22.3. Пуллик хизматлар соҳасини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш йўналишлари
Пуллик хизматлар соҳасини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш мамлакатимизда ўтказилаётган ислоҳотларнинг ва эчилаётган стратегик вазифаларнинг ажралмас қисмидир. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш жараёнида пуллик хизматларни ривожлантиришга таъсир этувчи омилларни эътиборга олиш зарур. Бу омиллар республикамизнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқади. Бу масалаларни пуллик хизматларнинг айрим соҳалари бўйича кўриб чиқамиз.
Туризмни ривожлантиришдан республикамиз қуйидаги манфаатларни кўради:
Янги иш жойлари ва корхоналар очилади (1996 йилда туризм соҳасида 30 минг киши ишлаган). Айрим ҳисобларга кўра, туризм республикада иқтисодий фаол аҳолининг 5%ини иш билан таъминлаши мумкин.
Кўпгина даромад ва тушумларга эга бўлади. 1998 йилда республика туризм соҳаси 271,2 минг хорижий туристларга хизмат кўрсатиб, 325,4 млн. сўм тушумга эга бўлди.
Маҳаллий товарлар учун янги бозорлар пайдо бўлади.
Маҳаллий инфратузилма, комунал объектлар ва хизматлар модернизатсия қилинади.
Янги касблар ва технологиялар ўрганилади.
Жамият атроф муҳит ва маданий мерос муаммоларини ва уларни ҳимоя қилиш заруриятини чуқурроқ ҳис этади.
Ердан фойдаланишга янгича ёндашув шаклланади.
Ушбу манфаатлар эътиборга олиниб, туризм соҳаси ислоҳ қилинади. Бу ислоҳотлар 4 босқичдан ўтади.
1-босқич - 1992 йил. Республика Президенти фармонига кўра, «Ўзбектуризм» миллий комплекси тузилади.
2-босқич - 1993-1995 йиллар. Туризм соҳаси инфратузилмаси ривожлантирилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 3 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида халқаро туризмнинг замонавий инфратузилмасини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бунда муҳим рол ўйнайди. Янги туристик маршрутлар очилди.
3-босқич. 1995-1997 йилларда бу хизмат соҳасида фаол хусусийлаштириш жараёнлари борди. 1996 йилда «Ўзбектуризм»нинг 90% туристик объектлари нодавлат секторига берилди.
1998 йилдан Ўзбек туризми иқтисодий ислоҳотларнинг тўртинчи босқичига кирди. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 августдаги қарорига кўра, «Ўзбектуризм» тугатилиб Ўзбекистон хусусий туристик фирмалари асотсиатсияси тузилди. 1999 йилда Република Президентининг «Республикада туризмни 2005 йилга қадар ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Бу дастурга кўра, иқтисодиёт тармоғи сифатида миллий туризм олдида тўрган асосий вазифа Ўзбекистон туристик комплексини янада ривожлантириш ва унинг халқаро туризм тизимига интегратсиялашувидир. Бунинг учун соҳадаги ислоҳотлар стратегияси ва тактикаси ўзгаради, туристлар оқими 15% га ошади. Туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш, янги турдаги туристик хизматларни ўзлаштириш, янги авиалинияларнинг очилиши бу соҳа ривожини таъминловчи муҳим шароитлардан биридир.
Иккинчи бир муҳим пулли хизматлар соҳаси коммунал хизматлардир. Уй-жойлар хусусийлаштирилгандан сўнг бу соҳадаги энг муҳим қадам коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари уй-жойдан фойдаланиш корхоналари ширкатларининг ташкил қилиниши бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги «Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида»ги ПФ-2832 - сонли фармони коммунал хизматлар ривожида янги босқични очиб берди. Энди уй-жой таъмири масалалари билан уй-жой мулкдорлар ширкатлари тегишли пудрат шартномалари бўйича контракт асосида шуғулланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бу фармон асосида «Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилди. Ушбу қарорга кўра, уй-жой мулкдорлари ширкатлари тузиш жадвалига риоя этиш учун 1991 йилгача қурилган кўп қаватли бинолар маҳаллий бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига мукаммал тамирдан чиқариладиган бўлди. Бу ширкатлар тузилаётганда ва рўйхатдан ўтаётганда тегишли йиғимларни тўлашдан озод этилдилар. Улар банкда у ҳисоб варақаларига даромаднинг қўшимча манбаларига эга.
Бу тадбирлар коммунал хизматларнинг сифатини оширишга, таннархини пасайтиришга қаратилган.
Соғлиқни сақлаш соҳасида пуллик хизматларни ривожлантириш янги босқичига кираяпти. Пуллик тиббий хизмат доирасининг суғуртасини ривожлантиришни заруратга айланмоқда.
Тиббий суғуртани ривожлантириш эса пенсия жамғармасига ажратма ва ушланмалар ставкаларни кўриб чиқилишини талаб этади. Айни пайтда бепул, давлат бюджети томонидан молиялаштириладиган, кафолатланган тиббий хизматлар сақланиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |