КИРИШ
Инновация-бу келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион ёндашув асосида бошлашимиз керак.
Ш. Мирзиёев
|
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад, юртимизда соғлом ва баркамол, билимли, юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга бўлган авлодни шакллантиришдан иборат.
Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, келажак учун баркамол авлодни тарбиялаш ишлари Давлат сиёсатининг устивор йўналишига айланди.
Ўзбекистоннинг келажаги, унинг истиқболи, биринчи навбатда ёшлар тарбиясига, уларни соғлом қилиб ўстиришга, миллий ғоя, миллий мафкура ва ўз ватанига садоқат руҳида тарбиялашга боғлиқ бўлиб, бу мураккаб жараённи муваффақиятли амалга ошириш мустақил мамлакатнинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Шу боисдан ҳам бугунги кунда ёшларнинг таълим-тарбияси мустақил Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида устивор аҳамият касб этмоқда.
Ўқитувчи бугунги кунда таълим ва тарбия бераётган шогирдларининг камолоти билан мамлакатимиз келажагига улкан пойдевор қўяди. Демак, бугунги кун ўқитувчиси ўз устида тинимсиз меҳнат қиладиган, ҳар томонлама кенг фикрлайдиган, илғор педагогик ва ахборот технологияларини самарали қўллай оладиган ижодкор шахсга, ёшларнинг юрагига чуқур кириб борадиган юксак фазилатлар эгасига айланишини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Шу нуқтаи назардан, ҳозирги кунда ўқитувчининг педагогик маҳоратини янада ошириш муаммоси давр талабидир. Бу эса ёш авлод билан янада фаол иш олиб бориш, уларда ҳозирги жамият талабларига мувофиқ келадиган дунёқараш ва ахлоқий тамойилларни ҳосил қилиши бугунги куннинг долзарб вазифаси ҳисобланади.
Ҳар томонлама камол топган юксак маънавиятли шахсни тарбиялашда, унинг илмий дунёқарашини шакллантиришда талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш, мустақил ишлаш кўникмларини шакллантиришда олий таълимда ўқув жараёнини ташкил этишнинг илғор педагогик технологияларини жорий этиш, бу борада ўқув-услубий мажмуалар сифатини таъминлаш, олий таълимнинг ахборот-ресурс ва замонавий ўқув адабиётлари билан таъминотини янада ривожлантириш асосида математик фанлардан дарсларни ташкил этиш муҳим ҳисобланади.
Таълимни ахборот коммуникатсия технологиялари асосида ташкил этилиши, компъютер ва кампъютер дастурлари имкониятларидан оқилона фойдаланиш орқали мустақил таълимни ташкил этиш назарий ҳамда амалий аҳамият касб этади. Бу эса ўз навбатида тадқиқ этилаётган муаммо долзарблигини тасдиқлайди. Мамлакатимизда ёш авлоднинг маънавий оламини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар рухида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш масалалари, уларни зарарли таъсирлар, мафкуравий ва ғоявий тахдидлардан асраш хеч кимнинг назаридан ва эътиборидан четдан қолмаслиги зарур.
Битирув ишининг мақсади. “Чизиқли тенгламалар системаси” модулини ҳамкорликда ўқитиш технологиялари асосида ўқитишнинг назарий ва амалий масалаларини ўрганиш, интерфаол методли дарс ишланмаларини шакллантириш ҳамда хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Битирув ишининг объекти: “Алгебра ва сонлар назарияси” ўқитиш методикаси.
Битирув ишининг предмети: “Чизиқли тенгламалар системаси” модулини ўқитиш методикасини ҳамкорликда ўқитиш технологиялари асосида такомиллаштириш.
Битирув ишининг вазифалари:
Булажак математика ўқитувчиларини дарс жараёнида фаоллигини орттириш интерфаол технологиясига доир манбаларни назарий тадқиқ этиш.
“Чизиқли тенгламалар системаси” модулини ҳамкорликда ўқитиш технологиялари, интерфаол методларини аниқлаш.
Талабалар фаоллигини ошириш технологияларини қўллашда хориж тажрибаларини ўрганиш.
4. “Чизиқли тенгламалар системаси” модулини ҳамкорликда ўқитиш самарадорлигини таъминловчи дидактик материалларни ишлаб чиқиш.
Битирув ишининг методлари: назарий ва қиёсий таҳлил, адабиёт билан ишлаш, савол-жавоб, суҳбат, тушунтириш ва инновацион методлар.
Битирув ишининг амалий аҳамияти. “Чизиқли тенгламалар системаси” модулини ўқитиш методикасини ҳамкорликда ўқитиш технологиялари асосида такомиллаштириш орқали қуйидаги натижалар қўлга киритилади:
1. Талабалар инновацион методлар ва уларнинг моҳиятидан хабардор бўлади.
2. Талабалар таълим жараёнида инновацион методлардан фойдаланишни ўрганади.
3. Талабаларда таълим жараёнида инновацион методлардан фойдаланиш кўникма ва малакалари шаклланади.
Ишлаб чиқилган методик тавсиялардан математика фанларини ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Битирув ишининг тузилиши: битирув иши кириш, икки боб, олти параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |