Ш. З. Умарованинг таҳрири остида


Хужжатларнинг муҳимлиги қийматини экспертиза қилиш



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet277/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

Хужжатларнинг муҳимлиги қийматини экспертиза қилиш 
Хужжатларнинг муҳимлиги қийматини экспертиза қилишни ташкил этиш ва 
ўтказиш, шунингдек, тобе ташкилотларнинг эксперт хизмати фаолиятини 
назорат қилиш учун ташкилотларда доимий фаолият кўрсатувчи марказий 
эксперт комиссиялари (МЭК) ташкил этилади. 
Вазирликлар,идораларга қарашли ташкилотлар ва таркибий бўлинмаларда 
ҳамда жамоат ташкилотларининг марказий органларида доимий фаолият 


674 
кўрсатувчи эксперт комиссиялари (ЭК) ташкил этилади. Эксперт 
комиссиялари ҳақидаги низомлар амалдаги намунавий низомлар асосида 
ишлаб чиқилади, архив муассасалари билан келишинади ва ташкилот 
раҳбари томонидан тасдиқланади. 
Муҳимлик қиймати экспертизаси натижалари бўйича доимий ва узоқ вақт 
сақланадиган хужжатлар рўйхати тузилади. 
Хужжатлар ва хужжатлар йиғмажилдларини йўқ қилишга танлаб олиш 
далолатнома билан расмийлаштирилади; хужжатлар ва хужжатлар 
йиғмажилдларини йўқ қилишга ажратиш тўғрисидаги далолатномалар 
эксперт комиссияси мажлисларида хужжатлар йиғмажилдлари рўйхатлари 
билан бир вақтнинг ўзида кўриб чиқилади. 
Хужжатларни 
давлат 
сақловига 
топширувчи 
ташкилотлар 
учун 
далолатномалар, доимий сақланадиган хужжатлар йиғмажилдлари рўйхати 
архив муассасаларининг ЭТК томонидан тасдиқлангандан сўнг, ташкилот 
раҳбари томонидан тасдиқлаади. Далолатномалар тасдиқлангандан кейин, 
йўқ қилишга ажратилган хужжатлар ва хужжатлар йиғмажилдлари 
хужатлаштиришни таъминлаш хизмати ёки ташкилотнинг идоравий архиви 
томонидан иккиламчи хом ашё тайёрловчи идорага топширилади. 
Хужжатлар йиғмажилдларини расмийлаштириш 
Доимий ва узоқ вақт сақланадиган ва шахсий таркиб бўйича хужжатлар 
йиғмажилдлари тўлиқ расмийлаштирилади, унда қуйидагилар назарда 
тутилади: хужжатлар йиғмажилдларини тикиш ва муқовалаш, хужжатлар 
йиғмажилдидаги варақларни тартиб рақамлари билан белгилаш, хужжатлар 
йиғмажилдини тасдиқловчи варақни тузиш, зарур ҳолларда хужжатларнинг 
ички рўйхатини тузиш, хужжатлар йиғмажилди муқовалари реквизитларини 
расмийлаштириш. 
Хужжатлар йиғмажилдлари варақлари қора графит қалам билан ёки 
рақамлагич билан варақнинг юқоридаги ўнг бурчагига,хужжат матнига тегиб 
кетмасдан, “бет” (б) сўзисиз ва тиниш белгиларисиз тартиби билан 
белгиланади. 


675 
Доимий ва узоқ вақт сақланадиган хужжатлар йиғмажилди муқоваси 
белгиланган шакл бўйича расмийлаштирилади. 
Доимий ва узоқ сақланадиган хужжатлар йиғмажилдлари муқоваларидаги 
ёзувларга йил тугагач, аниқликлар киритилади: хужжатлар йиғмажилдлари 
муқовасидаги сарлавҳаларнинг тикилган хужжатлар мазмунига мувофиқлиги 
текширилади, зарур ҳолларда хужжатлар йиғмажилди сарлавҳаларига 
қўшимча маълумотлар киритилади. 
Муқовадаги сана хужжатлар йиғмажилдининг юритила бошланган ва 
тугалланган йилига мувофиқ келиши керак, хужжатлар йиғмажилди юритила 
бошланганидан олдинги йилларга оид хужжатлар йиғмажилдида сана остига 
“ йилларга доир хужжатлар мавжуд” деб ёзиб қўйилади. 
Бир неча жилдлар (қисмлар)дан иборат бўлган хужжатлар йиғмажилдлари 
муқоваларига ҳар қайси жилд (қисм) хужжатларининг охирги санаси қўйиб 
чиқилади. 
Аниқ календарь санаси белгиланганда йил, кун, ой кўрсатилади. Кун ва йил 
араб рақамларида белгиланади, ой номи сўз билан ёзилади. 
Ташкилот (унинг таркибий бўлинмаси) номи хужжатлар қамраб оладиган 
давр давомида ўзгарганда ёки хужжатлар йиғмажилди бошқа ташкилот 
(таркибий бўлинма)га берилганда муқовага ушбу ташкилот (таркибий 
бўлинма)нинг янги номи ёзиб қўйилади. 
Доимий ва узоқ вақт сақланадиган хужжатлар йиғмажилдлари 
муқоваларидаги ёзувлар аниқ. Ўчмайдиган қора сиёҳ ёки туш билан ёзилиши 
лозим. 
Хужжатлар йиғмажилди охирида алоҳида вараққа тасдиқловчи ёзув 
жойланади, унда хужжатлар йиғмажилдининг рақамланган варақлари сони 
рақам ва сўз билан кўрсатилади. Тасдиқловчи ёзув уни тузган ходим 
томонидан лавозими ва тузган санасини кўрсатган ҳолда имзоланади. 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish