Ш. А. Султонов реал секторни давлат томонидан тартибга солиш



Download 65,68 Mb.
bet55/72
Sana20.06.2022
Hajmi65,68 Mb.
#684334
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   72
Bog'liq
Gost 3

Такрорлаш учун саволлар

1. Иқтисодиётнинг таркибий тузилиши ва ундаги ўзгаришларни изоҳлаб беринг.


2. Иқтисодиётнинг таркибий тузилишини ўзгартиришни белгиловчи омиллар айтиб беринг.
3. Давлат таркибий сиёсатининг мазмуни, мақсади ва йўналишлари нималар билан белгиланади?
4. Ўзбекистонда таркибий ўзгаришларнинг асосий босқичлари ва йўналишлари нималар?
5. Инвестиция сиёсатининг мазмуни ва унинг давлат иқтисодий сиёсатидаги ўрни.
6. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга жалб этиш йўллари қандай?
7. Ўзбекистонда давлат инвестицион сиёсатининг мақсадлари ва асосий йўналишлари.


13-мавзу. Аграр соҳани давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб – қувватлаш. (2 соат)


1-маъруза машғулоти
1. Давлат аграр сиёсатининг моҳияти ва мақсади.
2. Қишлоқ хўжалиги соҳасига давлат аралашувининг зарурлиги ва ижтимоий-иқтисодий аҳамияти.
3. Ўзбекистонда аграр соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг ўзига хос хусусиятлари.
4. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш таркибини тубдан ўзгартириш зарурати.
5. Қишлоқ хўжалиги ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари.
Таянч иборалар: аграр соҳа, давлат аграр сиёсати, қишлоқ хўжалиги соҳаси, давлат аралашувининг зарурлиги, аграр ислоҳотлар, қишлоқ хўжалиги таркиби, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, агросаноат мажмуаси, агробизнес, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш инфратузилмаси, ижтимоий инфратузилма, агросаноат интеграцияси.
.
Аннотация

Аграр соҳада ишлаб чиқариш кўп жиҳатдан ер билан боғлиқ бўлади. Ерга эгалик қилиш, тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар аграр муносабатлар дейилади.


Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришнинг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, бу ерда ишлаб чиқариш жараёни бевосита тирик мавжудотлар — ер, ўсимлик, чорва моллари билан боғлиқ бўлади ва табиий қонунлар иқтисодий қонунлар билан боғланиб кетади. Бунда ер меҳнат қуроли ва меҳнат предмети сифатида қатнашади. Ернинг бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан фарқи шундаки, ундан фойдаланиш жараёнида у ейилмайди, эскирмайди. Аксинча, агар ундан тўғри фойдаланилса, унинг унумдорлиги ошиб боради.
Ернинг ҳосил бериш қобилиятига тупроқ унумдорлиги дейилади. У табиий ёки иқтисодий бўлиши мумкин. Узоқ йиллар давомида кишиларнинг ҳеч қандай аралашувисиз, табиий ўзгаришлар натижасида ернинг устки қатламида ўсимлик «озиқланиши» мумкин бўлган турли моддаларнинг вужудга келиши ернинг табиий унумдорлиги дейилади.
Агар тупроқ унумдорлиги кишиларнинг табиатга таъсири натижасида, яъни тупроқ таркиби ва деҳқончилик усулларини яхшилаш сунъий йўл билан (масалан, ерни органик ва кимёвий ўғитлаш, ишлаб чиқаришни механизациялаш, илмий асосланган ҳолда суғориш, ирригация ва мелиорация каби ишлаб чиқариш усулларини жорий қилиш ҳамда бошқа шу каби йўллар билан) амалга оширилса, бу иқтисодий унумдорликни ташкил қилади.
Ердан олинадиган ҳосил кўпроқ мана шу ернинг тупроқ унумдорлигини сақлаш ва уни ошириш, яъни инсоннинг, аниқроғи ишчи кучининг, жонли меҳнатнинг ерга фаол таъсири билан боғлиқ бўлади. Иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари каби қишлоқ хўжалигида ҳам ишлаб чиқариш унинг омилларининг бевосита бирикиши асосида содир бўлади. Бунда ишчи кучи фаол бўлиб, асосий ролни ўйнайди. Қишлоқ хўжалик корхоналарида ердан бошқа барча ишлаб чиқариш воситалари хусусий, шахсий, жамоа мулк шаклида бўлиши мумкин. Турли мулкчилик шаклидаги ишлаб чиқариш воситаларидан жамият барча аъзоларининг турмуш даражасини яхшилаш йўлида фойдаланилади. Ҳозирги пайтда қишлоқ хўжалигида хўжалик юритишнинг асосий кўринишлари фермер ва деҳқон хўжалиги шаклларида бўлиб, улардаги ишлаб чиқариш жараёнлари турли иқлим ва тупроқ шароитларида олиб борилади.
Ўзбекистонда ер давлат мулки ҳамда умуммиллий бойлик бўлганлиги сабабли ерга бўлган мулкчилик, ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш масалалари алоҳида ажратиб таҳлил қилиниши лозим.
Ерга эгалик жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг маълум ер участкасига тарихан таркиб топган асослардаги ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги эгалик ҳуқуқини тан олишини билдиради. Ерга эгалик деганда аввало ерга бўлган мулкчилик ҳуқуқи ва уни иқтисодий жиҳатдан реализация қилиш кўзда тутилади. Ерга эгаликни ери бўлган мулкдор (бизда давлат) амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида таъкидланганидек «Ер участкалари юридик ва жисмоний шахсларга доимий ва муддатли эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш учун берилиши мумкин»1.

Download 65,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish