:
олий ва 1- тоифали - 30 км;
2- тоифали учун - 20 км;
3- тоифали учун - 10 км;
4- тоифали учун - 5км.
Аэропортларнинг тоифасига ва самолётларнинг турига қараб учиш-қуниш полосалари 1000-4000 м, айрим ҳолатларда 5000м гача ўзгаради. Полоса кенглиги 45 м дан 80 м (1.6-расм).
1.6-расм. Тошкент аэропорти
Аэропорт, релъефи текис, майдон марказидан четларигача 5 дан 20‰ нишабликка эга бўлган 200-800 га майдонни эгаллайди. Аэродромда бутун майдон бўйлаб 10‰ дан ортиқ бўлган бир томонлама қияликка рухсат берилмайди. Ҳудуд ботқоқлик, сув босадиган, ёғин сувлари йиғиладиган жойлардан узоқлаштирилади.
1.4. Кўча ва йўлларнинг вазифалари ва асосий элементлари.
Кўча – бу аҳоли тураржойининг бир қисми бўлиб, шаҳардаги барча ҳаракатни указишга, оқава сувларни оқизишни ташкил этиш, ер ости тармоқларни утказиш, кўкаламзорлаштириш ва ер усти қурилмаларини ўрнатишга мўлжалланади.
Бундан ташқари, кўчалар – бу шаҳардаги бино ва иншоотлар ансамблига эстетик, экологик руҳ бағишловчи очиқ фазовий муҳитдир. Кўчаларнинг чегаралари эни бўйича бош режада белгиланувчи «Қизил чизиқ» лар билан белгиланади.
Қизил чизиқлар қарама-қарши жойлашган микрорайонларни, саноат районларини, боғларни, хиёбонларни, спорт мажмуаларини, тураржойлар ва бошқа иншоотларни кўча худудидан ажратиб туради (1.7-расм).
Қизил чизиқ чегарасидан кўча тарафга ўтувчи бино ва иншоотлар ёки уларнинг бирор қисмини қуриш қатъиян таъқиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |