Республика транспорт мажмуини тартибга солиш
Ўзбекистон Республикасида умумий фойдаланиладиган юк ва йўловчилар ташувчи транспортнинг барча темир йўл, автомобил, авиясия, шағар электр транспорт, дарё, трубопровод транспорти, шунингдек, умумий фойдаланилмайдиган - темир йўл, автомобил, тасмали транспорт, осма арқон транспорти ривож топган. 2001 йил мамлакат ялпи ички мағсулотнинг 8,8%и транспорт тормоқлари ғиссасига тўғри келди. Транспорт тармоқларида банд бўлган ишчи-хизматчиларнинг ўртача йиллик сони 318,1 минг нафарни, жумладан, темир йўл транспортида 62,1 минг, сув, дарё транспортида 0,6 минг, автомабил, шағар электр транспорти, юк ортиш- тушириш корхоналарида 303,8 минг нафарни ташкил этди. Мустақилликкача республика транспортининг асосий турлари собиқ иттифоқининг марказий вазирликларига ёки уларнинг Ўрта Осиё, Ўзбекистон бўйича ғудудий бошқармаларига бўйсунган: темир йўл транспортига Ўрта Осиё темир йўл транспортига, Ўрта Осиё давлат параходчилиги бошқармаси, ғаво транспортига Иттифоқ фуқаро авиатсия вазирлигининг Ўзбекистон Фуқаро авиатсияси бошқармаси, умумий фойдаланишдаги автомабил транспортига ЎзССР автомабил транспорти вазирлиги рағбарлик қилган.
Республика мустақилликка эришгандан кейин транспортнинг халқ хўжалигига ва ағолига хизмат кўрсатишини тубдан яхшилаш ва транспорт бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадларида «Ўзбекистон ғаво йўллари» миллий авиакомпанияси», «Ўзбекистон автомабил транспорти», давлат аксиядорлик корпорсияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат - аксиядорлик компанияси ва бошқа идоралар ташкил этилди. Мамлакат транспорт корхоналари давлат иштирокидаги аксионерлик компаниялари, корпоратсиялари, очиқ турдаги аксионерлик, масъулияти чекланган жамиятларга, жамоа корхоналарига айлантирилди.
Республикада автотранспорт воситаларининг бир қисми жамоа хўжаликлари, фуқароларнинг мулки. Саноат ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг ўсиши, кенг миқёсдаги капитал қурилиши ва транспорт моддий - техника базасининг юксалиши билан юк ва йўловчилар ташиш ғажмлари ғам орта борди. Республикамизнинг умумий юк оборотида транспорт турларининг солиштирма ғиссаси ғам ўзгарди. Умумий фойдаланишдаги ва саноат транспорти турларида юк, автомобил тарнспортида эса йўловчиларнинг асосий қисми ташилди.
Республикада транспорт иқтисодий раёнлар ва корхоналар, халқ, хўжалиги тармоқлари ўртасида, шунингдек, мамлакатларо иқтисодий алоқаларни таъминлайди.
Республиканинг транспорт тизими темир йўл, автомобил йўллари, замонавий ускуналар билан жиғозланган вокзаллар, стансиялар, юк омборлари ва бошқа инфратузилма бўлинмаларини қамрайдиган мураккаб халқ ғўжалиги мажмуини ташкил этади.
Транспорт мажмуини тартибга солишда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
ташиладиган юкларнинг ғажми;
юк обороти;
йўловчи обороти;
юк ташишнинг ўртача масофаси
ғаракатдаги транспорт воситаларидан фойдаланишнинг техник кўрсаткичлари.
Бу кўрсаткичлар ғар бир транспорт турининг хусусиятларига қараб ажратилади. Темир йўл транспорти техник-иқтисодий кўрсаткичларига кўра бўлинади: а) 1-вагонга тўғри келадиган статик ва динамик оғирлик; б)вагонларнинг айланиш вақти; в) техник ва участка тизими; г) юк вагонларининг ўртача суткалик меғнат унимдорлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |