Ш. Пўлатов Низомий номидаги тдпу ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ―Педагогика, психология ва таълим технологияси‖ кафедраси доценти, п ф. н. Тақризчилар


Вақтни самарали бошқариш бўйича ҳар бир раҳбар ва педагог ходим



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/144
Sana26.03.2022
Hajmi2,94 Mb.
#511334
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   144
Bog'liq
4.2-Маънавият-замдиректор

Вақтни самарали бошқариш бўйича ҳар бир раҳбар ва педагог ходим 
қуйидагиларни ѐдда тутиши лозим: 
1. Вақтни ҳақиқатан ҳам жуда муҳим вазифаларни ҳал этишга сарфлаш. 
2. Кунни режалар билан тўлдириб юбормаслик, белгиланган ишлар орасида 
тасодифий ва тезкор ишлар учун бўшлиқлар қолдирмаслик. 
3. Муҳим (3 тагача) ва иккинчи даражали (5 тагача) ишларни 
режалаштириш. 
4. Кунини қийин, муҳим ва ѐқимсизроқ ишлардан бошлаш ва якунлашда 
оддийроқ, ѐқимлироқ ишларга ўтиш. 
5. Эски ишни тугаллаб, кейин янгисига киришиш. Янги ишни бошлаб ҳар 
қандай шароитда уни тугатишга ишонч ҳосил қилиш. 
6. Вақтни кўп оладиган ѐки ўз вақтини раҳбар ҳисобидан тежайдиган 
ходимлардан узоқроқ бўлиш. 
7. Вақтни бошқаришга оид қобилиятни таҳлил қилишга ўрганиш. 
8. Ўзини ―ҳаракатсизликда‖ айблайвермаслик. Раҳбар фаолиятида ижодий 
танаффуслар бўлиб туриши мақсадга мувофиқ.
«Икир-чикирлар безовта қилганлиги» доим қулоққа чалинади, хизмат вазифаларини 
бажаришга вақт қолмайди. Ижод ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Айтиш жоизки, бундай 
сўзлар асослидир. Раҳбар бу ҳакда жиддий ўйлаб кўриши керак. Чарчаган, ҳолдан тойган 
ходим ѐки мактаб ўқитувчиси ижодий ишлашга қодир эмас.
 
Нима қилиш керак?
 

Ходим (ўқитувчи)нинг ортиқча ишлашида айбдорларни ўзингиздан 
ташқарида изламанг.
 

Ўқитувчи вақти учун сабот билан, изчил иш олиб боринг.
 

Сизнинг кўрсатма, талабларингиз қанча вақт сарф талаб қилаѐтганлигини 
таҳлил қилинг.
 

Муайян бир ходим иш вақтини хронометраж қилинг, вақтнинг ишга оид 
бўлмаган сарфларини аниқланг ва таҳлил қилинг.
 
Эслатма. «Раҳбар ва вақт» 
1.
Ўзининг ва бошқалар вақтини ташкил килишга ўрганиш вақтни идора 
қилишни ўрганишдир. 
2.
Ҳамма нарсани ўз вақтида қилиш — ҳаѐтдаги ва ишдаги энг катта бойлик. 
3.
Сиз вақтга қандай муносабатда бўлсангиз, у сизга шундай муносабатда 
бўлади. 
4.
Раҳбар вақтдан унумли фойдаланишга ва бошқаларни шунга ўргатишга 
мажбур бўлган ташкилотчидир. 
5.
Ўз вақтида бажарилмаган нарса ўз ижроси учуй анча кўп вақт ва куч талаб 


71 
қилади. 
6.
Вақт озлигидагина эмас, балки кўплигида ҳам ишлашни билиш керак. 
7.
Раҳбар вақт устидан ҳукмрон эмас, лекин у вақтдан оқилона фойдаланиши 
мумкин. 
8.
Ҳар қандай вақт оралиғида бирор фойдали ва зарур нарса қилиш мумкин. 
9.
Ҳозир ва бугун бажариш мумкин бўлган нарсани кейинга ва эртага 
қолдирмаганингиз яхши. 
10.
Вақт озлигида ѐки йўқлигида вақт топа билиш — рақбарнинг энг олий 
санъати. 
11.
Энг қиммат ҳақ бой берилган ва йўқотилган вақт учун тўланган ҳакдир. 
12.
Энг кўп тарқалган жиноят вақтни ўғирлаш, сарфлаш ва беҳуда 
ўтказишдир. 
Вақтдан фойдаланишни ўрганиш мақсадга йўл топиш демакдир. 
Хулоса 
Дарс жараѐнида таъкидланганидек, рақбарнинг белгиланган вақтдан 
самарали фойдаланиши муваффақиятли бошқарув билан чамбарчас боғликдир. 
Бу эса, ўз навбатида, қуйидаги хулосаларни кдлишга асос бўлади. 
Биринчи хулоса. Раҳбарлар ҳафталик вақти бюджетининг ўтказилган 
хронометражи натижаларининг кўрсатишича, улар энг кўп вақтни маъмурий-
хўжалик фаолиятга, юқори ташкилотлар топшириқлари бўйича ҳисоботлар 
тайѐрлашга, мажлисларда иштирок этишга сарфлайдилар.
 
Педагоглар жамоалари билан ишлашга, таълим муассасаларидаги ўқув-
тарбия жараѐнининг ҳолатини таҳлил қилишга сарф қилинадиган вақт ўртача 
бор-йўғи 10-15 фоизни ташкил этмоқда. Ушбу натижалар раҳбарлар 
фаолиятида педагогик йўналишга эътибор сустлигини кўрсатади.
 
Бу, ўз навбатида, таълим бошқаруви идоралари ва муассасалари 
раҳбарларининг малакасини доимий ошириш, бунда уларнинг касбий 
фаолиятларидаги педагогик йўналишни кучайтириш, раҳбарликнинг 
педагогик ва ташкилий-хўжалик жиҳатларини тўғри йўлга қўйиш заруратини 
ҳисобга олиш вазифасини қўяди.
 
Иккинчи хулоса. Дарсдаги муҳокамалар жараѐнида, тингловчилар 
тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, йиллик, ойлик, ҳафталик ва кунлик иш 
маромини белгилаб олиб, вақтдан самарали фойдаланиш режаларини тузиш ва 
уни онгли равишда жорий этиш лозимлигини таъкидлашди.

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish