23.2. Маҳаллий ресурсларни қайта ишлашда кичик ва ўрта бизнес
2001 йилнинг муҳим хусусияти – бу, маҳаллий ресурсларни қайта ишлаш асосида кичик ва ўрта тадбиркорлик суръатлари янада тезлашганидадир. Кичик ва ўрта бизнеснинг, фермер хўжаликларининг қонунчилик ҳамда ҳуқуқий-меъёрий асослари анча мустаҳкамланади ва такомиллашди. Кичик ва ўрта бизнес субъектларини рўйхатга олишнинг соддалаштирилган тартиблари жорий этилди.
Маҳаллий минерал ва хом ашё ресурсларини чуқур ишлаш борасида имтиёзли ва микрокредитлар бериш ҳамда бошланғич капитални шакиллантириш учун маблағ ажратиш йўли билан республикада кичик ва ўрта бизнес субъектларини молиявий қўллаб -қувватлаш миқёслари кенгайтирилди. Масалан, 2001 йилда кичик ва ўрта бизнес субъектларига берилган кредитлар ҳажми 2,4 мартадан ошди. Буларнинг 70 фоизга яқини ўрта ва узоқ муддатли кредитлардир. Тадбиркор ва фермерларга берилган микрокредитлар ҳажми эса 27млрд сўмдан зиёд бўлди.
Кичик ва ўрта бизнес вакилларининг моддий-хом ашё ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилди, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни товар - хом ашё биржаларида сотиш ҳажми ошиб бормоқда. Натижада кичик ва ўрта бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги ҳиссаси ошмоқда. Чунончи, 2002 йилнинг бошида 24,5 фоизни ташкил этди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бутун мамлакат иқтисодиётида банд бўлган аҳолининг 53 фоизидан кўпроғи кичик ва ўрта тадбиркорлик соҳасида меҳнат қилмоқда.
Республикадаги яна бир бебаҳо бойлик – бу, сувдир. Буни сўнгги икки-уч йил давомида мамлакат бошига тушган, қишлоқ хўжалигига, бутун иқтисодиётга жуда катта зарар келтирган қурғоқчилик даврида яққол ҳис этилди.
Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга ошириш ширкатларга айлантирилган 18 минг,55,1 минг фермер хўжалиги ва уларга бириктирилган 1054,7 миг гектар эрни (бир хўжаликка ўрта ҳисобдан 19 гектар эр тўғри келади) суғоришга яроқли сувдан тежаб-тергаб, самарали фойдаланишга, суғориш ва ирригатсиянинг замонавий тизимларини жорий қилишга, сувдан фойдаланиш интизомини кучайтиришга эришаётганларни рағбатлантиришга қаратилган ва илмий тадбирларни ҳаётга татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Республика Президенти И.Каримовнинг «ҳар томчи сув олтинга тенг бўлиб тўрган бир пайтда кўплаб вилоятларда сувдан фойдаланиш коеффитсиенти тушиб кетган. Жумладан Бухоро Навоий, Сурхондарё, Наманган каби бир қатор вилоятларда содир бўлаётган бундай салбий ҳолатларнинг сабабларини чуқур, синчиклаб ўрганиш ва тегишли чоралар кўриш лозим1«.
Алоҳида эътиборни талаб қиладиган яна масала вилоятлар, Тошкент шаҳрида ва бошқа аҳоли пунктларида ичимлик сувини тежаш масаласидир. Яқин йиллар ичидаёқ бу масала энг кескин муаммолардан бирига айланиши, ичимлик суви эса энг ноёб ва қимматли табиий ресурс бўлиб қолиши мумкин. Ҳозирнинг ўзидаёқ бутун-бутун минтақаларда, хусусан, қорақалпоғистон Републикасида, Хоразм, Бухоро вилоятларида, қашқадарё, Навоий, Хоразм вилоятларининг айрим туманларида сув таъминоти билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқдада.
Бу масала ўрганилганда аҳоли томонидан сув сарфланишининг амалдаги миқдори белгиланган меъёрлардан 2-3 баробар ортиқ экани аён бўлди. Масалан, Тошкент шаҳридаги корхоналарда, автомобил ювиш шахобчаларида ичимлик сувидан техник мақсадларда фойдаланиш каби одатларга ҳанузгача чек қўйилгани йўқ. Бундан ташқари республиканинг айрим шаҳарлари ва туман марказларида суғориш шахобчалари йўқлиги, мавжуд ариқларнинг эса кўмиб ташлангани туфайли ёз мавсумида аҳоли водопровод сувидан суғориш мақсадлари учун фойдаланмоқда.
Ичимлик суви сарфланишини ҳисобга олувчи мосламаларни, ўлчагичларни ўрнатиш ишлари қониқарсиз аҳволда. Тошкент шаҳрининг ўзида аҳвол айниқса ёмон. «Тошвилоятсувоқава» трестига қарашли истеъмолчиларнинг атиги 3 фоизидагина ана шундай ўлчагичлар мавжуд.
Енергетика ресурсларидан, биринчи галда табиий газдан фойдаланишнинг аҳволи яхши эмас. Масалан, республика бўйича ўтказилган текширишлар натижасида жами 12 мингдан ортиқ иссиқхоналар қонунга хилоф равишда газ билан таъминланаётгани аниқланди. Бундай иссиқхоналар сони Самарқанд вилоятида 4250 та, Тошкентда 1500 та, Андижон вилоятида эса 1450 та эканлиги маълум бўлди. Таҳлиллар шундан далолат берадики, айрим аҳоли қатламларининг табиий газдан фойдаланиш даражаси меъёридагига нисбатан 1,5-2 баробар ортиқ.
Моддий ресурслардан хўжасизларча, масъулиятсизлик билан фойдаланиш маҳсулот ишлаб чиқаришга кетадиган материал ва энергия сарфининг ошишига, бу эса, ўз навбатида, ана шу маҳсулот таннархи қимматлашувига олиб келади. Товарнинг нархи ошиб кетади ва оқибатда у рақобатга бардош бера олмайди. Шу тариқа, маҳсулотларимизни жаҳон бозорига олиб чиқиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар йўққа чиқди.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш, бу борада тартиб ўрнатиш ва маҳаллий ресурслардан оқилона фойдаланиш Ўзбекистоннинг жаҳон бозорига тезроқ интегратсиялашувига имкон беради, бу имкониятлардан бири табиий газлардан оқилона фойдаланишдир. Ҳақиқатан республикамизда табиий газ заҳиралари кенг тарқалган. Мутахассисларнинг айтишларича, мана шу газимиз таркибидан 148 турдан зиёд полиетилин ишлаб чиқариш имконияти бор. Бу имконият Шуртан газ кимё мажмуасида рўёбга чиқарилмоқда. Чунки республиканинг чўл бағрида бунёд этилган ушбу масканни қуршаб тўрган манзаранинг ўзи кишини маҳлиё этади. Бу эрда 450 гектарга яқин эр ям-яшил масканга – ўрмонга айлантирилган. қарийб 1 миллион туп кўчат ўтказилган.
Кўриб турибмизки, истиқлол туфайли Ўзбекистон маҳаллий минерал ва хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш орқалиянги марраларни забт этмоқда, мамлакатлару қитъалар билан мустаҳкам алоқа ўрнатмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |