Ш. Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Бозоров Бердимурод Улуғмуродович и ф. н., доцент Рашидов Асилбек Умарбек ўғли



Download 137 Kb.
bet1/3
Sana20.06.2022
Hajmi137 Kb.
#680680
  1   2   3
Bog'liq
Тошкент мақола 2022 Рашидов Асилбек


Ш.Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
Бозоров Бердимурод Улуғмуродович
и.ф.н., доцент
Рашидов Асилбек Умарбек ўғли
СамДУ 2-курс
Худудларда ёшлар бандлигини таъминдаш орқали камбағалликни камайтириш йўллари


Аннотация: Мақолада ёшлар бандлигини таъминлаш орқали камбағаликни камайтириш ҳолатлари урганиб чиқилган ва ёритиб берилган.
Калит сўзлар: Демография, ёшлар бандлиги, меҳнат ресурслари, тадбиркорлик, рағбатлантириш.


Пути снижения бедности за счет обеспечения занятости молодежи в регионах
Аннотация: В статье рассматриваются и освещаются случаи сокращения бедности за счет занятости молодежи.
Ключевые слова: Демография, занятость молодежи, трудовые ресурсы, предпринимательство, стимулы.


Ways to reduce poverty by providing youth employment in the regions Annotation: The article explores and highlights cases of poverty reduction through youth employment.
Keywords: Demography, youth employment, labor resources, entrepreneurship, incentives.
2022 йил 28 январда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан мамлакатимизда инсон кадр киммати, унинг манфаатлари, хукук ва эркинликларини таъминлаш, тадбиркорлик ва ишбилармонликни янада ривожлантириш, таълим ва тиббий хизмат сифатини ошириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча сохаларини янги боскичга олиб чикишни ўзида акс эттирган "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараккиёт стратегияси тўғрисида”1 ги фармон имзоланди. Мазкур Тараккиёт стратегиясида 7 та устувор йўналиш буйича, "Инсон кадри учун - 100 та максад" белгилаб олинди. Ушбу максадларга эришиш учун, 2022 йилнинг ўзида умумий киймати 55 триллион сўм ва 11,7 миллиард долларлик 398 та чора-тадбирни амалга ошириш кўзда тутилган.

Иқтисодий тараққиёт ва инсон салоҳиятини ривожлантиришда аҳолини иш билан бандлиги муҳим омил ҳисобланади. Аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш унинг такрор ишлаб чиқарилиши учун зарур шартдир. Чунки кишиларнинг турмуш даражаси, иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари учун кадрлар танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасин ошириш, ишга жойлаштириш, ишсизларни моддий ва психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун қилинадиган сарфлар аҳолини иш билан таъминланишига боғлиқдир. Шунинг учун аҳолини иш билан бандлигини таъминлашнинг ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий жиҳатларини тадқиқ этиш бугунги кундаги ижтимоий-иқтисодий муаммо сифатида алоҳида аҳамиятга эгадир.


Аҳолини иш билан таъминлаш инсон ижтимоий ривожланишининг энг муҳим жиҳатларидан бири бўлиб, у меҳнат масалалари билан боғлиқ муаммоларни ҳамда меҳнатга бўлган таклиф ва талабларни қондириш йўлларини очиб беради. Иш билан бандлик кишиларнинг иш жойлари қаердалигидан қатъи назар, ижтимоий фойдали меҳнатда қатнашиш юзасидан ўзаро киришадиган ижтимоий-иқтисодий муносабатларидир. Иш билан бандлик муносабатлари, меҳнатга лаёқатли кишиларнинг қанчаси ва қай даражада ижтимоий фойдали меҳнатда қатнашишини кўрсатадиган ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичдир.

Аҳолини иш билан бандлигининг ижтимоий-иқтисодий моҳиятига хос хусусиятлар, шу жумладан, иш билан бандлик турлари, касб-малака гуруҳлари бўйича тақсимлашдаги қонуниятлар кишиларнинг ёши ва жинси бўйича фарқланиши билан ифодаланди.


1-расм. Ўзбекистонда аҳоли сонининг ўзгариш динамикаси (минг киши)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қумитаси маълумотидан.
Демографик жараёнларга боғлиқ ҳолда, Ўзбекистонда меҳнат ресурслари сони йил сайин ортиб бормоқда. Таҳлиллар шундан далолат бермоқдаки, 2019-2020 йилларда республикамиз меҳнат ресурслари 193.3 минг кишига кўпайган,
мехнатга лаёкатли ёшдаги ахоли сони 189,6 минг кишига, жами мехнат ресурсларида банд ахоли сони камайганлиги, мехнат ресрусларининг ахоли сонига тутган улуши 56,4 %да 55,9%га пасайганлиги кузатилмокда .[3] Бундай ҳолат республикамизда демографик вазиятнинг мураккаблигидан далолат беради. Чунки меҳнат бозорида демографик “босим”нинг кучайиши ёшларнинг иш билан таъминлаш муаммосини кучайишига сабаб бўлади.
Шуни такидлашимиз жоизки мамлакатимиз аҳоли сони охирги йилларда 21,5 %га ошган. Шунингдек, республикамиз шаҳар аҳолисини мунтазам кўпайиб бориши кузатилмоқда, яъни 2020 йилда 17183,7 минг кишини ташкил этган, яъни бу кўрсаткичнинг 2010 йилга нисбатан 19,9 % га ошган.[5]
Республикамизда иш билан бандлар сони бу даврлар оралиғида 17,9%га ошган ҳолда, ишсизлик даражаси 2020 йилда 9,1%ни ташкил этган. Шунингдек, мустақил тарзда иш қидираётганлар сони 2,5 мартага ошган. [3] Бунинг асосий сабаби меҳнат бозори эгилувчанлигининг таъминланиши ҳисобига ностандарт иш билан бандлик турларининг кенгайиб бораётганлиги ҳисобланади (1-расм).

Download 137 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish