Ш. Пўлатов Низомий номидаги тдпу ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ―Педагогика, психология ва таълим технологияси‖ кафедраси доценти, п ф. н. Тақризчилар


Ўқувчиларни таълим муассасасининг ички назорат рўйхатига олиш



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/144
Sana26.03.2022
Hajmi2,94 Mb.
#511334
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   144
Bog'liq
4.2-Маънавият-замдиректор

 
Ўқувчиларни таълим муассасасининг ички назорат рўйхатига олиш 
ва чиқариш тарғиби 
Қуйидаги тоифадаги ўқувчилар таълим муассасасининг ички назорат 
рўйхатига олинади: 
ўрнатилган тартибда ички ишлар органларининг профилактик 
хисобига олинган (назоратсиз ѐки каровсиз колган; ғайриижтимоий хатти-
харакатлар содир этганлар;
ихтисослаштирилгап ўқув-тарбия муассасаларида ѐки ижгимоий-
ҳуқуқий ѐрдам кўрсатиш марказларида сақланаѐтган; 
таълим 
муассасаларидаги машғулотларга ўзрли сабабларсиз 
келмаѐтган ѐки мунтазам равишда қатнашмаѐтган;
маъмурий ҳуқуқбўзарликлар содир этган; амнистия акти асосида ѐки 
килмиш ѐхуд шахс ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўкотганлиги сабабли 
ѐки айбдор ўз килмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги ѐхуд 
ярашилганлиги муносабати билан, шунингдек вояга етмаганни жазо 
кулламасдан туриб тузатиш мумкин деб эътироф этилган холларда жиноий 
жавобгарликдан озод қилинган;
ижтимоий хавфли килмишлар содир этган, лекин жиноий 
жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ѐшга тўлмаганлар ѐхуд рухий 
касаллик билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланишда ўз ѐшига нисбатан 
анча орқада қолиши оқибатида содир этган қилмишининг аҳамиятини тўла 
равишда англаб етишга қодир бўлмаган;
жиноят содир этганликда айбланиб, қамоққа олиш билан боғлиқ 
бўлмаган эхтиѐт чораси қўлланган; мажбурлов чоралари қўлланган ҳолда 
жиноий жазодан озод қилинган; 
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган, 
шахс ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотганлиги сабабли ѐки айбдор ўз 
килмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан ѐхуд 
амнистия акти ѐки афв этиш асосида жазодан озод қилинган; хукмнинг 
ижроси кечиктирилган; 
шартли хукм қилинганлар, ахлок тузатиш ишларига ѐки озодликдан 
махрум қилиш билан боғлиқ булмаган бошка жазо турларига ҳукм килинган; 
жазони ижро этиш муассасаларидаи озод этилган ѐки ихтисослаштирилган 
ўқув-тарбия муассасаларидан кайтиб келган; 
рухий касаллик туфайли согликни саклаш муассасаларида хисобда 
турган ва ҳуқуқбўзарликлар содир этишга мойил бўлган) ўқувчилар; 
тарбияси оғир, жанжалкаш, гуруҳбозликни тарғиб қилувчи 
ўқувчилар; 
мактабнинг ички тартиб ва одоб-ахлок қоидаларини мунтазам равишда 
бўзувчи ўқувчилар; 
дарс жараѐнига сабабсиз келмаѐтган, мунтазам дарс қолдирувчи, 
дарслардан қочиб кетувчи ва чет элга ноқонуний чиқиб кетган ўқувчилар; 


149 
нотинч оилалар фарзандлари; 
ҳуқуқбўзарлик ва гайриижтимоий хатти-харакатларни содир этишга 
мойил бўлган ўқувчилар; 
таълим муассасасаларига тақиқланган буюмлар (ўткир тиғли жисмлар, 
ўйин каргаси, турли зарарли кимѐвий моддалар ва пиротехник воситалар, 
махсус газ сачратувчи мосламалар, маънавият ва хулқка салбий таъсир 
кўрсатувчи бошка предметлар)ни олиб киргаи ѐки олиб киришга ўринган 
ўқувчилар; 
―Ўқувчи‖ рейди давомида аникланган ўқувчилар; 
ўқувчилар орасида ўтказилган психологик сўровномалар натижасида 
рухий холатида сачбий ўзгаришлар аниқланган ўқувчилар. 
Ички ишлар профилактик ҳисобига олинган ўқувчилар мазкур 
ҳисобда турган муддатда таълим муассасасининг ички назорат рўйхатига хам 
олинади. 
Ўқувчиларни таълим муассасасининг ички назорат рўйхатига олиш 
синф раҳбари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг 
билдиришномаси ѐки ички ишлар органининг профилактик хисобга 
олганлиги ҳақидаги қарори асосида таълим муассасаси директорининг 
буйруги билан расмийлаштирилади.
Ўқувчини ички назорат рўйхатига олиш ҳақидаги буйруқда ўқувчи 
билан якка тартибда профилактик тадбирларни олиб борувчи масъул 
ходим(лар) ҳақидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши шарт. 
Ўқувчилар билан якка тартибда профилактик тадбирларни олиб 
борувчи масъул ходим сифатида синф раҳбари, мактаб психологи, ѐшлар 
етакчиси ѐки тажрибали педагоглардан бир нафари (зарур холларда бир неча 
масъул) бириктирилади. 
Ўқувчиларни ички назорат рўйхатидан чиқариш уларнипг хулқида 
ижобий ўзгаришлар кўзатилганда маънавий-маърифий ишлар бўйича 
директор ўринбосари, тегишли синф раҳбари ва ўқувчига бириктирилган 
масъул ходимнинг биргалиадаги билдиришномаси ѐки ички ишлар 
органининг профилактик хисобдан чиқариш ҳақидаги қарори (шундай 
хисобда турганлар учун) асосида таълим муассасаси директорининг буйруғи 
билан расмийлаштирилади. 
Билдиришномада ўқувчи билан олиб борилган якка тартибдаги 
профилактик, тарбиявий ишлар ва уларнинг натижалари асосланган ҳолда 
кўрсатилган бўлиши лозим. 
Таълим муассасасининг ички назорат рўйхатида турган ўқувчи 
ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчирган тақдирда, унинг ―ижтимоий 
паспорти‖ (у билан якка тартибда олиб борилган ишлар ҳақидаги маълумот 
илова қилинган ҳолда) бошқа ҳужжатлари билан биргаликда тегишли таълим 
муассасасига юборилади. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish