16.2. Антиинфлясия сиёсатини амалга ошириш йўллари
Секин сиёсатнинг яхши томони, биринчи навбатда, ижтимоий барқарорликни сақлаб қолишидир: ишсизликнинг секин ўсиши қайта малака эгаллаш дастурлари муваффақият билан бажарилишига, уйғотади, тузилмавий қайта қуришга ва ишлаб чиқариш йўналишларини қайта ишлаб чиқишга умид уйғотади. Камчиликлари эса биринчидан иқтисодий сиёсатнинг ноҳақлиги, иккинчидан бундай сиёсат этарли даражада инфлясион кўтишларни сақлайди.
Таъсирчан чоралардан яна бири, бу – валюта курсини музлатиб қўйиш орқали барқарорлаштиришдир. Ушбу чора ўз ичига кўп салбий томонларни олади. Бироқ, унинг айниқса кўп тарафлама ташқи савдога боғлиқ бўлган иқтисодиёт учун ижобий жиҳатлари ҳам борки, уларга аҳамият бермаслик ўтиб кетиш мумкин эмас.
Ушбу чора нафақат талаб инфлясиясига, балки иқтисодиёт жуда катта даражада импортга боғлиқ бўлган ҳолда харажатлар инфлясиясига қарши кўраш воситаси ҳамдир. Шуни таъкидлаш жоизки харажатлар инфлясиясига қарши кўраш чоралари турли хилдир. Улар сирасига қуйидагилар киради:
харажатлар инфлясиясига қарши йўналтирилган чоралар;
фактор даромад ва нархларнинг ўсишини ушлаш;
иқтисодиётда монополизмга қарши кўраш ва бозор институтларининг ривожланиши;
ташкилот иқтисодиёти чегараларида ишлаб чиқаришнинг барқарорлашуви.
Фактор даромадлар ва нархларнинг ўсишига қарши сиёсат, яъни даромадлар ва нархларни ушлаб турувчи сиёсат, турли воситалар, чунончи, нархлар ва иш ҳақини музлатиб қўйиш орқали амалга оширилиши мумкин. Нархлар ва даромадларнинг ушланиб туриши жуда қисқа вақт ичида натижа беради. Бироқ, иқтисодиёт барқарорлашувининг бозор механизми ушлаб турилгани учун, бундай дефлясиянинг нархи баланд бўлади, инфлясион кутилишлар ва диспропорсиялар музлатиб қўйилади. қисман чегараланиш учлик, яъни «давлат- тадбиркорлар- касаба уюшмалари» ўрнатилишини ёки нархлар ва даромадларнинг ўсиши учун унга қўшимча солиқ қўшиш масаласини олдиндан кўриб чиқади. Нархлар инфлясиясини энгишда иқтисодиётда монополияга қарши кўраш ва бозор институтларининг ривожланиши асосий ўрин тутади.
Нихоят, таклиф иқтисодиёти чегараларидаги ишлаб чиқаришни барқарорлаштиришга йўналтирилган чорани таъкидлашимиз керак. Бу берилган консепсиянинг мақсади, ҳукуматнинг узоқ муддатли ялпи таклиф эгри чизиғи силжишига таъсир қиладиган даражага, яъни табиий ишлаб чиқиш даражасининг ўсишига олиб келишдир. У ҳолда қисқа муддатли АС эгри чизиғи табиий ҳолда юқорига силжишсиз ўнгга силжийди.
Таклиф иқтисодиёти сиёсатининг асосий элементларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
солиқларнинг камайтирилиши. солиқларнинг бизнесга камайтирилиши тадбиркорлик фаоллашуви учун қўшимча рағбат беради;
инфратузилма секторида рақобатнинг шаклланиши;
ижтимоий сиёсатни ўзгартириш йўли билан аҳоли меҳнат мотивизатсиясининг кучайиши;
қатъий чегара ичида бўлган табиий ишлаб чиқариш даражаси кутилаётган қўшимча ўсишининг пул эмиссияси.
Мослашувчан сиёсат.
индексатсия
нархлар ва иш ҳақларининг ўсиш суръатлари ҳақида тадбиркорлар ва касаба уюшмалари билан келишувлар.
Индексатсия, яъни номинал пул ҳақларининг ўзгариши, ўрнатилган даромадларни олувчиларга тарқатилганлиги учун, яъни инфлясиядан энг кўп йўқотувчилар учун инфлясия натижаларини энгиллаштиришда жиддий аҳамиятга эга. Бундан ташқари, агарда индексатсия инфлясия суръатлари билан боғлиқ бўлса, у ҳолда у инфлясион кутилишларга пасаювчи босим таъсир этиши мумкин.
Индексатсиянинг салбий жиҳатларига унинг тегишли нархлар корректировкаси ушланишига таъсирини айтишимиз мумкин. Агар инфлясия таклиф тузилишининг ўзгариши билан содир бўлган бўлса, у ҳолда индексатсия инфлясион спиралнинг сабабчиси бўлиши мумкин. Мосланувчан чораларга эслатиб ўтилган «даромадлар- нархлар» сиёсатини қўшиш мумкин.
Иш ҳақи ва нархлар ўзгаришининг суръатлари ўртасида бир хил нисбат мавжуд экан, у ҳолда Филипс эгри чизиғи ўз моҳиятига кўра инфлясия ва ишсизлик ўртасидаги боғлиқликни акс эттиради, аниқроғи инфлясиянинг ўсиш суръатида ишсизликнинг паст даражаси кузатилади ва аксинча ёки ишлаб чиқариш қисқариши ва ишсизлик кўпайиши билан нархлар ошиши кузатилади. Бу ҳодиса стагфлясия деб аталиб, ҳам инфлясия, ҳам ишсизликнинг ўсиши билан ифодаланади.
Давлатнинг меҳнат бозорига таъсир этиш чоралари Филлипс модели билан чекланиб қолмасдан, ўз қамровига яна солиқ, пул-кредит сиёсатининг кенг таъсир этиш чораларини ҳамда меҳнат муносабатларини тартибга солувчи қонуний ва меъёрий ҳужжатларни ҳам олади.
Инфлясия – бу, нархлар даражасининг ошишидир. Инфлясиянинг баҳолар индекси орқали кўришимиз мумкин:
Инфлясиянинг ўсиш суръатини аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланамиз:
Инфлясиянинг ўсиш суръати
Инфлясиянинг қуйидаги турлари мавжуд:
нормал инфлясия (3-5%);
ўртача инфлясия (20-25%);
галопируюшая инфлясия (30-200%).
Гиперинфлясия, бунда нархлар 6 ой давомида ойига 50% дан ортиб боради, сўнг пул қоғозга айланади ва ўз функсиясини бажара олмайди.
Стагнатсия - нархлар билан бир қаторда ишсизлик даражасининг ошиб кетишидир.
Стагфлясия – стагнатсиядан фарқли равишда ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин пасайиб кетишидир.
16.3. Макростратегиялар танлашнинг хорижий тажрибаси
Ҳозирги замонда соф иқтисодий тизимига асосланган давлатни топиб бўлмайди. Ҳар бир тизим хўжалик юритишнинг миллий моделига эга . Шулардан энг машҳурларини санаб ўтамиз.
Америкада модел – тадбиркорлик фаоллигини тақдирлаш, фаол аҳолини бойитиш асосига тузилган. Кам таъминланганларни қисман таъминлаш ва уларга ёрдам беришни кузда тутади. Меҳнат унумдорлигининг юқори бўлишига ва шахсий муваффақиятга эришишга асосланади.
Японча модел - аҳолининг яшаш даражаси (шу жумладан, иш ҳақи даражаси)нинг меҳнат унумдорлигидан орқада қолиш билан характерланади. Шу асосда дунё бозорида нарх пасайишига эришилади. Бу модел миллий ўз-ўзини англашга, миллат манфаатларини шахсий манфаатларидан устун қўйишга асосланади.
Шведча модел – кучли ижтимоий сиёсатга асосланади. Унга кўра, давлат қулида асосий фоидаларнинг 4 фоизгинаси бўлади, давлат харажатлари эса ЯИМнинг 70 фоизини ташкил этади. Харажатларнинг яримидан кўпроғи ижтимоий эҳтиёжларга ишлатилади. Шветсияда солиқлар миқдори жуда юқори, шуни ҳисобига аҳоли турмуш даражаси энг юқори давлат ҳисобланади. Бундай модел «функсионал ихтисослаш» деган ном олган. Аҳолининг юқори турмуш даражасини таъминлаш (бандлилик, таълим, ижтимоий суғурта) давлат зиммасида.
Режали иқтисод 1990 йилларда ўз имкониятларини юқотди.
Ўзбекистонда давлат мустақиллигига эришилгач, бозор иқтисодиётига ўтиш тамойиллари ишлаб чиқилди, туб ислоҳотлар амалга оширила бошланди, аралаш иқтисодиёт вужудга келди.
Президентимиз томондан аралаш тизимнинг миллий модели ишлаб чиқилди. Ижтимоий ҳимояланган, бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қўришга киришилди. Юқорида кўрсатилган моделлар асосида макростратегиялар танлаш мумкин.
Республикамиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишда 5 тамойилга асосланади:
1. Иқтисодни сиёсатдан устунлигини таъминлаш;
қонун устуворлигини таъминлаш;
Давлат – асосий ислоҳотчи;
4. Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш;
5. Кучли ижтимоий муҳофаза.
16.4.Макростратегик дастурлар
Макростратегик дастурлар ишлаб чиқишнинг асосий йўналишларидир.
Республикамизда кўплаб макростратегик дастурлар, мустақил, демократик ҳуқуқий давлат қўриш борасида потенсиал консепсия, унга эришиш учун 5 тамоийл ишлаб чиқилган. Бу тамойиллар асосида биз иқтисодиётни барқарорлаштиришга эришимиз керак.
Макростратегик дастурларга қуйидагилар киради:
-давлатнинг ижтимоий сиёсати бўйича датурлар;
-аҳолининг турмуш даражасини стратегик ривожлантириш;
-аҳолининг такрор ишлаб чиқариш, ишчи кучи ва бандлилик дастурлари;
-ижтимоий соҳа тармоқларини ривожлантириш дастурлари;
-илмий-техника тараққиёти дастурлари;
-екология бўйича дастур ва ҳоқазолар.
Do'stlaringiz bilan baham: |