Технологик маҳорат –
конструктив ва ташкилотчилик қобилиятлари билан боғлиқ
бўлиб, аниқ иш фаолиятини уддалаш, яъни ахборот олиш, уни етказиш, ишни ташкил
этиш ва режалаштириш жараѐнини ўз ичига олади.
Технологик жараѐн –
ишлаб чиқилган назарий йўналишдаги педагогик ғояларни амалга
ошириш йўл-йўриқларини жамоа билан белгилаб чиқиш
Топшириқ
– мақсадни аниқлаштириш, унга эришиш босқичлари.
Хайрихоҳлик
– шахсий ва ижтимоий мажбуриятларга, аҳлоқий маъѐрларга виждонан
амал қилиш.
Шахс
– ижтимоий моҳият сифатига эга бўлган киши ва ўзлигини англаш уқуви.
Эвристик технология
– ўқувчига йўналтирувчи саволлар билан мурожаат қилиш орқали
таълим бериш тизими. Уларда топқирлик ва фаолликни ривожлантиришга хизмат
қилувчи, изланувчанликка асосланган таълим методлари йиғиндиси бўлиб, ўқувчи
тафаккурини ривожлантиради.
Эмоция
– руҳий кечинма, қалб ҳаяжони (ғазаб, қўрқув, қувонч ва ҳ.к.); инсонда ички ва
ташқи қўзғатувчиларнинг таъсири натижасида уйғонади.
Этика
– аҳлоқ ҳақидаги фан.
Ўз-ўзини тарбиялаш
– шахснинг ўз жисмоний, руҳий ва маънавий сифатларини
такомиллаштириш бўйича аниқ мақсадли фаолияти.
Ўзини - ўзи бошқара олмаслик –
раҳбар кадр ўз фаолиятини режалаштира ва назорат
қила билмаслиги, ўзини ўзи баҳолаш, такомиллаштириш, ўзига-ўзи буйруқ бериш, ўз
ақлий ва жисмоний заҳираларини рўѐбга чиқариш имконияти йўқлиги туфайли ўзини-ўзи
бошкара олмайди.
Ўқитиш методлари
– оғзаки, кўргазмали, амалий, репродуктив, муммоли-изланиш,
индуктив, дедуктив, мустақил ишлаш, интерфаол тренингли, масофали ва шу кабилар.
Фармойиш
— педагогнинг фани бўйича бириктирилган синфларга дарс беришда ДТС ва
ўқув дастурлари асосида чуқур билим бериш масалаларини ҳал этиш бўйича берилган
талаб. Фармойиш функционал раҳбар (директор ўринбосарлари, метод бирлашма
раҳбарлари) томонидан уларга ўз компетенцияси доирасида берилган хуқуқлар асосида
чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |