Sh. Rashidov nomidagi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti tarmoqlar iqtisodiyoti kafedrasi


Давлатларининг ўзаро савдоси ва минтақавий ҳамкорлик



Download 2,72 Mb.
bet78/119
Sana09.03.2023
Hajmi2,72 Mb.
#917315
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   119
Bog'liq
УМК Миллий doc

21.2. Давлатларининг ўзаро савдоси ва минтақавий ҳамкорлик
Марказий Осиё давлатларининг ўзаро савдоси, айниқса, биринчи босқичда, улар мустақилликка эришгандан сўнг, иқтисодий жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлди. МДҲ да савдонинг умумий ҳажми мутлақ ва нисбий кўрсаткичларда кескин камайишига қарамай, 1992-1995 йилларда уларнинг кўпчилигида йиллик ўртача ўзаро савдо ҳажми 1991 йилги даражадан юқори эди. Бу ҳол минтақада савдо тақсимотига ўзгариш киритиш имконини бериб, қирғизистон ва Тожикистоннинг савдо соҳасидаги шериклари сифатида Ўзбекистон ва қозоғистоннинг мавқеини ошириб, қандайдир барқарорлаштирувчи омил бўлди. 1998 йилда қирғизистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлади. қозоғистон билан Ўзбекистонга қирғизистондан қайта экспорт (ре-експорт) килинаётган истеъмол товарларидан саноат тармоқларини ҳимоя қилиш учун мажбурий равишда божхона - тариф чораларидан фойдаланишга тўғри келди. қозоғистон, қирғизистон ва Тожикистон бир вақтнинг ўзида Россия ва Белорусия Божхона Иттифоқига аъзо бўлиши, 2000 йил октябрида эвроосиё Иқтисодий Ҳамжамиятининг шаклланиши Ўрта Осиёда минтакавий ҳамкорликда муайян қийинчиликлар келтирди.
Лекин, Марказий Осиё давлатлари янада мустаҳкам минтақавий ўзаро боғлиқликнинг объектив зарурлигини тан олган ҳолда савдо соҳасида ҳам, ресурсларни (сув, энергия ва бошқалар) бошқариш ва инфратузилмалар соҳасида ҳам минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қатъий эҳтиёж зарурлиги Ўзбекистон, қозоғистон, қирғизистон ва Тожикистон давлат бошлиқларининг 2001 йил 28 декабрдаги учрашувида яна бир бор тўла масуълият билан таъкидлаб ўтилди.
Ушбу учрашувда Марказий Осиё Иқтисодий Ҳамжамиятини «Марказий Осиё Ҳамкорлиги» ташкилоти деб қайта тузишга келишиб олинди.
1994 йилдан бошлаб Марказий Осиёдаги барча давлатларининг МДҲ дан ташқари давлатлар билан савдо умумий савдо ҳажмида экспорт кўрсаткичлари бўйича ҳам, импорт кўрсаткичлари бўйича ҳам жаҳоннинг қолган қисми улуши, айниқса, Ўзбекистонда (1998 йилда 73,4% ва 72,2%) тез ўсди. Савдонинг жуғрофий тақсимоти анча ўзгариб, собиқ ўзаро иқтисодий ёрдам кенгашидан эвропа Иттифоқи, Шарқий Осиё, Шимолий Америка ва Яқин Шарқ томон силжиди. 2000 йилда Марказий Осиё давлатларининг МДҲдан ташқарида жойлашган асосий шериклари биринчидан эвропа мамлакатлари (Германия, Буюк Британия, Швейсария, Нидерландия), сўнгра Шарқий Америка (АқШ) ва Яқин Шарқ (Туркия, эрон) мамлакатлари бўлди. Ташқи савдонинг умумий ҳажмида бу мамлакатлардаги шериклар иштирокининг улуши анча ошди.

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish