Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёевга
Ўзбекистон Республикаси сенати бошлиғи Т.А.Норбоевга
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йулдошевга
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тарбия вазири А.Шинга
Ўзбекистон Республикаси Ҳудудий газ акционерлик жамияти раиси
Б.Б.Эшмуродовга
Навоий вилояти ҳокими Қ.Б.Турсуновга
Навоий вилояти Қизилтепа тумани Бободўғи маҳалласи 60 хўжалик аҳолисининг номидан
ШИКОЯТ АРИЗА
Ассалому Алайкум, ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович! Оллоҳдан сизга соғлик-саломатлик тилаб муқаддас демократик давлатимизнинг гуллаб яшнаши, учун қилаётган буюк ишларингизга янада мувофаққиятлар тилаб сизга ўз арзимизни баён қилмоқчимиз.
Ушбу аризани ёзишдан мақсад 2017-йил кузида маҳалламизнинг маркази бўлган бизнинг қишлоғимиз ва қишлоқнинг бошқа қисмлари маҳалла раиси (ўша пайтларда) Юсупов Илҳомнинг нотўғри хати яъни розилик хати билан газ линиясини 3 метрлик труба жойи кесилиб марказий газ линиясидан узиб ташланди. Ҳолбуки унинг маҳалла номидан хат беришга ҳаққи йўқ ва буни маҳалла фуқаролар йиғини қарори ҳал қилиши керак эди. Натижада 60 хўжалик яшайдиган 300 дан ортиқ фуқароси бор 60 ўринлик болалар боғчаси 18 тарбиячиси бор, қишлоқ врачлик пункти бор, 80 дан ортиқ ўқувчи ўқийдиган қишлоқ маркази газсиз қолди.
Биз бунга Қизилтепагаз давлат унитар корхонаси ва Шарқтрансгаз Навоий филиали раҳбари Ш.Хожиев бу масалага совуққонлик билан қараганлиги халқ фаровонлигини ўйламаганлари маҳсули деб тушунамиз.
Ҳозирги пайтда ёш болаларимиз боғчага совуқлиги учун боргиси келмайди, мактаб ўқувчилари ҳам совуқ уйдан чиқиб совуқ мактаб биноси хоналарига бориб азоб чекмоқда. Грипп, шамоллаш кассаликлари кўпайиб кетган.
Қариялар, ногиронлар ҳам уйларидаги дарахтлар, мевали дарахтларни чопиб, кесиб ўтин қилишмоқда.
Ана шундай ҳолат давом этаверса аҳоли яшайдиган ҳовлиларда ҳеч бир мева қолмайди, аҳоли ёппасига шаҳарга кўчиб кета бошлайди. Натижада қишлоқ хўжалиги ишчи кучи камайиб кетади.
Газ линияси узулган бўлса ҳам хўжаликларга уланган уйларга кирадиган линия узилмаган, ҳовли тармоқлари узилмаган. Агар 3 метр труба уланса ҳамма 60 та хонадонга, болалар боғчасига, врачлик пунктига ва мактабга газ етиб ортади. Ҳеч бир жойга расход металл, ишчи кучи кетмайди. Ҳурматли Шавкат Миромонович сиздан илтимос ваколатли ташкилотларга кўрсатма-буйруқ берсангиз бизнинг қишлоқни газга уланиши вилоят дастурига киритилиб газни улаб беришларини илтимос қилиб сўраймиз. Сизга соғлик-саломатлик тилаб садоқат билан фуқароларингиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |