Ш. Пўлатов Низомий номидаги тдпу ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ―Педагогика, психология ва таълим технологияси‖ кафедраси доценти, п ф. н. Тақризчилар



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/144
Sana26.03.2022
Hajmi2,94 Mb.
#511334
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   144
Bog'liq
4.2-Маънавият-замдиректор

7.
 
Вақтни самарали бошқариш бўйича ҳар бир раҳбар ва педагог ходим 
нималарни ѐдда тутиши лозим? 
 
2-мавзу: Таълим муассасаси директорининг маънавий ва маърифий
тарбия ишлари бўйича ўринбосари фаолиятини ташкил этиш ( 2соат 
амалий машғулот)
Амалий машғулотдан мақсад: 
тингловчиларда таълим муассасаси 
директорининг маънавий ва маърифий тарбия ишлари бўйича ўринбосари 
фаолиятини ташкил этишга оид билимларни ривожлантириш
.
Амалий машғулот
 
кичик гуруҳларда турли интерфаол методлардан 
фойдаланилади. 
1-гуруҳ учун топшириқ – Маънавий ва маърифий тарбия ишлари бўйича 
ўринбосари иш фаолиятини илмий-методик асосида ташкил этиш
2-гуруҳ учун топшириқ- Мактабда маънавий –маърифий ишларни 
режалаштириш 
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛ 
Xaлқ тaълими вaзирлигининг 2007 йил 21 
янвaрдaги “Таълим муассасаси 
директорининг ”Маънавий ва маърифий тарбия ишлари бўйича ўринбосари 


73 
тўғрисидаги Низом” 19-сонли буйруғи 
билан тасдиқланган

Мазкур низом 
мазмунига Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор фармон ва 
қарорлари билан бойитилди. Жумладан: ―Маънавий-маърифий ишлар 
самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш 
тўғрисида‖ (2017 йил 28 июль), ―Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва 
жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ (2017 йил 14 март). 
Умумтаълим мактаблар директорининг Маънавий ва маърифий тарбия 
ишлари бўйича ўринбосари – бош педагог-тарбиячи бўлиб, у юксак фуқаролик 
масъулияти 
ва 
ижтимоий 
фаоллиги, 
маънавий-маърифий 
жиҳатдан 
билимдонлиги, илмий ва ижодий дунѐқарашининг кенглиги, болаларга, 
инсонларга 
нисбатан 
муҳаббати, 
педагогик 
жиҳатдан 
ўзини 
ўзи 
ривожлантиришга интилиш мавжудлиги, ўзига ва бошқаларга нисбатан 
талабчанлиги, умумий педагогик маданиятни эгаллаганлиги ва юқори касб 
маҳоратига эга бўлиши лозим.
Директор ўринбосарига қуйидаги малака талаблари қуйилади: 
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот; 
б) 3 йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи; 
в) малака тоифаси камида 2-тоифали ўқитувчи. 
Директор ўринбосарининг бош мақсади таълим муассасасида тарбиявий 
ишлар тизимини шакллантириш бўлиб, асосий вазифалари таълим муассасаси 
тарбиявий жараѐнига миллий ғоя асосларини татбиқ этиш, тарбия жараѐнидаги 
асосий ва ѐрдамчи воситаларни аниқлаш, педагог ходимлар ва ўқувчилар учун 
тарбиявий дастурларни тузиш, тарбия жараѐнини янги педагогик 
технологиялар билан таъминлаш, жамоа тарбиявий фаолиятини ташкил қилиш, 
ўқувчиларнинг ўзини ўзи бошқариш тузилмалари билан ишлаш, ўқувчи 
шахсининг тарбияланганлик даражасини таҳлил этиб бориш кабилардан 
иборатдир. 
Директор ўринбосари мактаб уставида ўз лавозим вазифаларини 
бажарилишини ташкил этади ва уни назоратга олади.
Жумладан қуйида берилаѐтган энг асосий вазифалардан бири ҳисобланади: 
1.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар 
тайѐрлаш 
миллий 
дастури, 
Республика 
Президентининг 
таълимни 
ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳақидаги Фармон ва Фармойишлари, 
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, юқори ташкилот қарорлари ва 
буйруқлари ҳамда улар билан тасдиқланган меъѐрий ҳужжатларни ўрганиб 
боради ва амалѐтга татбиқ этиб боради.
2.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Ёшларга оид давлат 
сиѐсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ѐшлар иттифоқи фаолиятини 


74 
қўллаб-қувватлаш 
тўғрисида‖ги 
ПФ-5601-сонли 
фармони,
―Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш 
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 2017 йил
14 мартдаги ПҚ-2833-сонли ва ―Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини 
ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида‖ги 
2017 
йил 
28 
июлдаги 
ПҚ-3160-сонли 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг қарорларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, синф 
раҳбарлари ва ѐшлар ташкилоти, кутубхоначи (АРМ) ишларини йўналтириб ва 
мувофиқлаштириб боради. 
3. Ўқувчи-ѐшлар дунѐқрашини шакллантиришда милий ва умуминсоний 
қадриятлар, халқимизнинг бой тарихий, маданий ва маънавий мероси асосида 
уларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик, иймон-эътиқод, 
меҳр-шавқатлилик каби инсоний фазилатлар мисолида ҳар томонлама баркамол 
авлодни тарбиялайди.
4. Мактаб ўқувчилари ўртасида қуйидаги тарбиявий ишларни амалга 
оширади: 
қонунбузарлик, 
жиноятчилик, 
гиѐҳвандлик, 
таксикамания, 
чекувчилик, тартиббузарлик, диний ақидапарастликлар ва шунга ўхшаш нохуш 
ишларнинг олдини олиш тадбирларини белгилайди. 
5. Ўқувчиларда Ватанга муҳаббат, Ўзбекистон Республикаси Президенти, 
Конституцияси ва Давлат рамзларига садоқат ҳисларини тарбиялайди.
6. Мактаб, синф, ота-оналар қўмиталари ишини ташкил этиб, уни 
йўналтириб боради. 
7. Маҳаллалар, жамғармалар, прокротура, ички ишлар, соғлиқни сақлаш 
бошқарма ва бўлимлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик ишларини ташкил 
этиш бўйича режа ишлаб чиқади ва унинг бажарилишини таъминлайди.
8. Тарбиявий ишларга барча ўқитувчилар жамоаси, «Ёшлар ташкилоти» 
жамғармаси ва бошқа ташкилотлар, болалар етакчиси, ўқувчилар, педагоглар, 
маҳалла ва ота-оналар қўмитаси аъзоларини жалб қилади, улар ишларини 
мувофиқлаштиради. 
9. Исломдаги мавжуд юксак маънавий умуминсоний қадриятларни, 
маданият ва маънавиятнинг ривожланишига уларнинг таъсирини, дунѐвий 
давлат ва фуқаролик жамияти шароитларида уларнинг ўрни ва ролини ўрганади 
ҳамда уларни очиб беради.
10. Экстремизм ва диний ақидапарастликнинг ҳар қандай шакллари 
рекцион моҳиятини кенг тушунтириш, унинг ѐшларга таъсирининг олдини 
олиш бўйича чора-тдбирлар ишлаб чиқади ҳамда уни ҳаѐтга татбиқ этади. 
11. Ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида 
республикамизда яшаб турувчи халқлар, миллатлр ўртасида дўстлик ва 


75 
тотувлик сиѐсати асосларини тарғиб қилиш ва ҳар томонлама тушунтириш 
ишларини олиб боради. 
12. Таълимнинг ўқувчилар қобилиятлари ва истеъдод-ларининг ҳар 
томонлама намоѐн бўлишига қаратилганлигини таъминловчи жараѐнини 
ташкил этишни ва унинг мазмунини тубдан янгилаш, миллий ва умуминсоний 
идеаллар ва қадриятларнинг устувор аҳамияти, шахс ва атроф-муҳит 
муносабатларини уйғунлаштириш, ўқувчиларнинг дунѐқарашини юксак 
маънавият, маданият ва ижодий тафаккурини шакллантириш бўйича чора-
тадбирлар белгилайди. 
13. Ўқувчиларни мактабда ва ѐзги оромгоҳларда дам олишларини 
таъминлаш бўйича синф раҳбарлари ва ота-оналар қўмиталари билан ишларни 
ташкил этади. 
14. Тарихий кунлар, миллий маросимлар, байрамларнинг ташкилий ва 
тарбиявий жиҳатдан юқори савияда ўтишини таъминлайди.
15. Синф раҳбарлари ва етакчилар билан биргаликда танаффус 
пайтларида ўқувчилар орасида маданий, дидактик ўйинлар ташкил этишни 
йўлга қўяди. Мактаб радиоузелини тасдиқланган тадбир ва режалар асосида 
ишлашини таъминлайди ҳамда тадбирлар мазмунини такомиллаштириб боради.
16. Ўқитувчиларнинг синфдан ва мактабдан ташқари маънавий-маърифий 
йўналишда олиб бораѐтган илғор тажрибаларини ўрганади ва оммалаштириб 
боради. 
17. Мактабдан ва синфдан ташқари таълим муассасалари билан узвий 
ҳамкорликни йўлга қўяди. Улар билан тўгарак ишларини ташкил этиш бўйича 
шартномалар тузади ҳамда унда белгиланган вазифаларнинг бажарилишини 
таъминлайди. Эркин фикрловчи «Фидокорлар», ―Фозил инсонлар‖, ―Ораста 
қизлар‖ ва бошқа клубларига ўқувчиларни синф раҳбарлари билан ҳамкорликка 
жалб қилади ва мунтазам равишда назорат қилиб боради.
18. Ўқитувчи ва ўқувчилар орасида тозалик, поклик бўлишига эришиш, 
тиббий хизматни йўлга қўйиш, уларнинг тиббий кўрикдан ўтишларининг 
ташкил этилишини таъминлайди. Бу борада тиббиѐт ходимлари билан 
ҳамкорлик ишларини ташкил этади. 
19. Маҳаллий ҳокимият ҳузуридаги вояга етмаган ѐшлар билан ишлаш 
комиссияси, туман ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда амалга 
ошириладиган тадбирларни ишлаб чиқади ва унинг бажарилишини 
таминлайди.
Мактаб раҳбари билан биргаликда нуфузли, обру-эътиборга эга бўлган 
мутахассислардан иборат тарғибот гуруҳлари ташкил этиш, уни бир ўқув 
йилида амалга оширадиган фаолияти бўйича ―Йўл харитаси‖ни ишлаб чиқади 


76 
ҳамда ўқувчилар, ўқитувчилар ва ота-оналар ўртасида қуйидаги мазмундаги 
вазифалар бўйича давра суҳбатлар, тушинтириш ишлари олиб борилади: 
дунѐда юз бераѐтган мураккаб геосиѐсий ва ғоявий-мафкуравий 
жараѐнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ѐритиб бориш, 
терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, 
―оммавий маданият‖, наркобизнес ва бошқа таҳдидларга қарши самарали 
ғоявий кураш олиб бориш; 
жамиятимизнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаѐтган ички 
таҳдидлар – эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, 
оилавий қадриятлар ва ѐшлар тарбиясига эътиборсизлик каби ҳолатларга 
барҳам беришга қаратилган вазифалар; 
тарғибот-ташвиқот ишларида аҳолининг ҳудудий, касбий ҳамда ѐш 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мутаносиб, мақсадли ва мазмунли 
ѐндашувни жорий этиш;
маънавий-маърифий 
тарғибот 
ишлари 
самарадорлигининг 
илмий 
асосланган мониторингини таъминлашга қаратилган социологик тадқиқотлар 
ўтказишни мунтазам йўлга қўйиш; 
ѐшларда соғлом дунѐқараш, жумладан, китобхонлик кўникмасини 
шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона 
фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ғоявий ва ахборот хуружларига 
қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш;
маҳаллаларда уюшмаган ѐшлар билан ишлаш, ушбу тоифани ижтимоий-
иқтисодий фаоллаштиришда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга 
қўйиш; 
халқимизнинг 
тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия 
анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ѐшларимиз 
ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-
оқибат муҳитини мустаҳкамлаш каби йўналишдаги мавзулар ҳақида. 
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш 
бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш, қонун 
бузилишларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг замонавий 
ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish