21-МАъРУЗА. ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТИ ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИНИНГ ГЛОБАЛ ИҚТИСОДИЁТГА ҚЎШИЛИШ СИЁСАТИ
21.1.Ташқи савдо ва глобал иқтисодиётга қўшилиш сиёсати
Собиқ иттифоқ тарқалишидан бошлаб Марказий Осиёдаги беш давлат - қозоғистон, қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар учун минтақа ва жаҳон миқёсидаги интегратсияга очиқ бўлишга интилди.
қўшимча киритилган маълумотлардан фойдаланиш 1991 йилдан бошлаб бутун давр давомида савдонинг ҳар икки томонини - МДҲ мамлакатлари ва жаҳоннинг бошқа мамлакатлари билан савдони таққослаш имконини беради (6-жадвал). Бунда мустақил тараққиёт ва тизимни қайта қуриш бошланишида савдо фаоллиги даражаси камайиши сабабларини ўрганиш жоиз.
Иттифоқ даврида ҳам, у тарқалгандан кейин ҳам ташқи савдо Марказий Осиё мамлакатларида муҳим аҳамиятга эга бўлган. Уларда экспорт ва импортнинг ялпи миллий маҳсулотга нисбатан кўрсаткичи ўртача МДҲ дагига қараганда анча юқорироқ бўлган.
Ташқи савдо айланмаси нуқтаи назардан мустақил давлатларда ҳар хил учта босқични ажратиб кўрсатиш мумкин.
Биринчи босқич (1991 йилдан 1994 йилгача) собиқ иттифоқнинг парчаланиш ҳамда ўзаро савдо ҳажми ва улушининг кескин камайиб кетиши бартараф этилиши билан боғлиқ.
Иккинчи босқич (1995 йилдан 1998ил 18 августгача) анъанавий савдо шериклари билан оқилона муносабатни сақлаб туриш ва дунёнинг қолган қисми билан алоқаларни кучайтиришни давом эттиришга турлича уринишлардан иборат.
Учинчи босқич (1998ил 18 августдан 2001 йилгача) жаҳон иқтисодиёти ва Шарқий Осиё молиявий инқирозларининг салбий таъсири билан боғлиқ. Уларнинг таъсири Россия пул бирлигининг девалватсия қилиниши туфайли анча кучайди ва анъанавий бозорларда Марказий Осиёда ишлаб чиқарилган товарларнинг рақобатбардошлик даражасига ҳам таъсир этди. Ҳар уч даврда ҳам Марказий Осиё давлатлари ўз ташқи савдоларининг жуғрофияси ва товар таркибига оид қийинчиликларга дуч келди, бу эса, умумий ташқи савдога салбий таъсир килди.
Жаҳондаги ва минтақавий сўнгги инқирозлар Марказий Осиёдаги барча давлатларнинг импортига ҳам салбий таъсир қилиб, ташқи савдонинг умумий ҳажмини 1998илги нархларда ўн йилликдан энг паст даражага келтириб қўйди. Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар билан рўйхатга олинган савдонинг кескин камайиши бундай таназзулнинг бош омили бўлди, бу савдо ҳажми саккиз йил олдингидан деярли саккиз баровар кам бўлди.
Ўша йилларда бу мамлакатларнинг жаҳондаги, МДҲ дан ташқари, мамлакатлар билан ташқи савдоси нисбий улуши ошди. Кучли таназзул натижасида 1991-1995 йилларда Марказий Осиё давлатларининг умумий савдо ҳажмида анъанавий савдонинг улуши олис хорижий мамлакатлар билан бўлган савдо улушига тенглашди. Шундан кейинги йилларда собиқ иттифоқ давлатлари билан савдо улуши жаҳоннинг бошқа қисми билан савдо улушидан ҳам камайиб кетди ва уларнинг ўртасидаги тафовут кўпайди. Ташқи савдонинг ушбу икки сементи ўртасидаги нисбат ўзгариб, 1991 йилдаги 7:1 нисбатдан 1997 йилда 1:1,3 нисбатга тушди, яъни жаҳоннинг бошқа қисми билан савдо ҳажми ошди, анъанавий савдо улуши мутлақ ва нисбий кўрсаткичларда кескин пасайди.
Бу асосан Россия билан савдо айланмаси камайишига боғлиқ эди. 1997-1998 йилларда, айниқса, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг Россия билан савдо айланмаси 1991 йилдагидан анча кам бўлди. Бу кўрсаткич қозоғистон ва қирғизистон учун ҳамон этарлича муҳим эди, лёкин 1998илги инқироздан кейин бу мамлакатларда ҳам жиддий камайиш тамойили кўзга ташланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |