Ёқилғи саноати. Республикада ёқилғи энергетика саноати эр қаърида топилган ва қазиб олинаётган кўмир, нефт, табиий газ конлари негизида шаклланди ва ривожланиб бормоқда. Республикада 160 га яқин нефт-газ кони очилган, уларнинг 115 таси Бухоро-Хива геологик провинсиясида, 27 таси Фарғона водийси, 10 таси Сурхондарё, 7 таси Устюртда жойлашган. Конларнинг газ, газ-конденсатли тўлари мавжуд. Ҳозир 71 нефт, газ ва газ-конднсат конлари, 2 кўмир конидан фойдаланилмоқда. 50 дан ортиқ нефт, газ ва газ-конденсат кони эса келажакда ишга тушириш учун тайёрлаб қўйилган.
Ёқилғи саноати республика ёқилғи - энергетика мажмуининг асосий тармоғини ташкил этади ва барча ёқилғини қазиб олиш, табиий газни тозалаш ва этқазиб бериш, нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналаридан иборат. Улар халқ хўжалигининг барча бўғинларида хизмат кўрсатади. Йирик корхоналари Тошкент, Фарғона, Бухоро, қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида жойлашган. Республика саноат маҳсулотининг умумий ҳажмида ёқилғи-енергетика мажмуи маҳсулотлари 26,8% ни ташкил этмоқда (1980 йилда 8,8%). Республика саноатида банд бўлган ишчи-хизматчилар (саноат ишлаб чиқариши ходимлари)нинг 6% ёқилғи саноати тармоқлари ҳиссасига тўғри келади (80 минг нафар ортиқ). Республикада 1992 йилда ёқилғи саноатида қазиб олинган ёқилғи (шартли ёқилғи – 7000 килокалория ҳисобида) умумий ҳажмида нефтнинг ҳиссаси 8,3 % ни, газнинг ҳиссаси 87,3% ни, кўмир ҳиссаси 4,4% ни ташкил этган. Кўкдумалоқ нефт-газ конденсат конининг очилиши ва ишга туширилиши билан нефт саноатининг ёқилғи саноати мажмуидаги мавқеи ортиб бормоқда.
Нефт саноати. Ўзбекистонда дастлабки нефт кони 1904 йилда очилган (Фарғона водийсидаги Чимён нефт конида 278 м чуқурликда суткасига 130 тонна нефт олинган). Ўша йили Ванновск (ҳозирги Олтиариқ) темир йўл стансиясида нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилди. Кейинроқ Фарғона ботиғида Ёрқўтон, Селрохс конлари ҳам очилди, Чимён-Ванновск нефт қувури қурилди, нефтни қайта ишлаш заводи кенгайтирилди. Шу даврда рус ва чет эл капитали нефт қазиб олиш, уни қайта ишлаш, нефт маҳсулотларини сотишни тўла ўз назоратига олди. «Санто»-Ўрта Осиё нефт савдоси ташкил этилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда нефтни қайта ишлаш саноати соҳасида Олтиариқ, Фарғона, Бухоро нефни қайта ишлаш заводлари ишлаб турибди. Фарғона заводи супков мойлари ва ёнилғи ишлаб чиқаришга ихтисослашган, ишлаб чиқариш бўйича 30 дан ортиқ технологик қурилмага эга. Кўкдумалоқ нефт-газ кони очилганидан кейин Франсиянинг ТЕКНЕП фирмаси билан ҳамкорликда 1993 йилдан Бухоро вилоятининг қоровулбозор туманида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши бошланди ва бир йилда 2,5 млн. т газ конденсатини қайта ишлаш қувватига эга бўлган 1-навбати 1997 йил августида ишга туширилди. Нефтни қайта ишлаш заводларида юқори оқтанли бензин (шу жумладан, Б-92 авиабензини), дизел ёнилғиси, кокс, парафин, мотор мойларига қўшилмалар, энгил автомашиналар учун матор сурков мойлари (компрессор, турбина, урчуқ мойлари), керосин, битум, суюлтирилган нефт газлари (бутан техник пропанва), мазут каби 50 турдан ортиқ нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқди. Янги маҳсулот турлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш дастурига мувофиқ янги технологиялар ўзлаштирилмоқда. Ҳозирги даврда республикамиз нефт саноати корхоналари қувватлари бир йилда 11 млн.т нефтни ишлаш имкониятига эга (5-жадвал).
Кейинги йилларда кўрилган кескин тадбирлар натижасида нефт (газ ва конденсати бирга) қазиб олиш ҳажми юқори суръатларда ўсди. Республиканинг нефт мустаққилиги таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |